Президент Самарқанддаги ўзгаришлар ҳақида гапириб, лекин бу уни ҳали қаноатлантирмаётганини айтди: «Одамлар ислоҳотлар уларнинг уйига қачон келишини кутиб ўтирибди». Давлат раҳбари хориждагилар тезроқ қайтишини исташини, шунинг учун шароит ва иш ўринлари яратиш зарурлигини билдирди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур 26−30 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида ҳамкорлар ва ҳукумат расмийлари билан учрашувлар режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 1 сентябрдан бошлаб икки мамлакат чегарасини ID карта орқали кесиб ўтишлари мумкин бўлади.
Ургут туманида катта тезликда ҳаракатланган Malibu-2 йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.
Олий суд 5 та жиноят иши бўйича 240 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Улар ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида яшаган. Сургун қилинганлар ичида бир неча ўнлаб Қозоғистон ССР фуқаролари ҳам бўлган.
Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг «кешбэкни ўйлаб топганлар халқ ва тадбиркорларга зулм қилмоқда», деган фикри эътирозларга сабаб бўлди. Мусулмонлар идораси бу фикр орқали жиддий хатога йўл қўйилгани, имом олдин ҳам огоҳлантиришлар олгани учун уни ишдан бўшатди.
Шанба куни Россиядан нам ва салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Якшанба куни барча ҳудудларда булутлилик кучайиб, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади.
Президент қарорига кўра, қурувчи ташкилотлар қурилиши тугалланган уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилишлари шарт. Бусиз уй фойдаланишга қабул қилинмайди.
Пойтахт кенгаши маҳаллий бюджетдан 360 млрд сўмдан ортиқ пулни тақсимлаш қарорини қабул қилди. Маблағ кам таъминланган оилаларга ипотекаларни молиялаштириш, Нукусда авариявий уйларни таъмирлаш, идора ва мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари ортидан етган зарарни қоплаш каби мақсадларга сарфланади.
Нархи ўзгармаган метан «заправка»даги газ нархи, гуруҳ босқичига қуръа ташланган Осиё Чемпионлар лигаси, фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари, талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ, Транспорт вазирлиги ва Тошкент ҳокимлиги чорраҳаларда жуда кўплаб ҳайдовчилар жаримага тортилишига сабаб бўлаётган «тузоқлар» билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш мақсадида Photomate ва Solar Nature компаниялари қуёш инверторларини етказиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди.
Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.
Тармоқларда метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги, очиқларида узун навбатлар юзага келаётгани ва газ нархи кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги республика бўйича «заправка»ларга табиий газ талабга асосан етказиб берилаётгани ва унинг нархи ошмаганини маълум қилди.
4 сентябрдан метродаги поездлар ҳаракати оралиқ вақти 1,5−5 дақиқагача қисқариши ваъда қилинмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» эса автобуслар сонини 86 тагача кўпайтириб, қўшимча яна 9 та янги йўналиш ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонга 26−28 август кунлари нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон бўлиши, 27−29 август кунлари тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23 даражагача пасаяди.
Ўзбекистонда ватан ҳимояси ва тинчлиги йўлида яраланган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод қилинади. Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари ҳам шундай имтиёзга эга бўлади.
Фарғона вилоятида вафот этган 20 ёшли келиннинг яқинлари унинг тўйдан бир ой ўтиб ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти. Холасининг айтишича, қиз эри уни калтаклаётганидан шикоят қилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида янги лойиҳа ва иншоотлар билан танишади, ҳудудни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказади.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов сўнгги ҳафталарда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар аниқлаган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги қайдномаларни текширишга чақирди. Асоссиз чиқарилган барча жарималар бекор қилиниши керак, дейди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг