Ўзбекистонда жорий ҳафта боши илиқроқ, ўрталари булутли ва совуқ (баъзи вилоятларда қор), охирида эса ҳарорат аста кўтарилиб, қуруқ бўлиши кутилмоқда. 8 январга ўтар кечаси Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида қор ёғиши, ҳарорат тунда -10 даражагача пасайиши мумкин.
Суд Россия томонида Украинага қарши курашган 22 ёшли ўзбекистонликни шартли жазога ҳукм қилди. Айбланувчининг айтишича, у депортация ўрнига, шунингдек, моддий аҳволи туфайли армияга қўшилишни танлаган. Ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки учун у медаль ва Россия фуқаролигини олган.
Давлат органлари очиқлигини мониторинг қилиш тартиби, маҳалла ички йўлларида етиштириладиган агромаҳсулотлар, аҳоли учун ижара тўловининг янги минимал ставкалари, Тошкентда 40 млн долларга сотилган ер участкаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги новвойхона яширин равишда тармоққа уланиб, қарийб 1,33 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилди, далилий ашёлар тегишли органларга юборилди.
Ўзбекистон суди Россия томонида туриб Украинадаги урушда қатнашган 39 ёшли эркакни 4 йил 2 ойга озодликдан чеклади. Айбланувчининг айтишича, жангларда у 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирган. Ҳукм, хусусан, айбига иқрор бўлгани учун юмшатилди.
Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли 200 кВт/соатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўм тўланиши бўйича ёлғон маълумотлар тарқалмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Лимитдан ошгандаги қўшимча тўлов миқдори аҳолига эмас, тадбиркорларга камайган.
Ҳукумат қарори билан газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат билан газ ёқилғисида ишловчи аппаратларнинг рўйхати тасдиқланмоқда.
Тошкент автобусларида йўл ҳақи энди фақат карта ва QR-кодли чипталар билан тўланади. Бир марталик QR-кодли чиптани Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан сотиб олиш мумкин. «Газета.uz» автобус бекатида чипта олиш амалиётини синаб кўрди. Бу вақтда тизимдаги айрим камчиликлар ҳам юзага чиқди.
Ҳукумат қарори билан мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. Унга кўра, ходимлар ва тарбияланувчилар давомати, озиқ-овқат харажатлари «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали ҳисобга олиб борилади.
Ҳайдовчи Тошкентда BMW спорт мотоциклида соатига 310 км тезликда ҳаракатланиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео жойлаштирди. У тезликни оширгани учун жаримага тортилди.
«Бедана» қўшиғи билан халққа танилган хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди.
Нукус шаҳридаги ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар 5 кишини пичоқлади. Оқибатда улардан бири вафот этди, қолганларига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Иш Ҳарбий прокуратура юритувига олинди.
3 январь куни Yugur.uz платформасида Men G‘olib Run оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади. Ҳар йиллик спорт тадбири Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллигини нишонлашга бағишланади.
Шоколад ва ялпизли торт, медовик, «Граф вайроналари», «Наполеон» ва бошқа торт рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Президент 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракати асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мутафаккир ҳаётига оид ижодий учрашув, илмий конференция ва танловлар ўтказилиб, Қаршидаги кўчага унинг номи берилади.
Ўзбекистонда 2024 йилдаги инфляция, Ғайрат Дўстовнинг апелляция суди якунлари, АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари, электр ва газда бизнес учун оширилган лимит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳрида 5 январь куни Қуролли Кучлар 33 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади. Парад «Ғалаба боғи»дан бошланиб, Magic City’гача давом этади. Соат 11:00 дан 13:00 гача бир қатор кўчалар ёпилади.
Пойтахтдаги Ботаника боғида 1 январь куни Марказий Осиё Янги йил марафони бўлиб ўтди. У ўнинчи йилдирки, янги йилнинг илк кунида спортчи ва ҳаваскорларни старт чизиғига олиб чиқиб, ўз орзулари сари югуришга куч бағишламоқда. Марафон иштирокчилари ва сеҳрли, дўстона муҳит — «Газета.uz» репортажида.
Суд апелляцион инстанцияси метан-заправка ёпилгани ҳақидаги кескин нутқидан сўнг 15 суткага қамалган ҳайдовчи Ғайрат Дўстовнинг ҳибс муддатини 8 суткага қисқартирди ва озод қилди. Судьянинг қилган ишидан пушаймонлиги ва ҳолат жанжалга арзиши ҳақидаги саволига у «йўқ, арзимайди», деб жавоб берди.
Бекобод шаҳри ИИБ биносида 43 ёшли фуқарони калтаклаб ўлдирган ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг