Депутат Алишер Қодиров газ заправкадан масъулларга мурожаат қилган ва кейинчалик «майда безорилик» сабаб 15 суткага қамалган фуқарони танқид қилди. «Байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку», — деб ёзган депутат.
Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда. Якшанбада эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-5, кундузи +1…+8 даража атрофида бўлади.
АЭС қуриш дирекцияси директори Отабек Аманов кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззах вилоятларида жамоатчилик эшитуви ўтказилишини маълум қилди.
Ҳар йили 1 январда «Газета.uz» мухбирлари пойтахтнинг Янги йил кутиб олинганидан кейинги манзараларини суратга олиш учун эрта тонгдан шаҳар кезади. Байрам излари қолган ҳовлилар ва кимсасиз майдонлар, камёб ўткинчилару жамоат транспортидаги саноқли йўловчилар — Искандар Мирзааҳмедов объективида.
Газ заправкадан масъулларга йўлланган кескин мурожаат муаллифининг 15 суткага қамалиши жамоатчилик танқидига ва ҳайдовчига ёрдам беришга чорловларга сабаб бўлди. 3 январда иш бўйича апелляция суди ўтиши кутилмоқда. «Газета.uz» ишга доир маълумотларни бир саҳифага жамлади.
Instagram блогери ҳожатхона қоғозлари уюми устига чиққан пайтида машина унинг остидан ҳаракатланиб ўтгани акс этган видеони тармоққа жойлади. Фуқаро ва шериклари ерга сочилган ҳожатхона қоғозларини воқеа жойида қолдириб кетгани маълум бўлди. Блогерга ИИБ ва Экология инспекцияси қонуний чора кўрди.
1 январь куни Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ туғилди, улардан 845 нафари қиз, 796 нафари ўғил бола. Хусусан, 22 та ҳолатда эгизак, 1 та ҳолатда уч эгизак дунёга келди. Энг кўп гўдак Фарғона (244), Самарқанд (186) ва Қашқадарё (181) вилоятларида туғилди.
2024 йилда вафот этган жамоат арбоби Камола Маҳмудова, бош вазир ўринбосари Эркин Самандар, академик Беҳзод Йўлдошев, «Бойсун мадоннаси»ни чизган Владимир Бурмакин, халқ артистлари Тўлқин Тожиев ва Шафоат Раҳматуллаева, хонанда Бобомурод Ҳамдамов, бастакор Мусахон Нурматов ва бошқаларни хотирлаймиз.
Якунига етган 2024 йил кўплаб муҳим, қувончли ва аянчли воқеа-ҳодисалари билан ёдда қолди. «Газета.uz» ўтган йил қандай кечганини фотосуратлар орқали хотирлашга таклиф этади.
Тошкент вилоятидаги Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўлининг бир қисмида ҳаракат 12 январгача бир томонлама ташкил этилади.
31 декабрь куни Тошкент шаҳрида бир тасмада кетаётган BMW, Lacetti, Cobalt, Matiz ва Spark олдинма-кетин бир бирига урилди. Ҳеч ким жароҳат олмади.
2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлди, энергия тарифлари кескин ошди, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида узоқ кутилган қонун қабул қилинди, мамлакат Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғалабаларга эришди… Ўтаётган йил якунлари — «Газета.uz» обзорида.
Андижондаги Хўжамовлар оиласи бир неча йилдан буён атиргул етиштириб, кўчатларини чет элга экспорт қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда оила 10 гектарга яқин ер майдонида атиргулнинг 500 дан зиёд турини парвариш қиляпти. «Газета.uz» мухбири мазкур атиргулзорда бўлиб, унинг эгалари билан суҳбатлашди.
Янги йил дастурхонига тортиладиган неъматлар хилма-хиллигидан ошқозонни қийнаб қўйиш ҳеч гапмас. Фойдали бўлар дея, бу материалда байрам кунида овқатланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ССВ берган тавсияларни келтиряпмиз. Ёқимли иштаҳа!
Саноат учун суртиш материаллари ишлаб чиқарувчи Chilon Lubricants компанияси 11 йилдан буён ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда, қувватларини кенгайтириб, Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
Ўзбекистон пойтахти Янги йилни ёрқин чироқлар ва безаклар билан кутиб олмоқда. Шаҳарнинг турли туманларида арчалар ўрнатилган, уларнинг атрофида 10 январгача кўнгилочар дастурлар ўтказилади. Байрам кунлари Тошкент қандай кўринишда — «Газета.uz» мухбири Дилявер Аблякимовнинг фоторепортажида.
Пойтахтдаги Escada lounge bar янги йил шоуси рекламаси акс этган видеони эълон қилди. Унда йигит шоу кунларига мос равишда етти нафар қизнинг кетига ва оёқларига зарба берганини кўриш мумкин. Тошкентда яшовчи аёл реклама бўйича ИИОга ариза киритди.
Ҳафта боши булутли ва ёғинли, ўрталари қуруқ ва совуқроқ бўлиши, охирида эса баъзи вилоятлар ва тоғларда қор ёғиши кутиляпти. Янги йил арафаси ҳаво илиқроқ бўлса-да, 2025 йилнинг илк уч кунида ҳароратнинг бироз пасайиши кузатилади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ноябрда Фаластин муаммосига бағишланган саммитда Ўзбекистон Ғазодаги урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрлигини билдирганди. 26 декабрь куни Ўзбекистонга 100 фаластинлик эвакуация қилинди. «Газета.uz» мухбирлари улар билан суҳбатлашди.
Олий таълим вазирлиги хусусий олий ўқув юртларидан 4 фоизлик йиғим ундириш тўғрисидаги олий таълим кенгаши баёни мажбурий кучга эга эмаслигини маълум қилди. Вазирлик «Ҳар қандай маблағ билан боғлиқ ҳаракатлар ва муносабатлар тегишли шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин», деб таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг