Жамият

Андижонда 5 киши «Ўзбекистон» коньягидан заҳарланиб вафот этди
29 декабрь 2024, 12:24

Андижонда 5 киши «Ўзбекистон» коньягидан заҳарланиб вафот этди

Андижон вилоятида «Ўзбекистон» коньягини истеъмол қилиш оқибатида 22 киши ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган, улардан 5 нафари вафот этган. Вилоят прокуратураси спиртли ичимликда Ўзбекистон акциз маркаси бўлганини маълум қилди.

Buka Gym боксчи айиқ билан «спарринг» қилгани учун узр сўради
29 декабрь 2024, 08:40

Buka Gym боксчи айиқ билан «спарринг» қилгани учун узр сўради

Buka Gym ўз спорт залида боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан жанг қилгани акс этган видео учун узр сўради. Компания видео суратга олинганидан бехабар эканини маълум қилди. Барча масъул шахслар бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган. Экология вазирлиги ҳолатни ўрганмоқда.

«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади
29 декабрь 2024, 07:38

«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади

«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.

Аксарининг кўзи кўрмайди, қулоғи эшитмайди, юролмайди. Cоғайишига умид бор, фақат маблағ зарур — «Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлиб қолган болалар
29 декабрь 2024, 07:37

Аксарининг кўзи кўрмайди, қулоғи эшитмайди, юролмайди. Cоғайишига умид бор, фақат маблағ зарур — «Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлиб қолган болалар

«Док-1 Макс» иши сабаб 68 бола ҳалок бўлгани кўпчиликка маълуму, омон қолган 20 дан зиёд бола тақдири кўпинча эътибордан четда қолади. Уларнинг даволаниши учун суд ҳукмида белгиланган компенсация имкон қадар тезроқ тўлаб берилиши керак. «Газета.uz» жабрланувчи 23 боланинг ҳикоясини ҳавола қилади.

Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди
28 декабрь 2024, 16:50

Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди

Интернетда боксчи Шаҳрам Ғиёсов Buka Gym спорт залида айиқ билан жанг қилиб, уни бир неча бор чалқанчасига йиқитгани акс этган видео тарқалди. Ижтимоий тармоқларда спортчининг ҳаракатлари қораланди. «Mehr va Oqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ИИВ ва Экология вазирлигига мурожаат қилди.

«Чет элда ноқонуний хатти-ҳаракат қилган санъаткорларимиз учун Маданият вазирлиги жавоб беришига тўғри келяпти» — Озодбек Назарбеков
28 декабрь 2024, 16:47

«Чет элда ноқонуний хатти-ҳаракат қилган санъаткорларимиз учун Маданият вазирлиги жавоб беришига тўғри келяпти» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазирлиги хорижда концерт қўяётган ўзбекистонликларни ҳамкорликка чақиряпти. Вазир Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, «биз Ўзбекистоннинг имиджини тиклашга ҳаракат қилаётганимизда, кимдир бориб уни синдиришига йўл қўймоқчи эмасмиз». Унинг қўшимча қилишича, бу цензура ё тақиқ эмас.

Ўзбекистонда 31 декабрь оқшомида қор ёғадими?
28 декабрь 2024, 16:10

Ўзбекистонда 31 декабрь оқшомида қор ёғадими?

Ўзбекистон 2025 йилни қор билан кутиб оладими? Ўзи бизда қайси йиллар қор билан кузатилган? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун байрамолди об-ҳаво шарҳини тайёрлади ҳамда Янги йил байрами қачон қор билан ўтганини Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарлари мисолида кўрсатиб берди.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар
28 декабрь 2024, 16:04

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар

Курка гўшти, сабзавотли балиқ, ананасли товуқ, форель балиғидан стейк ва Янги йил байрами дастурхони учун бошқа иссиқ таомлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди
28 декабрь 2024, 14:56

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди

Афғонистоннинг Балх вилоятига «Саломатлик» поездида борган ўзбекистонлик шифокорлар уч кун давомида 1300 дан ортиқ аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Фото.

Фото: Тошкентда «Президент арчаси» бўлиб ўтди
28 декабрь 2024, 12:12

Фото: Тошкентда «Президент арчаси» бўлиб ўтди

Тошкентдаги Форумлар саройида «Президент арчаси» бўлиб ўтди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғисиз қолган ва ногиронлиги бўлган болажонлар учун байрам дастури намойиш этилди.

Uzbekistan Airways Грозний ва Махачқалъага парвозларни давом эттирмоқда
28 декабрь 2024, 11:36

Uzbekistan Airways Грозний ва Махачқалъага парвозларни давом эттирмоқда

Uzbekistan Airways айни пайтда Россиянинг Грозний, Махачқалъа ва бошқа шаҳарларига парвозларни давом эттираётганини маълум қилди. Аввалроқ бир қатор авиакомпаниялар Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учрагандан сўнг Россиянинг баъзи шаҳарларига парвозларни тўхтатган эди.

Mobiuz акциясининг навбатдаги ғолибаси BYD автомобилини ютиб олди
28 декабрь 2024, 09:00

Mobiuz акциясининг навбатдаги ғолибаси BYD автомобилини ютиб олди

Қашқадарё вилоятида яшовчи Mobiuz абоненти Гулзода Исломова «MobiDRIVE» акциясида иштирок этиб, BYD Song Plus Champion автомобилини қўлга киритди.

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 декабрь 2024, 22:04

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинлик аёллар ва болалар, қурилиши бошланган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли, сунъий интеллектни ўрганадиган амалдорлар, 60 млрд доллардан ошган ташқи қарз ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича икки нафар Россия фуқаросига қидирув эълон қилинди
27 декабрь 2024, 20:49

Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича икки нафар Россия фуқаросига қидирув эълон қилинди

Комил Алламжоновга нисбатан қотилликка суиқасд иши бўйича икки нафар Россия фуқароси — Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановга қидирув эълон қилинди. Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбланмоқда.

Ҳокимлар, ўринбосарлари ва бошқа мансабдорлар сунъий интеллект билан ишлашга ўргатилади
27 декабрь 2024, 20:25

Ҳокимлар, ўринбосарлари ва бошқа мансабдорлар сунъий интеллект билан ишлашга ўргатилади

Йил якунига келиб Ўзбекистоннинг IТ ва телекоммуникация хизматлари экспорти ҳажми 900 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Давлат органларининг 3000 нафар ходими, шунингдек, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари сунъий интеллект соҳасида малака ошириши режалаштирилмоқда.

Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди
27 декабрь 2024, 20:18

Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Жума куни Бухоро вилояти Жондор туманида 3,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилди.

Намангандаги каналдан 25 ёшли аёлнинг жасади топилди
27 декабрь 2024, 17:53

Намангандаги каналдан 25 ёшли аёлнинг жасади топилди

Наманганда яшаган аёл оилавий муаммолар сабабли ўзи ва икки фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлади. Болалар қутқариб қолинган, аёл эса вафот этган.

Якшанба ва душанба кунлари жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин
27 декабрь 2024, 15:06

Якшанба ва душанба кунлари жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин

Шанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. 29−30 декабрь кунлари эса аксарият ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…+5 даража, кундуз кунлари +2…+15 даража атрофида бўлади.

Asaxiy Books ва Xalq Banki китобхонлик ривожи йўлида янги шартнома имзолади
27 декабрь 2024, 13:00

Asaxiy Books ва Xalq Banki китобхонлик ривожи йўлида янги шартнома имзолади

Asaxiy Books ва Xalq Banki китобхонликни ривожлантириш мақсадида янги шартнома имзолади. Бу ҳамкорлик муҳим китобларни ўзбек тилига таржима қилиш, китоб нархларини барқарор сақлаш ва болалар адабиётини ривожлантиришга ёрдам беради.

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади
27 декабрь 2024, 12:20

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

Президент қарори билан Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилиши белгиланди. Академия фаолияти 2025 йилнинг 1 октябридан йўлга қўйилиб, унда илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг