Экология вазирлиги Чотқол давлат қўриқхонасидаги фотоқопқонга тушиб қолган Тянь-Шань қўнғир айиғи тасвирини эълон қилди. Ушбу тур Қизил китобга киритилган.
Юнусобод туманидаги «Туркистон» метро бекати устидан ўтувчи, чўкиши сабабли ёпилган кўчада транспорт ҳаракати тикланди. «Газета.uz» мухбири хабар беришича, асосий ва қўшимча йўл ўртасидаги яшил ҳудуд ўрнини бетон қоплама эгаллаган. Фото.
Салқин якшанбадан сўнг ҳафта давомида ҳарорат +39…+41 даражага кўтарилади. Ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақалар «Humo» арена, «Юнусобод» спорт мажмуаси, «Alpomish» ҳамда бошқа бир қатор муз саройларида ўтиши режалаштирилган. ФИФА вакиллари мусобақа бошланишидан олдин объектларнинг ҳолатини кўргани келади.
Тармоқларда номаълум эркак ресторанда ўтирган аёлларга қарата стакан улоқтиргани тасвирланган видео тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат Китоб туманида содир бўлган. Аёллардан бири шифохонага ётқизилган, эркакка нисбатан жиноий иш очилди.
Сурхондарёда Lacetti Тўпаланг дарёсига тушиб кетди. Унинг ҳайдовчиси ҳодисадан олдин юрак ишемик эҳтимоли юқорилиги сабабли вафот этган, 16 ёшли йўловчи эса шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Сергели (16:00 гача), Чилонзор ва Миробод туманларидаги (соат 17:00 гача) айрим кўчаларда электр таъминоти тўхтатилди.
25 июнь, якшанба куни соат 18:00 да Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг вакиллари ўртасида илк теледебат бўлиб ўтади. У мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланади. Эфир қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларига таржима қилинган ҳолда узатилади.
Ургут туманида тунда севганининг уйига келган йигитни қизнинг акаси калтаклади. Қиз ва йигит синфдош бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ғаллаорол туманида 15 ёшли ўсмир кечки пайт йўлни кесиб ўтаётганда машина уриб юборишидан ҳалок бўлди. Ҳодисага йўл аномал совуқдан буён ёритилмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳокимият электрни тежашга топшириқ берилмаганини маълум қилди. Ушбу участкада йил бошидан буён 13 та ЙТҲ содир бўлган.
«Газета.uz» оғир ЙТҲга учраган велошоссе бўйича Осиё чемпиони Анна Кускова ва Велоспорт федерацияси билан велосипедчиларни машина уриб юбориши ҳақида суҳбатлашди. Ҳамма бирдек жазога тортилмаслиги ҳайдовчиларни қоида бузишга ундаб, Ўзбекистонда халқаро мусобақалар ўтказишни ҳавф остига қўймоқда.
Тошкентда пляжлар 1990 йиллар охиридан камая бошлаб, 2017 йилда чўмилиш мумкин бўлган энг охирги жой ҳам ёпилди. Пойтахт олти йил чўмилишга рухсат берилган жойларсиз яшади (пуллик аквапарклар ҳисоб эмас). Бу йил иккита пляж очилди. «Газета.uz» уларда бўлиб, ҳордиқ чиқарувчилар билан суҳбатлашди.
Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда ҳушсиз оқиб кетаётган 2 ёшли қизчани қутқариб қолди. Боланинг отаси уйида иш қилаётгани сабаб қизи сувга тушиб кетганини билмай қолган. Туман ФВБ йиигитни ташаккурнома ва совға билан тақдирлади.
Булунғур туманида 9 туп соғлом ва 1 туп қуриган қайрағоч дарахтини кесган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744,6 млн сўм зарар етган.
Ҳозирги кунга келиб инсонлар ҳар қачонгидан ҳам камроқ ҳаракат қилмоқда. Шу сабабга кўра, ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиган аксарият кишилар кўпроқ сайр қилишга ҳаракат қилишади. Бироқ, аслида кунига неча қадам юриш керак? Нега бу саволга кўпинча 10 минг қадам деган жавобни эшитамиз?
28 июнь — Қурбон ҳайитининг биринчи кунида Тошкентда автобус ва метро қатнови соат 4:00 дан бошлаб амалга оширилади. Шунингдек, масжидларга соат 3:00 дан 5:00 гача 60 та вақтинчалик махсус автобус йўналиши ташкил этилади.
Қўқон шаҳрида туғилган 25 ёшли йигит жанжал оқибатида тенгдоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумондорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Йогуртли, банан ва резавор мевалардан тайёрланган, қаймоқли ёки «Мохито» музқаймоғи ва бошқалар — Zira.uz иссиқ кунда тетиклантирувчи ширин музқаймоқлар рўйхатини тақдим этади.
English Speaking Nation дастури доирасида 40 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистондаги мактабларда 520 нафар инглиз тили ўқитувчисини ўқитади. Бу ўзбек ўқитувчиларининг мулоқот, ёзиш, тинглаш ва тил ўргатиш кўникмаларини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг