Жамият

«Ўзбекистон канал қурилишига ёрдам беради» — сув хўжалиги вазири «Толибон» қураётган канал ҳақида (видео)
21 июнь 2023, 22:47 1

«Ўзбекистон канал қурилишига ёрдам беради» — сув хўжалиги вазири «Толибон» қураётган канал ҳақида (видео)

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири «Газета.uz» мухбирининг «Толибон» Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволига жавоб берди. Унга кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.

21 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 июнь 2023, 22:00

21 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этаётгани, Бекободда ўзини осишга уринган махбус, 2021 йилдан бери ҳибсда турган 3 ўзбекистонлик опа-сингил, сув етказиб бериш давлат-хусусий шерикликка ўтказилиши, ўтган йилдан 10%га ошган грант квоталари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетди
21 июнь 2023, 20:26

Тошкент вилоятида ҳайдовчи велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетди

Велосипедчи Николай Сдержиковни якшанба куни эрталаб Тошкент-Чорвоқ йўлида машина уриб юборди. У дарҳол ўрнидан тура олмагани учун машинани эслолмаган. Велосипедчи ҳодиса тасвирларини юборган кишига 10 млн сўм мукофот пули кафолатланганини маълум қилди.

CAFA Nations Cup’даги букмекерлар рекламаси ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлди
21 июнь 2023, 19:34

CAFA Nations Cup’даги букмекерлар рекламаси ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлди

Ўзбекистон миллий термаси ўйинларида букмекерлик компанияси реклама қилингани Ўзбекистонда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистонда футбол учрашувларида букмекерлар биринчи марта реклама қилинмаяпти, аммо бу қадар шов-шувли ҳолатнинг расмийлар томонидан эътиборсиз қолдирилиши биринчи марта кузатилди

Тошкентда Lacetti 9 ёшли болани уриб юборди
21 июнь 2023, 17:51

Тошкентда Lacetti 9 ёшли болани уриб юборди

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола шифохонага ётқизилди.

1 июлдан Тошкент аҳолиси давлат тиббий суғурта тизимидан фойдаланиши мумкин
21 июнь 2023, 17:32

1 июлдан Тошкент аҳолиси давлат тиббий суғурта тизимидан фойдаланиши мумкин

1 июлдан пойтахтда давлат тиббий суғурта тизими жорий этилади. Энди аҳоли шифохонада даволаниш учун йўлланмани оилавий шифокор кўригидан ўтгач, электрон тарзда олади. Шунингдек, кафолатланган тиббий хизматлар ва дори-дармонлар пакети бепул тақдим этилади.

Ёзёвонда 1 млрд сўмлик давлат хариди жараёнда қатнашган 2 та корхонанинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани учун бекор қилинди
21 июнь 2023, 16:54

Ёзёвонда 1 млрд сўмлик давлат хариди жараёнда қатнашган 2 та корхонанинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани учун бекор қилинди

Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат хариди жараёнда иштирок этган 2 та корхона таъсисчиси эр-хотин бўлгани сабабли бекор қилинди. Харид комиссияси аффилланганлик ҳолатига баҳо бермаган ва танловни бекор қилиш чорасини кўрмаган.

Сурхондарёда поезд «Жигули»ни уриб кетди
21 июнь 2023, 15:13

Сурхондарёда поезд «Жигули»ни уриб кетди

Термиз-Сариосиё йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезд қўриқланмайдиган кесишмадан ўтаётган «Жигули»ни уриб кетди. Воқеага автомобиль ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.

Журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди
21 июнь 2023, 15:05

Журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди

Тарих фанлари доктори, фахрий журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди. Профессор 2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Мушукни тириклайин ёқиб юборган қувасойликлар 3 суткадан 7 суткагача қамалди
21 июнь 2023, 14:23

Мушукни тириклайин ёқиб юборган қувасойликлар 3 суткадан 7 суткагача қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳри суди мушукни тириклайин ёқиб юборган 3 эркакни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда ва улардан бирини зўравонликни тарғиб қилувчи контент тарқатганликда айбдор деб топди. Улар 3, 5 ва 7 суткага қамалди.

Қашқадарёда зилзила содир бўлди
21 июнь 2023, 14:12

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Шаҳрисабз туманида магнитудаси 3,4 га тенг бўлган зилзила содир бўлди.

Қизларни хорижга фоҳишалик қилиши учун юбормоқчи бўлган икки аёл ушланди
21 июнь 2023, 12:51

Қизларни хорижга фоҳишалик қилиши учун юбормоқчи бўлган икки аёл ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятларида икки аёл 4 нафар қизни Туркия ва БААга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғи ЙТҲга учради
21 июнь 2023, 12:37

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғи ЙТҲга учради

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғининг хизмат машинаси 2 та автомобиль билан тўқнашиб кетди. Бўлим бошлиғи ва ҳайдовчилардан бири енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Тошкентда 34 ёшли қурувчи 12-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди
21 июнь 2023, 11:48

Тошкентда 34 ёшли қурувчи 12-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди

Янгиҳаёт туманида 34 ёшли қурувчи тунда 12-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди. Воқеага қурилиш қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлиши мумкин.

«Бу йил 10 фоиз кўпроқ ёшларнинг грантда ўқишига имконият яратиляпти» — Олий таълим вазирлиги
21 июнь 2023, 11:45

«Бу йил 10 фоиз кўпроқ ёшларнинг грантда ўқишига имконият яратиляпти» — Олий таълим вазирлиги

2023/2024 ўқув йилида контракт квоталари 1 фоизга, грантники эса 10 фоизга ошди. Бунда 10 фоиз кўпроқ ёшларнинг грант асосида ўқишига имконият яратиляпти, дея таъкидлади Олий таълим вазирлиги департаменти бошлиғи Абдували Холиқов.

Бекободдаги ҳибсхонада сақланаётган йигит ўзини осишга уринди
21 июнь 2023, 11:27

Бекободдаги ҳибсхонада сақланаётган йигит ўзини осишга уринди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида товламачиликда айбланиб қўлга олинган 23 ёшли йигит вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ўзини осмоқчи бўлди, уни камерадошлари қутқариб қолди.

Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда, элчихона вазиятни ўрганмоқда
21 июнь 2023, 11:11

Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда, элчихона вазиятни ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси 2021 йилда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш вақтида қўлга олинган уч опа-сингил билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Ҳибсга олинганларнинг опаси уларни Ҳиндистон фуқароси алдаганини таъкидлаган.

Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ва бир нечта марказ ташкил этилади
21 июнь 2023, 11:04

Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ва бир нечта марказ ташкил этилади

Чилонзордаги ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси, шунингдек, фармацевтика, малакани баҳолаш ва тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш каби марказлар ташкил этилади. Шифокорлар тегишли ҳудудда энг кўп тарқалган касалликлар бўйича курсларда ўқитилади.

«Итдан тарқаган экансан-ку». Бандихон прокурорига тегишлилиги айтилаётган аудио тарқалди
21 июнь 2023, 10:17

«Итдан тарқаган экансан-ку». Бандихон прокурорига тегишлилиги айтилаётган аудио тарқалди

Тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди. Унда прокурорнинг МФЙ раисларидан солиқ пулини талаб қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлаганини эшитиш мумкин. Ҳолатни вилоят прокуратураси ўрганмоқда.

20 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 июнь 2023, 22:00

20 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қурбон ҳайити намози вақтлари, Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритган АҚШ, Тошкент вилоятида иш вақтида пичоқланган экоинспектор, Андижонда 2 кишини чақмоқ ургани, ОТМга онлайн қабул, тадбиркорларга солиқ ставкаларини пасайтириш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг