UZTELECOM 200 минг сўм эвазига «Hammasi Birga 3+Mobile» тарифини тақдим этмоқда.
Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш бўйича давлат хизматлари проактив форматга ўтказилмоқда. Яъни улар фуқароларнинг мурожаатларисиз текширилади. Яна олтита хизмат композит форматда тақдим этилади.
Адлия вазирлигида «Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисида»ги низом рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.
ФВВ ходимлари Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 кишини қутқарди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ўзбекистондаги илк тўлақонли онлайн мактаб — Leader Online қандай ишлайди? Унга кимлар «қатнайди»? Мактаб ўз фаолияти давомида қандай ютуқларга эришди? Мамлакатда онлайн таълимнинг ривожига нималар халал бермоқда? «Газета.uz» шу ҳақда Феруза Ваҳобова бошлиқ мактаб жамоаси билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди. У «Масхарабоз», «Севгинатор», «Сеҳрли қалпоқча» каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда роль ўйнаган.
Women in Tech глобал тармоғи Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа мақсади — 2030 йилгача STEAM’да 5 млн аёлни қўллаб-қувватлаш. «Газета.uz» ҳамжамият асосчиси ва раҳбари Аюми Мур Аоки билан лойиҳа мақсадлари ва иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.
Фуқаролар шахсий маълумотларини «булут»да сақлаш таклифи, Тошкентда меҳмонхоналар ва йирик клиника қурадиган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, уй сотиб олаётганларни огоҳликка чақирган Рақобат қўмитаси, АҚШдан депорт бўлган 572 нафар ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
АҚШ ҳукумати жорий йилнинг 9 ойида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанига депортация қилди. Бу 2023 йилнинг шу давридагидан 6,5 баробар кўп.
Йирик миқдорда тўлов эвазига Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Улардан бири танишидан АҚШга ишлашга жўнатиш учун 9000 доллар, иккинчиси эса Польшага юбориш учун 1000 доллар ва 6,3 млн сўм олган.
16 декабрь куни Ўзбекистон бозорида Chery брендининг икки йиллиги муносабати билан ADM Global компаниялар гуруҳи кенг кўламли дилерлик конференциясини ўтказди, унинг асосий воқеаси янги Chery Tiggo 2 Pro кроссовери тақдимоти бўлди.
Тошкент ҳокимлиги ҳар йили шаҳарда автобус бекатларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни қайта қуриш режаларини эълон қилади. Бироқ бекатлар йўловчилар учун қулайлашаётгани йўқ. «Газета.uz» ана шу турғунлик сабаблари ҳақида шаҳарсозлик ва ЙҲХ соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашди.
Мудофаа вазири, генерал-майор Шухрат Халмухамедов Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди.
Ўзбекистонда гибрид автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мотоцикл ва тиркамалар учун рақам белгиларини бериш учун тўловлар камайтирилади. Мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказиш нархи БҲМнинг 1,5 бараварини, рақам бериш ҳам 1,5 бараварни ташкил этади.
2024 йилнинг сўнгги иш ҳафтаси ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +10, жанубда +15 даражагача исийди. Кечалари кузатилаётган совуқлар аста-секин кучсизлашади.
Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Рақобат қўмитасига йил бошидан буён кўп қаватли уйлар қурилиши билан боғлиқ 1700 га яқин мурожаат келиб тушди, 129 та корхонанинг шартномаларида қатор қоидабузарликлар, жумладан, лойиҳаларни топшириш муддати белгиланмагани аниқланган. Қўмита шартнома шартлари билан батафсил танишиб чиқишни сўради.
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак ўзи билан бирга яшаган, Ўзбекистонда туғилган аёлни ўлдириб, унинг жасадини уй ертўласига яширди. Эркак ватанига қайтгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз жинояти ҳақида хабар берган.
Ўзбекистон 2025 йилда Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) томонлар конференциясига мезбонлик қилади. Тадбир 2025 йилнинг 24 ноябрь-5 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Президент қарори билан кураш спорт турини оммалаштиришга оид бир қанча чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб Халқаро кураш институти фаолиятини молиялаштириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан республика бюджетига ўтказилади ҳамда ҳар йили 4,5 млрд сўм маблағ ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг