Жамият

«Ўзбекистон янгиликлари» сайти бош муҳаррири Виктор Михайлов вафот этди
25 декабрь 2024, 18:37

«Ўзбекистон янгиликлари» сайти бош муҳаррири Виктор Михайлов вафот этди

«Ўзбекистон янгиликлари» сайти бош муҳаррири, «Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази» ННТ директори Виктор Михайлов вафот этди.

МДҲ давлатлари раҳбарлари креатив иқтисодиёт, тинч атом ва умумий таҳдидларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди
25 декабрь 2024, 18:25

МДҲ давлатлари раҳбарлари креатив иқтисодиёт, тинч атом ва умумий таҳдидларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

Норасмий саммитда МДҲ давлатлари раҳбарлари янги йўналишлар — муҳандислик мактаблари ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика, тинч атом, шунингдек, умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашдаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.

Asaxiy Books йилнинг оммабоп асарлари рўйхатини эълон қилди
25 декабрь 2024, 17:00

Asaxiy Books йилнинг оммабоп асарлари рўйхатини эълон қилди

«Йил бестселлерлари 2024» рейтингидан asaxiy.uz орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган 20 та китоб ўрин олди.

Ўзбекистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам ва «саломатлик поезди» жўнатди
25 декабрь 2024, 16:52

Ўзбекистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам ва «саломатлик поезди» жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан бирга «саломатлик поезди» жўнатди. Ўзбекистонлик шифокорлар 25−30 декабрь кунлари Балх вилоятида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказади.

Депутатлар чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чекловчи қонунни қабул қилди. Ўзгартиришлар қандай муҳокама қилинди?
25 декабрь 2024, 16:13

Депутатлар чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чекловчи қонунни қабул қилди. Ўзгартиришлар қандай муҳокама қилинди?

Қонунчилик палатаси чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чекловчи қонунни қабул қилди. Депутатлар ўзгартиришларни фаол муҳокама қилди ва якунда чекловлар жорий этилгунга қадар қарзни тўлаш учун 5 кун вақт беришга қарор қилинди.

Шавкат Мирзиёев Azerbaijan Airlines самолёти қулаши муносабати билан ҳамдардлик билдирди
25 декабрь 2024, 15:44

Шавкат Мирзиёев Azerbaijan Airlines самолёти қулаши муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистонда қулаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Россия раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади
25 декабрь 2024, 15:09

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади

Ҳукумат қарори билан кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди. Бошқарув органи Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади.

UZTELECOM байрам кунларини махсус таклиф билан нишонлашни эълон қилмоқда
25 декабрь 2024, 15:00

UZTELECOM байрам кунларини махсус таклиф билан нишонлашни эълон қилмоқда

UZTELECOM қишки байрамлар учун 2024 йилнинг 20 декабридан 2025 йилнинг 5 январигача 25 ГБ 25 минг сўмлик махсус таклифни эълон қилмоқда.

«Нима учун давлат ўз фуқароларини йўлларда ҳимоя қила олмайди?» «Контекст» подкасти (видео)
25 декабрь 2024, 12:15

«Нима учун давлат ўз фуқароларини йўлларда ҳимоя қила олмайди?» «Контекст» подкасти (видео)

2023 йилда Ўзбекистондаги ЙТҲларда Швециядагига нисбатан 10 (!) баробар кўп одам вафот этди, автомобиллар сони эса деярли тенг. Нега тинч шароитда ҳар сафар кўчага чиқиш қўрқув ва стрессга сабаб бўляпти? Нега мутасаддилар буни кўрмаяпти? «Газета.uz»нинг «Контекст» подкастида шу саволлар кўтарилди.

Қурувчилар қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олиниши белгиланди
25 декабрь 2024, 11:34

Қурувчилар қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олиниши белгиланди

Ҳукумат қарори билан қурувчиларни қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди. Бу қарор ижросини назорат қилиш ички ишлар вазири зиммасига юкланди.

Asl Belgisi миллий рақамли маркировкалаш тизими 2024 йил якунларини сарҳисоб қилди
25 декабрь 2024, 11:00

Asl Belgisi миллий рақамли маркировкалаш тизими 2024 йил якунларини сарҳисоб қилди

CRPT Turon компаниясининг Asl Belgisi рақамли маркировкалаш тизими орқали ҳар бир маҳсулотнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

24 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
24 декабрь 2024, 23:37

24 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Янги йил байрамида кетма-кет 6 кун дам, Фарғонадаги портлаш жойидан репортаж, Пискентда кезиб юрган оч бўрилар, депутатнинг электрозаправкалардаги узилишлар юзасидан сўрови ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Сурхондарёда 750 минг қути контрабанда сигарет йўқ қилинди (фото)
24 декабрь 2024, 23:32

Сурхондарёда 750 минг қути контрабанда сигарет йўқ қилинди (фото)

Термизда Божхона қўмитаси томонидан контрабанда сигаретларининг рекорд партияси — 10,2 млрд сўмлик салкам 750 минг қути йўқ қилинди. Фото.

Ўзбекистон ҳарбий машғулотларида йил давомида асосий эътибор учувчисиз учиш аппаратларига қаратилди
24 декабрь 2024, 23:24

Ўзбекистон ҳарбий машғулотларида йил давомида асосий эътибор учувчисиз учиш аппаратларига қаратилди

Ўзбекистон йил давомида АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказди. Асосий мавзу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўлди. Қолаверса, Мудофаа вазирлиги миллий армиянинг шайлигини ошириш учун қуролли тўқнашувлар таҳлили олиб борилаётганини билдирди.

2025 йилда тиббиёт ходимлари маошини ошириш, оилавий шифокорларга иш самарадорлиги учун устама жорий этиш режалаштирилмоқда
24 декабрь 2024, 23:19

2025 йилда тиббиёт ходимлари маошини ошириш, оилавий шифокорларга иш самарадорлиги учун устама жорий этиш режалаштирилмоқда

Янги йилда Ўзбекистонда соғлиқни сақлашга 14% кўпроқ маблағ ажратилади. Қорақалпоғистон ва беш вилоятда давлат тиббий суғуртаси бўйича тажриба лойиҳалари жорий этилади. Тиббиёт ходимлари иш ҳақи ошиши кутилмоқда. Оилавий шифокорларга эса меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш йўлга қўйилади.

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади?
24 декабрь 2024, 19:45

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади?

Президент фармони билан беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун 2025 йил 4 январь (шанба) кунидаги дам 2 январга (пайшанба) кўчирилди. Олти кунлик иш кунидаги ходимлар учун 2 январь қўшимча дам олиш куни бўлади. Шу тариқа биринчи гуруҳ олти, иккинчиси эса кетма-кет беш кун дам олади.

Янги мактаб ва боғчалар, педагогларга устама, малака синовларини рақамлаштириш. 2025 йилда бошланғич таълим соҳасида нималар ўзгаради?
24 декабрь 2024, 18:41

Янги мактаб ва боғчалар, педагогларга устама, малака синовларини рақамлаштириш. 2025 йилда бошланғич таълим соҳасида нималар ўзгаради?

Президентга мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш режалари олиб кирилди. 2025 йилда 100 дан ортиқ мактаб қуриш, малака тоифаси беришда янги тизимга ўтиш, ҳарбий ватанпарварлик дарсликларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Давлат раҳбари таълим сифатини, айниқса, чекка туманларда яхшилашни буюрди.

Пискентда аҳоли гавжум ҳудудда бўрилар кезиб юргани маълум бўлди
24 декабрь 2024, 18:18

Пискентда аҳоли гавжум ҳудудда бўрилар кезиб юргани маълум бўлди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Қирққизобод қишлоғида дайдиб юрган оч бўриларни қидириш ва зарарсизлантириш ишлари бошланди. Жонзотларни ҳайвонот боғига ўтказиш режалаштирилган, деди туман ҳокимлиги.

Ёпиқлик ва мавҳумлик. Фарғонадаги портлаш ҳақида ҳеч ким гапиришни хоҳламаган репортаж
24 декабрь 2024, 17:55

Ёпиқлик ва мавҳумлик. Фарғонадаги портлаш ҳақида ҳеч ким гапиришни хоҳламаган репортаж

17 декабрда Фарғонадаги АЁҚШда портлаш бўлди. Ҳодиса оқибатида расман 4 киши вафот этган. «Газета.uz» мухбирлари 20 декабрь куни Фарғонада бўлиб қайтди, аммо сафар қарийб бесамар ўтди: ҳодиса ҳақида деярли ҳеч ким гапиришни истамади, гапирганлар эса кейинроқ интервьюси чиқарилмаслигини сўради.

Нега электрозаправкалар тармоқдан узилмоқда? ЎзЛиДеП депутати давлат органларига сўров юборди
24 декабрь 2024, 17:42

Нега электрозаправкалар тармоқдан узилмоқда? ЎзЛиДеП депутати давлат органларига сўров юборди

ЎзЛиДеП депутати Нуриддин Султонов Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлаш станциялари фаолияти тўхтатилиши сабаблари ва уларни демонтаж қилиш талабига ойдинлик киритишни сўраб депутатлик сўрови юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг