Фарғона туманида эркак «жўжаларни еб кетаётгани учун» мушукни пневматик ов қуроли билан отиб ўлдиргани аниқланди. Шунингдек, буғуни бўғизлаб ўлдиргани акс этган сурат тарқалди. Туман ИИБ томонидан унинг қуроли олиб қўйилиб, иш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.
Шанба куни Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари бўйлаб қор ёғиши кузатилмоқда. Хоразм маркази Урганчда эса 1 сутка давомида 23.7 мм ёмғир ёғиб ўтган. «Қор ва ҳароратнинг нолгача пасайиши мева ва гулларни совуқ уришига олиб келган бўлиши мумкин», — деб ёзмоқда Ўзгидромет ходими Эркин Абдулахатов.
Қарши туманида Nexia-3 қарама-қарши томондан келаётган Nexia-2 билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 йўловчи ҳодиса жойида вафот этди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.
Қулупнайли печеньелар, мини-пирог, қулупнайли музқаймоқ, пиширишни талаб этмайдиган қулупнай ва творогли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин ва тез тайёрланадиган қулупнайли ширинликлар рўйхатини тақдим этади.
Тармоқларда 15−18 ёшлардаги қиз ва икки йигитнинг психотроп модда билан ушлангани айтилган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБга кўра, уларда психотроп модда ёки совуқ қурол аниқланмаган. Аммо улардан иккиси ва видеони тарқатган шахс жаримага тортилган.
Франция президентининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди, Сурхондарёдаги чанг бўронлари, пойтахт автобусларида йўқолаётган «кунлик план», ўғли 4 нафар қизга тегажоғлик қилгани айтилган боғча директори ишдан олингани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Суд Даулетмурат Тажимуратовнинг асосий адвокати келмагани сабабли Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноят иши доирасида апелляция жараёни бошланишини 10 майга қолдирди. Айбланувчи прокурорларни алмаштириш ва ишни қайта кўриб чиқиш учун қайтаришни сўради, бироқ рад жавобини олди.
2023/2024 ўқув йилидан ОТМларнинг педагогика йўналишидаги сиртқи таълимда ўқишни истаган ўқитувчилар камида 5 йиллик педагогик стажга эга бўлиши шарт. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.
2023 йил бошидан бери газ таъминоти корхоналарининг 9 нафар ходими фирибгарлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилди. Қўлга олинганларга нисбатан тергов чоралари кўрилмоқда, фуқаролардан ходимлар билан тил бириктирмаслик ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар бериш сўралди.
Жума куни тушдан сўнг Ўзбекистоннинг жанубий қисми, хусусан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида чанг бўронлари содир бўлди.
Тошкент шаҳрида компания раҳбари ва бошқа шахслар фуқарони $25 минг эвазига Туркия ва Мексика орқали АҚШга жўнатишга уринганликда айбланиб ушланди.
27−29 апрель кунлари Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамиятининг (ELSA) Конгресси Самарқандда «Ипак йўлида минимал инвазив хирургия» мавзусида бўлиб ўтди.
Август ойига қадар Тошкент шаҳридаги барча — 160 та автобус йўналишида нақд пул тушумлари бўйича кунлик режа бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ҳозирда пойтахт транспорт бошқармаси уларнинг нархини ҳисоблаб чиқмоқда, ёзда тендерлар ўтказилади.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова сайёр қабулда эри билан боғлиқ ишни ҳал қилиш учун келган аёл билан жанжаллашди. Аниқланишича, у аёлни бош прокурор билан учрашишга қўймаган. Якунда бош прокурор аёлни қабул қилиб, мурожаатни назоратга олди.
Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкум (шу жумладан, марҳум Полат Шамшетов)нинг биринчи суд жараёни бўйича шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқиш бошланди.
Шанба куни Ўзбекистонга Каспий денгизидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кундузи +18 даражагача пасаяди. Якшанба куни қатор вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Апрель ойида Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан қарийб 30 млн куб метр ҳажмдаги (28,9 млрд сўмлик) табиий газдан ноқонуний фойдаланилди.
Сурхондарёдаги «Айритом» чегара божхона постидан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида 103 кг метамфетамин синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Улар Тошкентдаги компаниялардан бирига юборилаётган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда 5 майдан бошлаб 14 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида ташкил этилди. Янги тизим даромад режасига (кунлик план) асосланмайди. Энди барча тушумлар шаҳар бюджетига ўтказилади, ҳокимлик йўловчи ташувчига пулни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб ўтказиб беради.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 230-сонли боғча директори «хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун» ишдан бўшатилганини маълум қилди. Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг