Олтин қазиб олишни 1,5 баробарга оширмоқчи бўлган Ўзбекистон, Россиядан яна 56 та метро вагони олиниши, ИТБ билан имзоланган 400 млн долларлик битимлар, Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2021 йилдан буён 14 102 та юқори натижали хорижий тил сертификатларини қўлга киритган ёшларга имтиҳон учун қилган тўлови қайтариб берилди. Уларнинг 10 356 таси IELTS учун тўланган компенсациядир. Бунда талабгор 7 баллдан юқори натижа кўрсатиши талаб этилади.
Халқаро Ер кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник нутқ сўзлади. У табиатни асраш учун барча ташкилот ва фуқаролар бирга ҳаракат қилиши кераклигини айтди. «Деярли барча кийимларимни second-hand`дан харид қиламан, бу одатга айланган», — деди элчи.
Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят энди фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.
Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станцияси салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланди. Улар газни қабул қилиш ва етказишда ҳукумат қарори талабларига риоя этмаган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йилдан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ҳам баҳолашни режалаштирмоқда.
28 апрель — 1 май кунлари Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига қўшимча «Афросиёб» йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.
Косонсой туманидан оқиб ўтувчи «Чуст» каналига «Жигули» тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Машина ФВБ ходимлари томонидан чиқариб олинди.
Польша халқаро қидирувда бўлган ва 2022 йил мартида Интерполнинг Қизил хабарномаси асосида ҳибсга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. У йирик фирибгарликда айбланмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Истанбулга учган самолёти бортида ўғил чақалоқ туғилди.
Июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади. Ушбу мамлакатга киришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб қилинмайди.
Литий қазиб олишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон, Путин билан қўнғироқлашган Мирзиёев, беморнинг эри томонидан калтаклаган шифокор, мактаб қизларининг навбатдаги жанжали, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг 2 та чегара пости қайта тикланиши мумкинлиги ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент метроси ерусти Ҳалқа йўлининг бешта янги бекати (8−12) йўловчилар учун очилди. Станцияларнинг интерьер дизайни, тематик безакли «Паралимпия ҳаракати» станциясидан ташқари, бошқалар билан бир хил. Станциялар қандай кўринишга эгалиги — «Газета.uz» фоторепортажида.
1966 йил 26 апрелда Тошкентда вайронкор зилзила содир бўлганди. Ўшанда шаҳар ҳайвонот боғида 200 дан ортиқ ҳайвонлар ва қушлар бўлган. Боғнинг ҳақиқий маънодаги оқсоқоли Маҳмадали Асқаров «Газета.uz»га ҳайвонот боғи ва унинг жонзотлари табиий офатни қандай бошдан кечиргани ҳақида гапириб берди.
Бухородаги Минораи Калон ёнида жойлашган Пои Калон мажмуасида Владимир Спиваков раҳбарлигида Россия Миллий филармония оркестрининг очиқ осмон остидаги хайрия концерти бўлиб ўтади.
Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Атилла Гулан бошчилигидаги Туркия ҳарбий делегацияси Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони билан учрашув ўтказди. Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташриф ҳам кутилмоқда.
Бундан 37 йил аввал тарихдаги энг йирик техноген фалокатлардан бири — Чернобиль АЭСдаги портлаш юз берган эди. Ўзбекистондан узоқда бўлса-да, бу ҳодиса унинг фуқароларига ҳам дахлдор. «Газета.uz» Чернобиль фалокати оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.
27−30 апрель кунлари енгил атлетика бўйича Тошкентда бешинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада 40 та йўналиш бўйича жами 524 нафар спортчи иштирок этади.
Табиат ресурслари вазирлиги 10 майга қадар давом этадиган «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида вазирлик, корхона ва ҳокимликларнинг барча ходимларини ҳар жумани «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказишга чақирди.
24 апрель куни Бобур номли Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри биносининг очилиш маросими бўлди. Унда икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари қатнашди. Ўзбекистон таъмирлаш ишларига 5 млн доллар маблағ ажратганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг