Жамият

Ўзбекистонда 23−29 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
23 декабрь 2024, 08:29

Ўзбекистонда 23−29 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Иш кунлари қуруқ, аммо совуқ, дам олиш кунлари эса бироз булутли ва кам ёғинли бўлиши кутиляпти; кундузи илиқроқ ҳарорат кузатилса-да, тунда барибир совуқ бўлади. Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ҳаво оқими кириб келиши билан ҳароратнинг тунги минимуми ҳам ноль даражага яқин бўлиши мумкин.

Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)
22 декабрь 2024, 15:45

Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)

Фарғонада портлаш содир бўлган автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчаси бузилмоқда. Вилоят ФВБга кўра, бузиш ишлари шохобча раҳбарининг ўз хоҳиш истаги билан амалга оширилмоқда ва у қайта фаолият кўрсатмайди.

Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
22 декабрь 2024, 09:46

Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Ўғриликда айбланиб қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.

Фарғонадаги цехда содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
21 декабрь 2024, 17:25

Фарғонадаги цехда содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Фарғона шаҳридаги солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Видео.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил ширинликлари
21 декабрь 2024, 01:12

Нима тайёрлаймиз: Янги йил ширинликлари

Пряникли уйча, тирамису рулети, «Қишки олча» торти, занжабилли пряниклар ва Янги йил учун бошқа ширинликлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

20 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
20 декабрь 2024, 23:54

20 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Камбағаллик даражасини 6 фоизга тушириш режаси, Ўзбекисоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг якуний босқичи, кенгашлардан ваколатларини ишлатишни сўраган бош вазир ўринбосари, 2025 йилда ҳам камаядиган газ қазиб олиш ҳажми ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг ўғли ис газидан вафот этди
20 декабрь 2024, 18:08

Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг ўғли ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зардуштийлик ёдгорлиги, карма таоми ва Хоразмшоҳлар шаҳри. Манғит тарихи
20 декабрь 2024, 17:00

Зардуштийлик ёдгорлиги, карма таоми ва Хоразмшоҳлар шаҳри. Манғит тарихи

Uzum Market билан махсус лойиҳа доирасида Қорақалпоғистоннинг Манғит шаҳри ҳақида.

Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатновлари ташкил этилади
20 декабрь 2024, 16:27

Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатновлари ташкил этилади

20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент автовокзалидан вилоятларга йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча заправкалар ўрганиб чиқилади
20 декабрь 2024, 15:20 2

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча заправкалар ўрганиб чиқилади

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятда жойлашган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Улар станцияларнинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва қонунчиликдаги бошқа меъёрларни ўрганади. Заправкалар ходимлари ФВБ ўқув марказида ўқитилади.

Йигирмага яқин бола учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди
20 декабрь 2024, 15:02

Йигирмага яқин бола учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди

Андижон вилояти Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари Damas машиналарида Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди. Автомобиллар Бухоро ҳудудида тўхтатиб қолинган.

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди
20 декабрь 2024, 12:28

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −5…−10, кундуз кунлари −2…+3 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

ИИВ Бухорода криптовалюта айланмасида айбланган йигитни «оддий виртуал валютчик» деб атади
20 декабрь 2024, 10:45

ИИВ Бухорода криптовалюта айланмасида айбланган йигитни «оддий виртуал валютчик» деб атади

Ички ишлар вазирлиги бухоролик 17 ёшли йигит криптовалютада 2,64 млн доллар ишлаб топгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик у биржа операцияларида ноқонуний воситачилик билан шуғуллангани ва бунинг учун ҳақ олганини айтди.

Наманганда хизмат хонасида қимор ўйини ташкил қилган мактаб директори ишдан олинди
20 декабрь 2024, 10:08

Наманганда хизмат хонасида қимор ўйини ташкил қилган мактаб директори ишдан олинди

Чортоқ туманидаги 8-мактаб директори хизмат хонасида шериклари билан қимор ўйнагани аниқланди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганини билдирди.

19 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
19 декабрь 2024, 23:39

19 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистон мактабгача таълимини яхшилашга ёрдамлашадиган ОТБ, вазирнинг блогерга аризасини рад этган ИИББ, 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихонани аниқлаган «Ўзбеккосмос», 33 минг ўйинчоқ билан безатилган Тошкент бош арчаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Хусусий сектордагилар учун «декрет» бюджети яна 2,5 баравар қисқартирилади
19 декабрь 2024, 22:25

Хусусий сектордагилар учун «декрет» бюджети яна 2,5 баравар қисқартирилади

2025 йилда бизнесдаги аёлларга бюджет ҳисобидан тўланадиган «декрет» миқдорини яна 2,5 баравар — 40 млрд сўмгача қисқартириш режалаштирилмоқда (2024 йилда 3 баравар эди). Сенатор буни маблағлар паст даражада ўзлаштирилгани билан изоҳлади ва бу суръатда дастур 3−4 йилда якунланиши мумкинлигини айтди.

Ecobase мембранаси Тошкент халқаро аэропорти реконструкциясида ишлатилади
19 декабрь 2024, 17:00

Ecobase мембранаси Тошкент халқаро аэропорти реконструкциясида ишлатилади

Ecobase V-UV технологик ПВХ мембранаси Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорти реконструкциясида балластли том ёпиш учун ишлатилади.

Андижондан Суриядаги террористик ташкилотларга пул жўнатган шахс 10 йилдан кўпроққа қамалди
19 декабрь 2024, 15:36

Андижондан Суриядаги террористик ташкилотларга пул жўнатган шахс 10 йилдан кўпроққа қамалди

Андижон шаҳридаги ошхонада ишлаган фуқаро 2023 йилнинг август-декабрь ойларида Суриядаги террористик ташкилотларга пул ўтказган. У 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 сутка қамоқ жазоси олди
19 декабрь 2024, 14:32

Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 сутка қамоқ жазоси олди

Тошкентда уч нафар маст эркак ишдан қайтаётган ҳомиладор аёлни ҳақоратлаб, унга тегажоғлик қилган. Суд уларни майда безориликда айбдор деб топиб, 10 суткадан қамоқ жазоси тайинлади.

Энергетика вазирининг Отабек Бакировга қарши аризаси: Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этди
19 декабрь 2024, 13:30

Энергетика вазирининг Отабек Бакировга қарши аризаси: Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этди

Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди. Бошқарманинг бу қарорига, хусусан, АОКАнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси асос бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг