Жамият

Қозоғистон билан чегарадаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта очилди
27 январь 2025, 17:07

Қозоғистон билан чегарадаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта очилди

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта қурилишдан сўнг очилди. У 2022 йилнинг ноябрида модернизация ишлари сабаб ёпилганди. Пост ёнида автотураргоҳ қурилди, халқаро йўналишдаги автотранспортлар учун электрон навбат тизимини йўлга қўйиш ҳам кутилмоқда.

Сешанбадан ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади
27 январь 2025, 15:40

Сешанбадан ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Сешанба куни айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан совуқ ҳаво массалари бутун республикага тарқала бошлайди, қор ва ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0…-8, кундузи 0…+5 даражагача пасаяди.

«Довуд ота» постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш уч ойга тўхтатилади
27 январь 2025, 15:31

«Довуд ота» постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш уч ойга тўхтатилади

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Тажен» — «Довут ота» чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатланиш 1 февралдан вақтинча тўхтатилади. Уч ой давомида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Чеклов рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларга татбиқ этилмайди.

Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади
27 январь 2025, 14:52

Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади. Университетда таълим жараёни Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

Арча устидаги мўъжиза. Пахта, қовоқ ва шишадан қойилмақом арча безакларини ясаётган тошкентлик ва самарқандлик ҳунармандларнинг ҳикоялари
27 январь 2025, 14:25

Арча устидаги мўъжиза. Пахта, қовоқ ва шишадан қойилмақом арча безакларини ясаётган тошкентлик ва самарқандлик ҳунармандларнинг ҳикоялари

Янги йил байрами рамзлари орасида арча ўйинчоқлари алоҳида ўрин тутади. Улар байрам кайфияти ва авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайди, яқинлар ва болаликнинг ёрқин хотираларини ўзида сақлайди. «Газета.uz» арча безаклари ясайдиган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

Yunusabad Residence турар жой мажмуасидан уй-жой сотиб олишда Hofmann маиший техника тўплами совға қилинади
27 январь 2025, 13:00

Yunusabad Residence турар жой мажмуасидан уй-жой сотиб олишда Hofmann маиший техника тўплами совға қилинади

Yunusabad Residence ажойиб акция эълон қилмоқда. Эндиликда турар жой мажмуасидан хонадон харид қилган ҳар бир мижозга Hofmann брендидан 10 та маиший техника тўплами совға қилинади.

Фарғонада Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 12 минг доллар олган шахс ушланди
27 январь 2025, 11:49

Фарғонада Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 12 минг доллар олган шахс ушланди

Фарғонанинг Қўқон шаҳрида фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишини айтиб, ундан 12 минг доллар олган шахс ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди
27 январь 2025, 11:34

Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди

2024 йилда Тошкент метроси 270,3 миллион йўловчини ташиди, 2023 йилгига қараганда 98,3 миллион кишига кўп.

Реалликни сўроққа тутадиган роман - Гонкур мукофотини олган «Аномалия» китоби ўзбек тилида чоп этилди
27 январь 2025, 11:00

Реалликни сўроққа тутадиган роман - Гонкур мукофотини олган «Аномалия» китоби ўзбек тилида чоп этилди

«Аномалия» - француз ёзувчиси Эрве Ле Телльенинг детектив ва психологик драма элементларини бирлаштирган фантастик романи.

Андижондаги дон корхоналарига манипуляция ҳаракатлари учун жарима қўлланди
27 январь 2025, 10:47

Андижондаги дон корхоналарига манипуляция ҳаракатлари учун жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси Андижон вилоятидаги 3 та дон корхонасига манипуляция ҳаракатлари учун молиявий жарима қўллади. Уларга қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.

Бухоро давлат техника университети ташкил этилади
27 январь 2025, 10:05

Бухоро давлат техника университети ташкил этилади

Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

Сурхондарёда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди
27 январь 2025, 09:42

Сурхондарёда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди

Термиз туманида Damas йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда 8 ёшли бола шифохонада вафот этди.

Нима учун норентабел совет санаторияларидан воз кечмаслик керак ва уларнинг даромадлилигини қандай ошириш мумкин?
27 январь 2025, 09:21

Нима учун норентабел совет санаторияларидан воз кечмаслик керак ва уларнинг даромадлилигини қандай ошириш мумкин?

Санаторияларда дам олиш — собиқ совет мамлакатларида хордиқ чиқаришнинг энг кенг тарқалган шакли cифатида ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ўзбекистон санаторияларининг ўзига хослиги нимада ва уларга қандай қилиб янги ҳаёт бахш этиш мумкин — ATLAS ҳудудий ривожлантириш бюросининг мақоласи шу ҳақда.

Тошкентдаги Дўстлик боғи қандай бўлади? Инвестор билан очиқ суҳбат
27 январь 2025, 09:00

Тошкентдаги Дўстлик боғи қандай бўлади? Инвестор билан очиқ суҳбат

Ўзбекистон президентига Дўстлик боғининг CM International компанияси томонидан ишлаб чиқилган концепцияси тақдим этилди. «Газета.uz» Дўстлик боғи инвестори — BMP Smart Decision компанияси билан суд жараёнлари, мулоқотда йўл қўйилган хатолар, дарахтларнинг кесилиши ва янги лойиҳа ҳақида суҳбатлашди.

Ўзбекистонда 27−31 январь ва 1−2 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
27 январь 2025, 08:00

Ўзбекистонда 27−31 январь ва 1−2 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта давомида совуқ ҳаво ҳукм суради, аммо бу қаҳратон қиш, дегани эмас. Душанба ва дам олиш кунлари кундузи илиқроқ бўлса-да, чоршанба-жума кунлари ҳарорат сезиларли пасаяди. Ҳафта ўртасида жойларда у қадар кўп бўлмаган, асосан қор кўринишидаги ёғингарчиликлар кутилмоқда.

Фарғонада ўзини 3-қаватдан ташлаган талаба қиз вафот этди
26 январь 2025, 12:30

Фарғонада ўзини 3-қаватдан ташлаган талаба қиз вафот этди

Декабрда Қўқон давлат педагогика институтининг 20 ёшли талабаси ўзини 3-қаватдан ташлаб оғир жароҳат олган. Бироқ қиз тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан 5 январь куни вафот этган. Прокуратура ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлганини аниқлаган ва жиноят иши очиш рад этилган.

Тошкентдаги боғчада тарбиячи ёрдамчиси калтаклаган боланинг оёғи синди
26 январь 2025, 11:12

Тошкентдаги боғчада тарбиячи ёрдамчиси калтаклаган боланинг оёғи синди

Сергели туманидаги хусусий боғчада тарбиячи ёрдамчиси гўёки хархаша қилаётган болани калтаклади. Сўнгра уни кўтариб бошқа хонага олиб чиқаётганида боланинг оёғи синди. Ҳозирда тарбияланувчи шифохонада, ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Собиқ депутат Қобул Дусов озодликни чеклаш шартларини бузгани учун колонияга ўтказилди
26 январь 2025, 09:18

Собиқ депутат Қобул Дусов озодликни чеклаш шартларини бузгани учун колонияга ўтказилди

Бўстонлиқ шаҳар кенгашининг собиқ депутати, блогер Қобул Дусовнинг озодликни чеклаш жазоси манзил-колониядаги қамоқ жазосига алмаштирилди. Маълум қилинишича, у тақиқ ва огоҳлантиришга қарамай, интернетдан фаол фойдаланишда давом этган.

Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича доимий рўйхатдан ўтиш соддалаштирилади
25 январь 2025, 15:29

Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича доимий рўйхатдан ўтиш соддалаштирилади

Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилади, маълум ёшдагилар учун паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинади, хорижлик ва фуқаролиги йўқ кишиларнинг рўйхатдан ўтиши учун Е-xabar berish тизими ишга туширилади. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Миллий гвардияга вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда
25 январь 2025, 13:03

Миллий гвардияга вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ва катта инспектор-психологларига мактаб ўқувчилари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг