Нукус воқеаларини ўрганиш бўйича комиссия маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўраб мурожаат қилганини ва масала кўриб чиқилаётганини билдирди. «Газета.uz»га маълум бўлишича, судланганларнинг аксарияти апелляция аризаси билан мурожаат қилган.
Миробод туманида 32 ёшли фуқаро маст ҳолатда ўзининг 84 ёшли бувисини ўлдириб қўйди. Айбланувчи 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Президент қарорига кўра, 1 июлдан жисмоний шахсларга айрим давлат кўчмас мулкларини хусусийлаштириш учун онлайн аукционга чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистондан Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркияга парвозлар учун 40 фоизгача чегирмаларни эълон қилди.
28 майдан кучга кирадиган Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларнинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилгани ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланади.
«Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган «Биз томонларда» кўрсатувида Қорақалпоғистон Республикаси номи «Қорақалпоқ вилояти» тарзида намойиш этилди. Телеканал хатолик монтаж жараёни билан боғлиқ эканини билдириб, узр сўради ва «айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилаётганини» қўшимча қилди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов Албанияда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учта — битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди.
Қувасой шаҳридаги корхона 2022 йилнинг июнидан бери табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида давлат манфаатларига 18 млрд 314 млн сўм зарар келтирди.
Солиқ қўмитаси бюджетдан ноқонуний ундирилган 27,1 млрд сўмлик фойда солиғи тадбиркорларга қайтарилишини маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бундай ҳисобдан чиқариш 367 та корхонага таъсир кўрсатди.
Прокурор протестидан сўнг апелляция суди аввалроқ 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилиб, 10 йилга қамалган Тошкентда яшовчи эркакка нисбатан жазони кучайтирди. У 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг овоз бериш жараёни қизғин кечмоқда. Яшаш ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш учун лойиҳа таклиф этган аҳоли кўпроқ овоз йиғишга ҳаракат қилмоқда ва турли усуллардан фойдаланмоқда. «Газета.uz» мазкур жараён иштирокчиларига микрофон тутди (видео).
Яна ўринбосарликка қайтган Бахтиёр Раҳмонов, тадбиркорлардан ноқонуний ушлаб қолинган фойда солиғи қайтарилиши, газ портлаб, вафот этган эр-хотин ва 2 набира, яна қимматлаётган помидор нархи, апрелдан пенсиялар, майдан давлат ходимлари ойлиги ошиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Нега кўпчилигимиз Тошкентга ошиқамиз? Ўқиш, иш, турли-туман имкониятдан ташқари бошқа сабаби ҳам борми? «Газета.uz» шу саволларга жавобни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида туғилиб-ўсиб, яшаш ва иш жойи сифатида пойтахтни танлаган бир нечта касб эгаларидан сўради.
Олмазор туманида Spark йўлдан ўтаётган эр-хотинни уриб, зарбдан сўнг ерга йиқилган аёлни босиб кетди. Аёл шифохонада вафот этди.
Германия Қуролли Кучлари Термиз аэропортида хавфсизлик ва кузатув технологияларини янгилаш учун 1 млн евродан ортиқ маблағ ажратди.
Хўжайли туманида фуқаро шох-шабба ва ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориши оқибатида терак буталари зарарланди. Унга нисбатан 1,5 млн сўм жарима ва табиатга келтирган зарарни қоплаш учун 1,8 млн сўм даъво ҳисобланди.
Бухородаги «Сомонийлар» истироҳат боғида уч киши, жумладан, ёш бола қулаган аттракциондан фойдаланиш тақиқланган бўлган.
27 март куни Саудия Арабистонида Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус тўқнашув сабаб ёниб кетди. Оқибатда 20 нафар йўловчи вафот этди, 29 киши жароҳат олди. Улар орасида ўзбекистонликлар йўқ.
Душанба куни Ўзбекистон COVAX дастури доирасида Испаниядан коронавирусга қарши яна 800 640 доза Pfizer вакцинасини қабул қилиб олди.
2022 йилда ДТМ томонидан қоидаларни бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши бўйича таклиф киритилганди. Адлия вазирлиги бу таклифни «инсон ҳуқуқларига тўғри келмагани» учун рад этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг