Жамият

Наманганда 14,5 кг наркотик моддасининг муомалага киритилиши олди олинди
10 март 2023, 11:43

Наманганда 14,5 кг наркотик моддасининг муомалага киритилиши олди олинди

Янгиқўрғон туманидаги «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасида 14,5 кг «гашиш», 50 гр «героин» моддаси ва бошқа турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди.

Дам олиш кунлари ёмғирли ўтади
10 март 2023, 11:27

Дам олиш кунлари ёмғирли ўтади

Шанба ва якшанба кунлари Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади. Жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат шанба куни кундузи +21…+26 даража, якшанба куни салқинроқ, +13…+18 даража атрофида бўлади.

Тошкентда аёлларнинг ташқи кўринишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилди
10 март 2023, 10:47

Тошкентда аёлларнинг ташқи кўринишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилди

Пойтахтда бурқа кийган 20 ёшли талаба қиз хотин-қизларнинг очиқ-сочиқ либосини танқид қилди. ИИВ ўз диний қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериш ёки шахсий ҳаётга аралашиш мумкин эмаслигини эслатиб, қиз 15 млн сўм жаримага тортилганини билдирди.

Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма 900 млн сўм жаримага тортилди
10 март 2023, 10:23

Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма 900 млн сўм жаримага тортилди

Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси 900 млн сўм жаримага тортилди. У ферма фаолиятини ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз олиб борган. Аввалроқ Сенат энергия ресурсларидан қонунга зид фойдаланишни ўғрилик деб баҳоловчи қонунни маъқуллаганди.

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
10 март 2023, 10:21

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

11−12 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Самарқандда Nexia-3 бино ертўласига тушиб кетди
10 март 2023, 09:19

Самарқандда Nexia-3 бино ертўласига тушиб кетди

Самарқанд шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қурилиши тугалланмаган бино ертўласига тушиб кетди. Оқибатда у енгил жароҳат олди. ЙТҲ бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

9 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 март 2023, 22:00

9 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституциявий қонун лойиҳасидаги янгиликлар, 1 ойда $1,9 млрдга камайган олтин-валюта захиралари, 8 кунга ёпилади Қўйлиқ метро бекати, юрак хасталигидан вафот этган Александр Нечаев, умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирланиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Самарқандда 14 ёшли қизни олиб қочган 38 ёшли эркак ушланди
9 март 2023, 18:58

Самарқандда 14 ёшли қизни олиб қочган 38 ёшли эркак ушланди

Самарқандда ўзини таксичи деб таништирган 38 ёшли маст эркак 14 ёшли қизни олиб қочди. Вилоят ИИБга кўра, у пастга тушиб, ғилдиракларга қараётган вақтида қиз машинадан қочишга эришган. Айни пайтда эркак ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади
9 март 2023, 17:57

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 18 март учинчи чоракнинг сўнгги куни бўлади, тўртинчи чорак 27 мартдан бошланади.

Умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади
9 март 2023, 16:17

Умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади

11 март куни Ўзбекистонда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади. Бу ишларга 1,3 млрд сўм сарфланади. Шунингдек, 7 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 2 млрд сўмдан кўпроқ моддий ёрдам кўрсатилади.

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди
9 март 2023, 15:03

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди

Журналист ва шоир Акмал Тошев 37 ёшида вафот этди. Бош прокуратура унинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди. У шу пайтга қадар «Инсон ва қонун» газетаси ва «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририятида бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.

King Long компанияси Тошкентга 200 та 18 метрли автобусни март-май ойларида етказиб беради
9 март 2023, 14:43

King Long компанияси Тошкентга 200 та 18 метрли автобусни март-май ойларида етказиб беради

Хитойнинг King Long компанияси Ўзбекистонга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус»ни март-май ойларида етказиб бериши кутилмоқда. Дастлабки партияни ишлаб чиқариш жараёнлари якунланди.

Қўйлиқ метро бекати 8 кунга ёпилади
9 март 2023, 12:35

Қўйлиқ метро бекати 8 кунга ёпилади

Тошкент метрополитенининг 7-бекати (Қўйлиқ) 11 март, шанба кунидан кейинги шанба кунига қадар вақтинча ёпилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус қўйиб берилади.

Тошкентда фуқарони АҚШга ноқонуний тарзда жўнатмоқчи бўлган талаба ушланди
9 март 2023, 12:21

Тошкентда фуқарони АҚШга ноқонуний тарзда жўнатмоқчи бўлган талаба ушланди

Тошкент шаҳрида фуқарони 20 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юборишини ваъда қилган Жаҳон тиллари университети талабаси ва бошқалар қўлга олинди.

Александр Нечаев юрак хасталигидан вафот этган — Бош прокуратура
9 март 2023, 11:50

Александр Нечаев юрак хасталигидан вафот этган — Бош прокуратура

Бош прокуратура Тошкентда ўлик ҳолда топилган россиялик журналист Александр Нечаев «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан вафот этганини маълум қилди.

Андижонда аёл ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этди
9 март 2023, 11:25

Андижонда аёл ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этди

Жалақудуқ туманида 23 ёшли аёл устидан бензин қўйиб, ўзини ёқиб юборди. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Суиқасд сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етди
9 март 2023, 09:29

Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етди

Сирдарё туманидаги «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳодисага фермерларнинг шолидан бўшаган ерда ўсимлик қолдиқларини ёққани сабаб бўлган.

Прокуратура россиялик журналист Александр Нечаев вафоти юзасидан текширув ўтказмоқда
8 март 2023, 21:55

Прокуратура россиялик журналист Александр Нечаев вафоти юзасидан текширув ўтказмоқда

Тошкентда россиялик 37 ёшли журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилганди. Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Ўзбекистон тарихидаги илк кашшоф аёллар
8 март 2023, 21:10

Ўзбекистон тарихидаги илк кашшоф аёллар

Халқаро хотин-қизлар куни — аёлларнинг профессионал ютуқларини эслаш фурсати. «Газета.uz» Ўзбекистон тарихида ўз касбининг кашшофлари бўлган олти нафар аёл ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкентда россиялик журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилди
8 март 2023, 20:26

Тошкентда россиялик журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилди

Россиянинг «Бюллетень кинопрокатчика» журнали бош муҳаррири Александр Нечаевнинг жасади у вақтинча яшаётган Тошкентдаги квартирасидан топилгани айтилмоқда. 37 ёшли журналист ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг