11 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл ва Амударё туманлари ҳамда Нукус шаҳридаги жами 98 та умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш ишлари бошланди.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 3 мингдан ортиғи огоҳлантирилди. ФВВ, Маданият вазирлиги ва қатор вилоят ҳокимликларининг соҳага масъул ўринбосарларига жазо чоралари қўлланилди.
Novastroy янги Livingood турар жой мажмуасини live-work-play концепциясига кўра қурмоқда. Резидентлар бир маконда яшаш, ишлаш ва дам олишга имкониятига эга бўлади.
Президент 2023 йилдан маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина «Ташаббусли бюджет» орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилишини айтди. «Бунда „Ташаббусли бюджет“ лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 трлн сўмга етказилади», — деди у.
Украинага чегарадош ҳудуддаги Россиянинг Курск давлат тиббиёт университетида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни кўчиришни сўраб Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетди.
Ишдан бўшатилган Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари, ЎзМУдаги йўқолган қўлёзмалар бўйича суд ҳукми, дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбек, BMW ҳайдовчисининг авария бўйича изоҳи, Гайана билан дипломатик муносабат ўрнатган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
9 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Кадикўй туманидаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси — 10 ёшли қиз ва унинг 68 ёшли бобоси ҳалок бўлгани аниқланди. Оиланинг яна бир аъзоси шифохонага ётқизилган. Бир қурбоннинг шахси аниқлаштирилмоқда.
Президент видеоселектор йиғилишида «Ташаббусли бюджет» лойиҳасини янада кенгайтириш ва оммалаштириш зарурлигини айтди. Шунингдек, бир ҳафта муддатда ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 млрд сўм ажратишга кўрсатма берди.
Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.
Президент қарори билан маҳаллий минерал хомашёларни чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистонда кимё технопарклари ташкил этилади. Соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасидан йўқолган 100 дан ортиқ, умумий қиймати 2,6 млрд сўмга тенг ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар иши юзасидан суд ҳукми ўқилди. Судланувчи (аёл киши) 5 йилга қамалди, қолаверса, 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаши тақиқланди.
Ўзбекистон ва бутун МОда салбий меъёрлар ва гендер стереотиплар туфайли қизлар STEM ва IT соҳаларида ўқишда кам иштирок этяпти ёки умуман бундан четда қоляпти, дейилади ЮНИСEФ баёнотида. Ташкилот соҳадаги гендер тафовутни камайтириш ва имкониятларни кенгайтиришга сармоя киритишга чақирди.
Чорсудаги «овқат бозори» — Тошкент ҳақидаги ҳикояларнинг энг асосий сюжетларидан бири. Бу ердаги эски шаҳар муҳити маҳаллий ошпазлар билан чамбарчас боғлиқ, уларнинг аксарияти бир неча ўн йиллардан буён шу жойда меҳнат қилмоқда. «Газета.uz» Тошкентнинг асосий рамзларидан бири ҳақида ҳикоя қилади.
Тошкентнинг Махтумқули кўчасида икки кишининг ўлими билан боғлиқ аварияга сабабчи бўлган BMW ҳайдовчиси воқеа ҳақида сўзлаб берди. Бироқ телеканалларда эфирга узатилган интервьюда у катта тезликда ҳаракатлангани ва хавфли «манёвр»лар қилгани ҳақида бирор сўз айтмади.
ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов Бельгияда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар кадрлар тайёрлаш, ташкилотнинг ҳудудий марказларида Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари учун мунтазам амалиётларни йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди.
Тошкентнинг янги учрашув маконига айланган ва инвесторлар ҳаётини енгиллаштиришга мўлжалланган Piramit Tower ўзининг бир йиллигига махсус сюрприз тайёрлади. Лойиҳа янги Piramit Plan билан ўзининг хослигига янги хусусиятлар қўшди.
1990 йилларда филология фанлари номзоди М. Миртожиев шундай деб ёзганди: «Ўзбек тилида ўқитиладиган чет институтлари ва факультетларида ўзбек тили фан сифатида ўқитилмайди. Бунда чет тилини унга қиёсан ўрганиш манфаатлироқ эканлиги ҳисобга олинмади. Ахир одамлар она тили базасида мушоҳада қилади».
Қамчиқ довонида VOLVO русумли юк машинаси хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги 2 та Isuzu`га бориб урилди. Юк машиналарининг бирида ёнғин чиқди. ФВВ ходимлари ва қутқарувчилар ёнғинни ўчириб, жабрланган 3 нафар ҳайдовчини шифохонага юборди.
Самарқанд вилоятида жами 1,9 млрд сўм, Тошкент шаҳрида эса 400 млн сўмдан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Гумонланувчилар — банк ходимлари ва фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукумат қарори билан 1 январдан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади. Қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг