Ангор туманида Labo каналга тушиб кетиши оқибатида 33 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, ҳайдовчи мастлик оқибатида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва машинада каналга тушиб кетган.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонда айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутувчи Tax Free хизмати шохобчалари иш бошлади.
«Бухоро-Тошкент» рейсининг Afrosiyob поездининг тўхтаб қолишига байрам кунлари темир йўл яқинида учирилган «осмон фонуси» сабаб бўлгани аниқланди. У электровоз коллекторига урилиб, қисқа туташув ва контакт симининг узилишига олиб келган.
Тошкентда метро бекатлари яқинида жойлашган 31 та олий ўқув юртида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгартирилди. Ушбу қарор метродаги тирбандликни камайтириш мақсадида қабул қилинди. ОТМлар рўйхати.
Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси самолёти кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши натижасида етти нафар йўловчи жабрланди.
2 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ минтақасидан антициклон кириб келади. 3 январь куни эса қарийб бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда. 4 январда антициклон чекинишни бошлайди. Ҳафта охирига бориб илийди.
2023 йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда 2155 чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 1056 нафари қиз, 1099 нафари ўғил болалардир. Энг кўп гўдак Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.
1 январь куни «Бухоро-Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob поезди Тошкент вилояти ҳудудида икки соатга тўхтаб қолди. Йўловчилар учун бошқа таркиб жўнатилди. Йўловчиларга чипта пуллари қайтариб берилади.
Блэкаут, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар, Россиядан релокантлар ташрифи, Нукус воқеалари, ШҲТ саммити, энерго инқироз ва шамоллашга қарши доридан ўлган 20 нафар бола. «Газета.uz» ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни акс эттирувчи суратларни бир материалга жамлади.
2022 йилда вафот этган драматург Шароф Бошбеков, актриса Тўти Юсупова, академик Эдвард Ртвеладзе, Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова, спорт журналисти Ахбор Имомхўжаев, актриса Марям Ихтиёрова, ҳоким Нуриддин Абдураҳимов ва бошқаларни хотирлаймиз.
РШТЁИМ Фарғона вилоят филиалида қувасойлик 3 ёшли бемор бола «Док-1 Макс» сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётгани маълум қилинди. Унинг умумий аҳволи оғир, ҳушида.
2−4 январь кунлари Тошкент вилоятидаги «Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
30 декабрда лавозимга тайинланган соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги даволаш муассасаларига борди ва шундай деди: «Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди». Иноятовдан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам фаолиятини шундай бошлаганди.
Икки йиллик оғир пандемиядан сўнг ковиднинг чекиниши, Украинадаги уруш, барқарорликка дахл қилувчи иқтисодий инқироз ва сиёсий тартибсизликлар, экстремал об-ҳаво шароитлари, ҳаяжонларга бой мундиал — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz»нинг йил якунларига бағишланган шарҳида.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.
Тошкентда шамоллашга қарши сироп истеъмол қилиш билан боғлиқ яна бир ўлим ҳолати қайд этилди. Жиззах вилоятидан бўлган бола буйрак етишмовчилиги белгилари билан пойтахт шифохонасига ётқизилган. Айнан қайси дори экани айтилмади.
Касаба уюшмалари федерацияси «Газета.uz»нинг ташкилотга давлат бюджетидан маблағлар ажратилаётгани қанчалик қонуний экани тўғрисидаги материалига жавоб қайтарди. Таъкидланишича, давлат субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалардан ташқари, унинг фаолиятига бошқа шаклларда ҳам ёрдам кўрсатиши мумкин.
Республикада 19 нафар бола «Док-1 Макс» сиропини ичиб вафот этганди. Ҳозирда Республика шошилич тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимида яна 10 нафарга яқин бола шамоллаш асоратлари билан ётибди. Улар фақат «Док-1 Макс» эмас, балки «Цинепар Кид», «Амбронол» каби дориларни ҳам қабул қилган.
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик индекси бўйича 44,51 балл билан 181 та мамлакат ичида 79-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари ўртасида эса қуйи ўринда қайд этилиб, ташкилотга аъзо 9 мамлакат ичида 4-ўринни банд этди.
Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти қалин туман тушиши сабабли чекланди. Парвозлар ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг