Хорижда яшаб Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий ҳаётида фаол бўлган ватандошларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий этилди. Гувоҳнома олган номзод ва унинг оила аъзоларига мамлакат визаси, айрим давлат хизматлари ва турар жой бўйича рўйхатдан ўтиш масалаларида имтиёзлар берилади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги мактабларда буллинг ёки безорилик ўқувчиларнинг академик ютуқларига қандай таъсир қилишини ўрганди. Таҳлилларга кўра, камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва зўравонлик ёки безориликка гувоҳ бўлган.
Энди «T-Банк» билан Россиядан Ўзбекистонга 100 минг рублгача маблағни комиссиясиз ўтказиш мумкин.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +10…+15, кечалари 0…−3 даража бўлиши кутилмоқда.
Болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилашга қаратилган фармон имзоланди. Унга кўра, ёлғиз она ёки отага болалари боғчага бориши учун моддий ёрдам берилади. 30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади. Ҳомиладорлар учун «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.
Диний қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қўлга киритган 12 та турфирма рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бўлмаган фирмаларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
Янги ҳукуматда ўрнини сақлаб қолган барча вазирлар, маънавият ва иқтисодиётни «ўқ томиримиз» деб атаган президент, фуқароларни чалғитувчи маҳсулотлар рекламасидан огоҳлантирган Рақобат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Кубадаги илк элчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ИҲМА Тошкентда Yandex Go билан биргаликда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳасини ишга туширди. Хизмат иловада нарх ўзгармаган ҳолда махсус функцияларни, масалан, ногиронлар аравачасидаги фойдаланувчиларга ёрдам, нутқи ва эшитиш қобилияти заиф одамлар учун чатни ўз ичига олади.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бошлангани сабабли Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмларида 22 ноябрдан 10 декабргача ҳаракат чекланади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка туманида шифокорлар айби билан ҳомиладор қиз ва унинг ҳомиласи ҳалок бўлгани ҳақида видео тарқалди. ССВ шифокорлар беморнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли операция қилишга қарор қилганини маълум қилди. Текширув ишлари бошланди.
Ўзбекистонда ҳар пайшанба кунини «Жисмоний тарбия ва спорт куни» деб белгилаш таклиф қилинди. ОТМлар ва ҳокимликларда ёшлар спорт лигалари ташкил этиш, спорт клублари очиш режалаштирилмоқда.
АҚШ Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини агентлигига 205 минг долларлик лаборатория жиҳозларини топширди. Улар ўсимликларнинг саломатлигини таҳлил қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
«Ҳудудгазтаъминот» компанияси газ ҳисоби ва тўлови учун Hudud Gaz Ta’minot иловасини тақдим этди. Хизмат ёрдамида фойдаланувчилар газ сарфини кузатиш, ҳисобни тўлдириш ва табиий ва суюлтирилган газ учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Илова тест режимида ишлайди.
Рақобат қўмитаси интернетда оғир касалликларни самарали даволайди дея тарғиб қилинадиган биологик фаол қўшимчалар, малҳам, дамлама, сув рекламаларининг нотўғри талқинидан огоҳлантирди. Ташкилот рекламага ишониб олган маҳсулотининг фойдасини сезмаган фуқаролардан мурожаатлар тушаётганини ҳам эслатди.
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 14 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди.
Рақобат қўмитаси мамлакатдаги 878 та дорихонада дори воситаларининг нархи оширилганини аниқлади. Жорий йилда 100 мингдан ортиқ ҳолатда харидорлардан 7 млрд сўмдан зиёд маблағ асоссиз олинган.
Қайта бош вазир бўлган Абдулла Арипов, янги ҳукуматнинг келгуси беш йиллик вазифалари, Қуролли кучлар салоҳияти оширилишини айтган президент, 2030 йилгача ЯИМни 200 млрд долларга етказиш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида ишлаб чиқариш цехи масъуллари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 11 ноябрь куни ғойиб бўлган 24 ёшли йигитнинг жасади топилди. Унинг жасади 12 ноябрда Анҳор каналида эркак чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг, 4-ГЭС яқинидаги сувдан аниқланди.
Автомобилга бензин, метан ва пропан қуйиш, электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга туширилди. У орқали ҳайдовчилар қаерда ёқилғи қуйишни танлаши, нархларни солиштириши, «заправка»лардаги қўшимча қулайликлардан хабардор бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг