2024 йил 22 ва 23 ноябрь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи Yangi Nafas умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилган кенг кўламли спорт тадбири — Talaba Yugur талабалар оммавий югуриш мусобақасининг якуний босқичи марказига айланди.
Тошкентда ташкил этилган NeUyat кўргазмаси 14 декабрга қадар узайтирилди. Унинг кучли жиҳати шундаки, экспозицияда нафақат аёлларга нисбатан зўравонлик турлари, балки уни қабул қилмайдиган инсонларни ҳам кўриш мумкин, деб ёзади «Газета.uz» мухбири Виктория Абдураҳимова. Фото.
Президент қарори билан нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинмоқда. Улардаги раҳбар ва ўқитувчилар малакасини ошириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилди (2−3 балл).
Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёнинг Бойсун туманига техноген фалокатдан сўнг икки марта борди, дейди унинг матбуот хизмати. Ҳукумат раҳбари маҳаллий аҳоли билан эвакуация масаласини муҳокама қилган.
Тошкент Кимё халқаро университети вакиллари Испания ва Португалияга ташриф буюриб, топ университетлар ҳамда машҳур Real Madrid фонди билан шартномалар имзолаш бўйича келишувларга эришди.
«Альфахорес» печеньеси, занжабилли пряниклар, «Қаҳва доналари» печеньеси, олмали печенье ва бошқа печенье рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача Ҳаракат дастури, энергоресурслар ишлаб чиқарилишидаги пасайиш, Умра саёҳатини амалга ошира оладиган турфирмалар рўйхати, мактаблардаги буллинглар ҳамда уларнинг оқибатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ДХХ Олмалиқ шаҳрида «Тошкент вилояти сув таъминоти»нинг икки нафар мутахассисини 1600 доллар пора билан қўлга олди. Улар шифохонага қўлланган далолатнома ва ҳисоб-китоб қилинган зарарни бартараф қилиб беришни ваъда қилган.
Тошкент аэропортида илк бор эшитиш қобилияти чекланган саккиз нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади. Uzbekistan Airports фронтлайн персоналларни имо-ишора тилига ўқитиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Президентга маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимот қилинди. Режага кўра, ҳудудлардаги театр бинолари мукаммал таъмирланиб, таълим муассасаларида театр жамоалари тузилади. 2025 йилдан шу соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилиб, моддий манфаат KPI кўрсаткичларига боғланади.
Пискентдаги дала-ҳовлилар маҳалласида 12 ноябрда номаълум шахслар итларни (хусусан, эгаси борларини ҳам) ўқотар қуролдан отди. Аҳолининг айтишича, отув хонадонларнинг бирида итлар томонидан ейилган аёл жасади топилгач бошланган. «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг ўринбосари Фарҳод Боқиев собиқ депутат ва блогер Кобул Дусов устидан судга ариза берди. Биринчи инстанция суди блогерни вазир ўринбосарини ҳақорат қилгани учун 1 йилга озодликдан чеклади.
Тошкентнинг турли туманларидаги ИИБ ходимлари «ўғриликларнинг олдини олиш мақсадида» подъездлардан болалар аравачаси, велосипедлари ва самокатларини олиб кетмоқда. Жамоатчилик бу ҳаракатларни ижобий баҳоламади.
Жаҳон болалар куни муносабати билан ЮНИСЕФ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва болалар омбудсмани озодликдан маҳрум этиш ўрнига маслаҳат, воситачилик ва қўллаб-қувватлаш каби болаларга мўлжалланган муқобил судлов чораларини жорий этишга чақирди.
Энди АҚШдаги Вебстер университетининг Ўзбекистондаги ҳамкор олийгоҳлар билан йўлга қўйган қўшма дастурларига ҳужжат топшириш мумкин.
Наманганлик шахс 4 нафар самарқандлик фуқарони мансабдор танишлари орқали Буюк Британияга ишлаш учун юборишга келишган. У бунинг учун 12 минг доллар олган вақтида ушланди. Унинг устидан тергов ишлари кетмоқда.
Тўққизта кинопремьера, француз фильмлари фестивали, модалар намойиши, спектакллар, BYD фестивали, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ФВБ қисмида 4 млн 65 минг донадан зиёд салют ва петардалар дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус хандаққа кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.
Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан дарахтларни қуритиш, уларга шикаст етказиш эндиликда БҲМнинг 75 бараваригача жаримага сабаб бўлади. Электр токи ҳамда портловчи ва кимёвий моддалар билан ов қилганлар эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг