Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади.
Asialuxe Travel Дубай анъаналарига шўнғишни, шунингдек, дам олишнинг экстремал турларини — қумтепалар бўйлаб саёҳат, сендбординг, туяда сайр қилиш ва бошқаларни таклиф қилмоқда.
Сурхондарёда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизнинг гўёки фарзанди борлиги кўрсатилган видеони Instagram саҳифасига жойлаган блогер жаримага тортилди. Йигит ва қиз эса огоҳлантирилди.
Фирибгарликда айбланиб 3 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИОга мурожаат қилишлари сўралмоқда.
Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган «авария»да скутер ҳайдовчиси жароҳатланди. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.
Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан қонунчиликка рақамли далиллар тушунчаси киритилмоқда. Рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини масъул шахсларга ёки судга қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш мумкин.
Тошкентда 1 январдан автобус ва метрода нақд тўлов 3000 сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда. Транспорт карталари учун аввал жорий қилинган имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади. Шунингдек, автобусларда йўл ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.
Тrilliant янги бизнес маркази жаҳон даражасидаги бизнес офислари, меҳмонхона, конгресс маркази ва замонавий савдо майдончаларини таклиф этади.
Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчириш режаси, пулли «парковка»лар ташкил этиш аукционини ютган Balcomuz, Жиззахдаги заводда ишлаб чиқарила бошлайдиган янги электромобиль моделлари, аҳоли учун энг зарур 10 та озиқ-овқат маҳсулоти мониторинги ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
БАА Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввинни ўлдиришда гумон қилиниб, БААда ҳибсга олинган уч нафар гумонланувчи Ўзбекистон фуқаролари эканини маълум қилди. Улардан иккитаси 28 ёшда, учинчиси 33 ёшда.
Президент қарори билан эндиликда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади. Ҳужжатга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30−65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.
Якшанба куни Китоб туманида 26 ёшли эркак руҳиятидаги ўзгаришлар оқибатида хотини ва туғилганига эндигина 2 ой бўлган қизини пичоқ билан қасддан ўлдирди. У воқеа ортидан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Таъмирлаш ишлари сабаб Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метр қисми 25 декабргача ёпилади.
Ўзбекистонда 10 ой ичида оиладаги зўравонлик учун 15 мингдан ортиқ одам маъмурий жавобгарликка, 399 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.
Шўрчи туманида 40 ёшли эркак пул айирбошлаш билан шуғулланувчи танишининг пулларини ўзлаштириш мақсадида уни уриб, ўлдириб қўйди. Фуқаро жабрланувчининг мурдасини ҳовлисидаги чуқурга кўмиб қўйган. Суд айбланувчини 19 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафтанинг биринчи ярми илиқ ўтади, ҳарорат кундузи +15…+22 даража атрофида бўлади. Пайшанба кунидан эса нам ҳаво кириб келиши бошланади ва жума куни +10 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда ёмғир ёғиш мумкин.
Мирзо Улуғбек туманида Epica ва Spark автомобиллари тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди. ЙҲХБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Ўзбекистонда 2025 йилдан BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган корхоналардан қуёш панеллари, инверторлар, аккумляторлар импорт қилиш тақиқланади. Бу президент фармонида кўзда тутилган. «Газета.uz» соҳа экспертлари билан бунинг бозорга таъсири, монополиялар ва импортни тартибга солиш ҳақида суҳбатлашди.
Ўзбекистон ҳафта бошида Туркманистон иссиғи ва Қозоғистон совуғи орасида қолиб кетади. Жанубда ҳарорат +24 гача кўтарилади, водий эса туманлар ҳисобига кундузи ҳам совуқ бўлади. Ҳафта охири Каспийдан ёғингарчилик келиб, бутун мамлакатда ҳарорат пасаяди. Шу ҳафта кўп жойларга илк қор тушиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг