Жамият

Cудда Asalhoney`нинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум қилинди
10 август 2022, 11:24

Cудда Asalhoney`нинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум қилинди

Insta-блогер Асал Ходжаеванинг (Asalhoney) ўлдирилиши бўйича судланган шахс жиноят тафсилотларини сўзлаб берди, деб хабар қилди UzReport.

ДТМ 8 августдаги тест натижаларини эълон қилди
10 август 2022, 10:02 1

ДТМ 8 августдаги тест натижаларини эълон қилди

ОТМга кириш учун 8 август куни тест топширган абитуриентларнинг натижалари эълон қилинди. Улар тўплаган балларини тўрт хил усулда билиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, ёмғир сабаб Намангандаги имтиҳонлар белгиланган вақтидан кечроқ бошланди.

1 январдан қон донорлари учун бир қатор имтиёзлар берилади
10 август 2022, 09:12

1 январдан қон донорлари учун бир қатор имтиёзлар берилади

2023 йилдан «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга 4,5 млн сўм тўланади. Улар жамоат транспортидан бепул фойдаланади, санаторийларга навбатсиз йўлланма олади. Йилига 3 марта қон топширганлар ва уларнинг қариндошларига зарур бўлганда, қон бепул берилади.

Жиззахда Cobalt уриб юборган 8 ёшли велосипедчи бола ҳалок бўлди
9 август 2022, 22:07

Жиззахда Cobalt уриб юборган 8 ёшли велосипедчи бола ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган бола ва унинг синглисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида саккиз ёшли бола вафот этди.

9 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 август 2022, 22:00

9 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган Ўзбекистон, турнир чемпионларини телефонда табриклаган президент, 16,5 йилга қамалган блогер Asalhoney`нинг қотили, коллеж ва техникумларга қабул квоталари, Муқимий кўчасидаги ёнғин, Тошкентда бошланган экологик рейд ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Миллий боғдаги кўлни 15 августда очишга ваъда беришмоқда. Ҳозир у қандай кўринишда (фото)
9 август 2022, 21:59

Миллий боғдаги кўлни 15 августда очишга ваъда беришмоқда. Ҳозир у қандай кўринишда (фото)

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев собиқ Миллий боғ ҳудудида жойлашган пляжли кўл 15 август куни очилишини маълум қилди. «Газета.uz» фотомухбири боғда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Мактаблар олдида илк бор транспорт оқимини сокинлаштириш бошланди
9 август 2022, 21:13

Мактаблар олдида илк бор транспорт оқимини сокинлаштириш бошланди

Тошкентда илк бор мактаб ва боғчалар олдида транспорт оқимини сокинлаштириш дастури тайёрланмоқда. Маслаҳатчилар — Аркадий Гершман ва Александр Девяткин. Биринчи босқичда тез ва арзон ечимлар: белгилар, устунчалар, нотекисликлар қўлланилади. Лойиҳа «кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин».

Президент таклифи билан ташкил этилган «Оқила аёллар» ҳаракатининг асосий вазифалари белгиланди
9 август 2022, 18:38

Президент таклифи билан ташкил этилган «Оқила аёллар» ҳаракатининг асосий вазифалари белгиланди

Ўзбекистонда «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди. Ҳаракат аъзолари фаол ва ташаббускор аёллардан иборат бўлади. Улар ёш қизларда оилага садоқатни сингдириш, хотин-қизларга қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушинтириш ва бошқалар билан шуғулланади.

Янгиқўрғонда яна бир археология ёдгорлиги вайрон қилинди
9 август 2022, 18:11

Янгиқўрғонда яна бир археология ёдгорлиги вайрон қилинди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Ўрдатепа» археология ёдгорлиги вайрон қилиниб, унинг ўрнига икки фуқаро уй қургани аниқланди. Аввалроқ худди шу тумандаги «Гаистонтепа» археологик ёдгорлиги бутунлай вайрон бўлгани хабар қилинган эди.

Тошкентда ширкат раҳбари аҳоли коммунал тўловлар учун берган 350,6 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда
9 август 2022, 18:10

Тошкентда ширкат раҳбари аҳоли коммунал тўловлар учун берган 350,6 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда

Мирзо Улуғбек туманидаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари алоҳининг коммунал тўловлари учун берган жами 350,6 млн сўм маблағларини банк кассасига кирим қилмасдан, ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда 4 гектар ерни $42 мингга сотишда гумон қилинаётган шахслар ушланди
9 август 2022, 17:19

Самарқандда 4 гектар ерни $42 мингга сотишда гумон қилинаётган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятида бир нечта шахслар 4 гектар ер майдонини 42 минг долларга сотишга уриниб, келишилган пулни олаётган вақтида ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Блогер Asalhoney`нинг қотили 16,5 йилга қамалди
9 август 2022, 17:11

Блогер Asalhoney`нинг қотили 16,5 йилга қамалди

Суд ўз уйида ўлдириб кетилган блогер Асал Ходжаеванинг (Asalhoney) қотилига 16,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ўзбекистонга Тожикистон мудофаа вазири ташриф буюрди
9 август 2022, 16:22

Ўзбекистонга Тожикистон мудофаа вазири ташриф буюрди

Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида Тожикистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мудофаа вазирлари Баҳодир Курбанов ва Шерали Мирзо имзо чекди.

Квартирада яшовчилар газ учун тўловни фуқаро сонига қараб тўлаши ёки эски ҳисоблагичлардан фойдаланишлари мумкин бўлади
9 август 2022, 16:05

Квартирада яшовчилар газ учун тўловни фуқаро сонига қараб тўлаши ёки эски ҳисоблагичлардан фойдаланишлари мумкин бўлади

«Ҳудудгазтаъминот» компаниясининг тушунтиришича, марказий иссиқлик таъминотига уланган 11,5 минг кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш қарори хонадонларга ҳисобдонларнинг ўрнатилиши ноқулайлиги ва табиий газдан кам фойдаланадиган фуқароларнинг мурожаатлари асосида қабул қилинган.

Тошкентнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилади (жадвал)
9 август 2022, 15:52

Тошкентнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилади (жадвал)

Тошкентнинг Сергели туманидаги бир қатор маҳаллаларда 10 август куни соат 10:00 дан бошлаб ичимлик суви тўхтатилади. Янгиҳаёт туманида эса сув босими пасаяди. Жадвал.

Коллеж ва техникумларга қабул квоталари тасдиқланди
9 август 2022, 15:45

Коллеж ва техникумларга қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистонда 149 та коллежга кириш учун 59 460 та️, 194 та техникум учун 80 178 та квота ажратилди. Ҳужжатлар ️kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади. Ҳужжат қабули эса 15 августга қадар узайтирилди.

Тошкентнинг Муқимий кўчасидаги янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди
9 август 2022, 14:24

Тошкентнинг Муқимий кўчасидаги янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги янги қурилаётган уйда ёнғин келиб чиқди. Уни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Олов 12:50 да ўчирилди, бинонинг 900 кв.м. майдони зарарлангани айтилмоқда.

Интерпол халқаро қидирувдаги чет эллик фуқарони қўлга олди
9 август 2022, 13:14

Интерпол халқаро қидирувдаги чет эллик фуқарони қўлга олди

Интерпол бюроси Қирғизистонда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистонда ушлади. Бош прокуратура экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.

5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
9 август 2022, 11:09 4

5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

86 та вазирлик ва ташкилотларга иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил ишлаган фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида киритиш учун тавсия қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда абитуриент «суперконтракт» асосида ўқийди ва уларни рўйхатга олиш 8−22 август оралиғида ДТМ сайти орқали амалга оширилади.

Тошкентда экологик рейдга старт берилди
9 август 2022, 09:45

Тошкентда экологик рейдга старт берилди

9 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида экологик рейд ўтказилмоқда. Экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат Экопатрул инспекторлари тузилди, улар ҳудудларга бўлиниб, йўналишлар кесимида бутун шаҳарни ўрганиб чиқади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг