Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жорий ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳақидаги баёноти тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди. «Бу қонуний тусга эга бўлиб, ҳужжатда ҳам акс этади», — деди у.
Тошкентда 101 туп дарахтга шикаст етказилгани учун президент топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров ишдан бўшатилди. Қолаверса, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.
Ўзбекистонда ўтадиган 2026 йилги шахмат олимпиадаси, Фарғонада кесиб кетилган 87 туп дарахт, 1-кунданоқ тестда телефондан фойдаланган абитуриент, пиёдани уриб юборган Нишон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, хусусийлашадиган Paynet, илиқ кунлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳамда вилоят ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов 48,5 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирганига оид жиноят ишини очишда Халқ таълими вазирлиги ташаббус кўрсатгани маълум бўлди. Тергов якунланиб, иш судга оширилди, деди вазир ўринбосари Темур Комилов.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилади.
«Zamin» фонди томонидан Бухоро вилоятидаги яна бешта умумтаълим мактаби ичимлик суви билан таъминланди. Бухоро вилоятининг Пешку ва Жондор туманларида мактаблар жойлашган ҳудуддаги аҳоли ҳам сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.
Тошкентнинг Миробод туманида 7 август куни икки автомобиль тўқнашиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Фарғона вилоятида ОТМга кириш имтиҳонларининг биринчи куниданоқ телефондан фойдалангани учун абитуриент тестдан четлатилди. Ижтимоий тармоқларда эса рақами кўринмаган тест топшириқлари китобининг расмлари тарқалди. ДТМ ҳолат назорат остида эканига ишонтирмоқда.
Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов тунги вақтда ўзининг бошқарувида бўлган хизмат машинасида пиёдани уриб юборди. Бунинг оқибатида жабрланувчи вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гумондорнинг айби судда ўз тасдиғини топса, 7 йилгача қамалиши мумкин.
Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети — University of Digital Economics and Agrotechnologies (UDEA)`нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Тошкент вилоятида фуқаро ўғлини танишининг корхонасига ишга киритиб, 3,5 млрд сўм кредит маблағига олинган товарларни нақд пулга сотиб юборгани аниқланди. Сурхондарёда эса фермер 90 минг доллар кредитни талон-торож қилгани маълум бўлди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳафта давомида +34 даражадан юқори бўлмаган қуруқ ва нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат дам олиш кунлари ҳарорат +38 даражагача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда эса момақалдироқли ёмғирлар ёғади.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Электр тармоқлари корхонаси ходимлари 48 туп арча, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахт ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Экоқўмита бу орқали ўсимлик дунёсига 856,5 млн сўм зарар етказилганини маълум қилди. Ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.
Душанба куни Тошкент шаҳрида 3 соат давомида 4 баллик магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар кўпроқ азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Экология давлат қўмитаси мутахассислари Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 101 туп дарахтга шикаст етказилгани, шундан 9 туп эман дарахти жиддий зарар кўрганини аниқлади. Шунингдек, йўлни реконструкция қилиш бўйича давлат экоэкспертизаси хулосаси ҳам олинмаган.
Жиззахда Isuzu юк машинаси рулида ухлаб қолган қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia-2даги 5 киши ҳалок бўлди.
Тошкент ҳокимлиги Чилонзор кўчаси лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, йўлаклар сонини 6 тадан 4 тага қисқартириш, ортиб қолган жойни яшил ҳудудга айлантиришга қарор қилди. «Газета.uz» шошмаслик, мутахассисларни жалб қилиш ва аҳолини тинглашни таклиф қилади.
2021 йилда Халқаро биология олимпиадасида олтин, 2022 йилда бронза медалларини қўлга киритган Азиза Абдувалиева «Газета.uz» билан суҳбатда «халқаро олимпиада — болага ўзини кўрсатиш учун майдон» эканини айтди. Шунингдек, биологияни ўрганишдаги муаммолар, олимпиададаги иштироки ҳақида сўзлаб берди.
Тошкентда кўчани кенгайтириш ва «ободонлаштириш» бўйича қабул қилинган навбатдаги қарор натижасида 100 га яқин кўп йиллик дарахтга зарар етказилди. Жамоатчилик норозилигидан сўнг лойиҳа қайта кўриб чиқилди, аммо баъзи дарахтлар қуриб қолиши мумкин.
Тошкент халқаро аэропорти ва вокзал олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари 2023 йил охиригача якунланади. Ўтказувчанлик икки мартага ортади. Аэропорт такси операторини танлади, тарифлар келишилган ҳолда белгиланади. Автотураргоҳ автоматлаштирилади, онлайн жой танлаш ва тўлаш имкони яратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг