Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +36 даражадан +45 даражагача кўтарилади. Шанба куни шимолий ва чўл ҳудудларда, якшанба куни эса мамлакатнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар кўтарилади, шамол тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Эксперимент тариқасида 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди. Рейтинг натижасига кўра, Божхона қўмитаси фаолияти «яхши», Адлия вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги фаолияти «қониқарли», ХТВ, ССВ, Қурилиш, Молия вазирликлариники эса «қониқарсиз» деб топилди.
Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаро Сибир ярасини (куйдирги) юқтириб олгани аниқланди. Вилоят СЭС бошқармаси касаллик одамдан одамга юқмаслигини айтиб, ҳозирда эпидемиологик вазият барқарорлиги ва хавотирга ўрин йўқлигига ишонтирмоқда.
2022/2023-ўқув йили учун хориждан ва Ўзбекистондаги ОТМлар ўртасида ўқишни кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар 5 августгача қабул қилинади. Олий таълим вазирлиги аризаларни онлайн юбориш учун иккита платформа ишга туширилганини маълум қилди.
2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойи ташкил этилади. Шундан 10 тасини 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Президент қарори билан 1 сентябрдан ДХШ асосидаги ва оилавий нодавлат боғчаларга ҳам 3 ёшга тўлмаган болаларни қабул қилишга рухсат берилади. Тарбиячи ва ёрдамчиларнинг бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.
Ўзбекистонликларни Россияга уюшган ҳолда ишга ёллаш 5,6 баравар камайди. Айни вақтда Корея Республикасига оқим кўпайган, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Ўзбекистонга келган Туркманистон президенти, Конституцияга етишмаётган айрим қўшимчалар, тезда чиқиб кетган 200 минг сўмлик банкнот, реконструкцияси маъқулланган Шота Руставели кўчаси, бензинни кам қуяётган Айрим АЁҚШлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Маданий мерос агентлиги Бўстонлиқдаги Хўжакенттепа археологик ёдгорлиги ҳудудида дала ҳовли қурилаётгани юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Фарғонада қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Lacetti билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Тошкентда «Кёшебаши» турк ресторанинг биринчи франшизаси очилади.
RG Brands компанияси ўзи ишлаб чиқарадиган A’su ичимлик сувининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг муҳаррири, журналист Рухсора Каримова аварияга учраб, вафот этди. Бахтсиз ҳодиса жуналист иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда юз бергани айтилмоқда.
Тошкент вилоятида икки фуқаро 3 гектар ер майдонини 350 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 10 минг долларини олганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Прокуратурада бир вақтнинг ўзида тергов функцияси мавжудлиги одил судловни амалга оширишга ҳалақит беради, деган фикрда Расул Кушербаев. Депутат ДХХ, ИИВ ва прокуратурадан мустақил бўлган тергов органини ташкил этиш вақти келгани ва буни Конституцияда акс эттириш зарурлигини таъкидлади.
Тошкентдаги Шота Руставели кўчасини ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велосипедчилар йўлакларини барпо этиш орқали реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тегишли қарорни имзолади.
Қарши шаҳар суди «Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган 29 ёшли аёлни 9 ойлик фарзанди борлигини ҳисобга олиб, 3 йилга уй қамоғига ҳукм қилди. Бундан ташқари, ДХХ экстремистик оқим ғояларини тарқатганликда гумонлаб, яна икки нафар фуқарони қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарори билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди. Унга кўра, йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлимлар сонини қисқартириш кўзда тутилмоқда.
«Ўзнефтгазинспекция» айрим АЁҚШларда бензин кам қуйилаётгани, сифатсиз ёқилғи сотилаётгани ҳамда бошқа қонун бузиш ҳолатларини аниқлади. Жумладан, 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани маълум бўлди.
Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши туфайли метро ҳаракати вақтинча тўхтатилди ва унинг ўрнига «Роҳат 5-метро бекати — Қўйлиқ 7-метро бекати» оралиғида вақтинча иккита автобус қатнайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг