Жамият

Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими осилган ҳолда топилди
22 июнь 2022, 15:24

Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими осилган ҳолда топилди

Сирдарё вилояти Боёвут туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими иш жойида осилган ҳолда топилди. У қимор ўйинида ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.

Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида 13 соатга электр энергияси узилади
22 июнь 2022, 15:18

Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида 13 соатга электр энергияси узилади

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида 23 июнь куни соат 7:00 дан 20:00 гача электр энергияси вақтинчалик узилади. Бу вақтда электр узатиш линияларининг янги таянч устунлари ўрнатилади. Манзиллар.

Сурхондарёда At Termiziy University номли сохта университет ташкил этилгани аниқланди
22 июнь 2022, 15:11

Сурхондарёда At Termiziy University номли сохта университет ташкил этилгани аниқланди

Сурхондарёда икки шахс фаолият юритиш учун рухсатномага эга бўлмаса-да At Termiziy University хусусий таълим муассасасини ташкил этгани аниқланди. Улар Telegram орқали тарғибот олиб боришгани ва 73 кишидан қарийб 307 млн сўм ундиргани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда Evos филиалларининг бирида ёнғин содир бўлди
22 июнь 2022, 13:16

Тошкентда Evos филиалларининг бирида ёнғин содир бўлди

22 июнь куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Evos биносида ёнғин содир бўлди. Тахминан 40 дақиқадан сўнг ёнғин ўчирилди. ФВВ маълумотларига кўра, жароҳат олганлар ва қурбон бўлганлар йўқ.

«Тўпаланг» сув омборидаги вазиятга ГЭСнинг сув қувури тўсини шикастланиши сабаб бўлди — «Ўзбекгидроэнерго»
22 июнь 2022, 12:30

«Тўпаланг» сув омборидаги вазиятга ГЭСнинг сув қувури тўсини шикастланиши сабаб бўлди — «Ўзбекгидроэнерго»

«Ўзбекгидроэнерго» «Тўпаланг» сув омбори пастки қисмидан катта ҳажмда сув чиқишига ГЭСнинг 2-компонент иншоотидаги сув қувури тўсини шикастланиши сабаб бўлганини маълум қилди. ГЭС директори ва туман ФВБ бошлиғи «ваҳимага ва аҳолини эвакуация қилишга ҳожат йўқлигини» таъкидлашмоқда.

Тошкентда 9 кишига қалбаки авиачипталарни сотган тадбиркор қўлга олинди
22 июнь 2022, 11:30

Тошкентда 9 кишига қалбаки авиачипталарни сотган тадбиркор қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 9 нафар фуқарога Япония ва Россияга учиш учун қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берганликда гумонланган тадбиркор ҳибсга олинди. У чипталарни 2420 доллар ва 20,9 млн сўмга сотгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув ташламаси меъёридан ортиб кетди
22 июнь 2022, 10:22

Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув ташламаси меъёридан ортиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди. ФВВ буни сув омборидан чиқаётган сув ташламаси режавий кўрсаткичдан ошиб кетгани билан изоҳлади. «Ўзбекгидроэнерго» эса сув омбори тўғони сув қўйиб юборганлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди.

21 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 июнь 2022, 22:01

21 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга келган Озарбайжон президенти ва имзоланган 18 та ҳужжат, Ўзбекистоннинг қарийб $500 млнга камайган олтин-валюта захираси, Самарқандда аҳолига ажратилган 85 тонна ун қимматга сотилгани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади
21 июнь 2022, 21:35

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади

БМТТД ва Сенат ҳамкорлигида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оширишга қаратилган Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади. Мулоқот мамлакатдаги гендер тенглик муаммоларини ҳал қилиш учун 14 минтақадан турли соҳалардаги 180 дан ортиқ аёлларни бирлаштиришни мақсад қилган.

Тошкентда июнь ойида ўртача ойлик ёғингарчиликнинг 130 фоизи кузатилди — Ўзгидромет
21 июнь 2022, 20:23

Тошкентда июнь ойида ўртача ойлик ёғингарчиликнинг 130 фоизи кузатилди — Ўзгидромет

Тошкентда ўртача ойлик миқдор 17 мм ни ташкил этган бир вақтда, ой бошидан буён 22 мм ёки меъёрдагидан 130 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғди. 20 июнь куни пойтахт марказида 15 мм, халқаро аэропорт ҳудудида 21 мм ёмғир ёғди.

Журналист ва ёзувчи Аҳмаджон Тошхўжаев вафот этди
21 июнь 2022, 18:36

Журналист ва ёзувчи Аҳмаджон Тошхўжаев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Тошхўжаев 70 ёшида вафот этди.

$40 минг эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди
21 июнь 2022, 17:48

$40 минг эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида фуқароларни 40 минг доллар эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, АҚШга жўнатишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди.

Кореяга ишга кетиш учун имтиҳонга бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ҳолатлари аниқланди
21 июнь 2022, 17:01 1

Кореяга ишга кетиш учун имтиҳонга бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ҳолатлари аниқланди

Кореяга ишга кетиш учун EPS-Topik тест имтиҳонларига бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш билан боғлиқ 23 та ҳолат аниқланди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қоидабузарлар 3 йилгача қайтиб имтиҳонда қатнаша олмаслигидан огоҳлантирмоқда.

Қумқўрғон туманида ҳоким ўзгарди
21 июнь 2022, 16:28

Қумқўрғон туманида ҳоким ўзгарди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманига Анвар Нормаматов ҳоким этиб тайинланди. Собиқ ҳоким туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари пастлиги учун танқид қилинган эди.

Руҳий саломатликсиз соғлом бўлиш имконсиз — ЖССТ
21 июнь 2022, 16:24

Руҳий саломатликсиз соғлом бўлиш имконсиз — ЖССТ

ЖССТ руҳий саломатлик бирламчи тиббий ёрдамнинг бир қисми бўлиши керак деб ҳисоблайди. Мактаб ўқувчилари руҳий саломатлик учун ижтимоий ва эмоционал таълим дастурларига, катталар эса арзон ёрдам ва ижтимоий хизматларга муҳтож.

«Лўличилик қилманг». Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров нима сабабдан тортишиб қолди?
21 июнь 2022, 16:17

«Лўличилик қилманг». Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров нима сабабдан тортишиб қолди?

Сешанба куни қуйи палата мажлисида Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров ўртасида баҳс юзага келди. Бунга фуқароларнинг шахсий электрон маълумотларини олишга имкон берувчи қонун лойиҳаси сабаб бўлди. Расул Кушербаев ҳамкасбининг гапини бўлиб қўйган бўлса, Алишер Қодиров эса шахсиятга ўтиб кетди.

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича хавотирини билдирди
21 июнь 2022, 16:08

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича хавотирини билдирди

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан хавотирда: айрим ҳодисалар, жумладан, гўдаклар билан боғлиқ бўлганлари жамоатчилик кўз олдида ва кузатувчилар иштирокида содир бўлмоқда. Ташкилот ижтимоий ишчилар институтини ташкил этиш кераклигини айтди.

Гиёҳванд моддалар савдосида қатнашган уч нафар шахс 11 йилдан 13 йилгача қамалди
21 июнь 2022, 13:11

Гиёҳванд моддалар савдосида қатнашган уч нафар шахс 11 йилдан 13 йилгача қамалди

Самарқандда иккита ҳолатда қарийб 16 килоргаммга яқин гиёҳвандлик воситаларини етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга нисбатан 11 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқандда аҳолига ажратилган қарийб 85 тонна ун қиммат нархларда сотилгани аниқланди
21 июнь 2022, 11:42

Самарқандда аҳолига ажратилган қарийб 85 тонна ун қиммат нархларда сотилгани аниқланди

Иштихон туманида тадбиркор аҳолига ажратилган арзон нархдаги 84,5 тонна ун маҳсулотини белгиланган маҳаллаларга етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма
21 июнь 2022, 11:02 1

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма

20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг