Жамият

Коронавируснинг кунлик ҳолати 100 тадан камайди
28 июнь 2022, 11:47

Коронавируснинг кунлик ҳолати 100 тадан камайди

Душанба куни 91 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани қайд этди, бир кун аввал мазкур кўрсаткич 133 тани ташкил қилганди.

Қурбон ҳайити арафасида ўзбекистонликлар 4 кунгача дам олиши кутилмоқда
28 июнь 2022, 08:57

Қурбон ҳайити арафасида ўзбекистонликлар 4 кунгача дам олиши кутилмоқда

Қурбон ҳайити арафасида ўзбекистонликлар 4 кунгача, 9 июлдан (шанба) бошлаб 12 июлга қадар (сешанба) дам олиши кутилмоқда, бироқ бу ҳали расман тасдиқланмади. Uzbekistan Airways айни шу кунлардаги чипталарга 50 фоизлик чегирмани эълон қилди.

27 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 июнь 2022, 23:14

27 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ОАВ ходимларини табриклаган президент, ёқиб юборилган 2 тонна наркотик моддалар, Қаршига борадиган яна битта Афросиёб поезди, «Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига машина, жазирамада поезднинг секин ҳаракатланиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 27 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жазирама туфайли поездлар секин ҳаракатланмоқда
27 июнь 2022, 21:56

Жазирама туфайли поездлар секин ҳаракатланмоқда

Аномал иссиқлик туфайли Тошкент метрополитенининг ер усти станцияларида кундуз кунлари поездлар тезлиги пасаяди. Шаҳарлараро поездлар ҳам секинроқ ҳаракатлана бошлади.

Давлат медиа соҳасини қандай қўллаб-қувватламоқчи?
27 июнь 2022, 19:03

Давлат медиа соҳасини қандай қўллаб-қувватламоқчи?

ОАВ ходимларининг чет тилларга ўқиш харажатлари компенсация қилинади, Журналистлар уюшмаси журналистларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларида қатнашади, журналисларни тайёрлаш жараёни амалиёт билан интеграция қилинади — президент қарори билан медиа соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Қаршига яна битта Афросиёб поезди қўйилади
27 июнь 2022, 18:30

Қаршига яна битта Афросиёб поезди қўйилади

8 июлдан «Тошкент-Қарши-Тошкент» йўналишида яна битта Афросиёб қатнови йўлга қўйилади. Самарқанд ва Бухоро вилоятларига қатнайдиган тезюрар поездлар ҳаракати жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади, якшанба кунги «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги Афросиёб қатнови эса тўхтатилади.

«Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига автомобиль берилади
27 июнь 2022, 17:36

«Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига автомобиль берилади

2023 йилдан «Олтин қалам» соҳибларининг пул мукофоти оширилади, қолаверса, бош мукофот соҳибига автомобиль берилади. Ҳар чоракда ОАВларда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари 15 млн сўмгача, болаларга мўлжалланган теле ва радио маҳсулотлар ижодкорлари эса 90 млн сўмгача рағбатлантирилади.

«Яшил макон» ҳаракати доирасида талабларни бажармаган 109 нафар мансабдор жаримага тортилди
27 июнь 2022, 16:38

«Яшил макон» ҳаракати доирасида талабларни бажармаган 109 нафар мансабдор жаримага тортилди

«Яшил макон» ҳаракати доирасида куз ва баҳор мавсумида жами 213 млн туп дарахт ва бута экилди, деб маълум қилди Экология қўмитаси. Мазкур дарахтларни парваришлашга масъул бўлган 109 нафар мансабдор талабларни бажармагани боис жами 311 млн сўм миқдорда жаримага тортилди.

МТРК раҳбари биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди
27 июнь 2022, 12:37

МТРК раҳбари биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди

Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди.

Ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво давом этади
27 июнь 2022, 12:13

Ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво давом этади

Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +45 даражагача иссиқ бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Бу иқлимий меёрлардан 5−7 даражага юқори экани айтилди.

2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди
27 июнь 2022, 12:11

2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси 1 тонна 900 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини махсус печда ёқиб юборди.

Бухорода 7 гектар ерни $120 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
27 июнь 2022, 11:39

Бухорода 7 гектар ерни $120 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бухоро вилоятида 7 гектар экин ер майдонини 120 минг долларга сотишга уринган шахс келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтда ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортидаги юк аравалари билан боғлиқ муаммони тушунтирди
27 июнь 2022, 11:14

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортидаги юк аравалари билан боғлиқ муаммони тушунтирди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортида юк аравалари етишмаслигини Abadiya Trade компанияси шартномани бир томонлама бекор қилгани билан изоҳлади. Аэропорт ходимлари йўловчиларга ёрдам беришади.

Фарғонада ногирон бола дефектолог томонидан калтаклангани айтилмоқда
27 июнь 2022, 10:53

Фарғонада ногирон бола дефектолог томонидан калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтаклангани акс этган видеога Фарғона вилояти МТБ раддия берди. Маълум бўлишича, воқеа боғчада эмас, балки дефектолог мутахассиснинг уйида содир бўлган. Вилоят ИИБ болани мутахассиснинг синглиси ургани ва иш судга ўтказилганини маълум қилди.

Якшанба куни яна 133 киши вирус юқтиргани аниқланди
27 июнь 2022, 10:18

Якшанба куни яна 133 киши вирус юқтиргани аниқланди

26 июнь куни Ўзбекистонда 133 киши коронавирусга чалингани (олдинги кун 139 киши) маълум бўлди. Энг кўп касаллик Тошкент шаҳри ва Фарғонада аниқланган.

Фарғонада қизни кўчада калтаклаган йигитнинг шахси аниқланди
27 июнь 2022, 09:53

Фарғонада қизни кўчада калтаклаган йигитнинг шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда бир йигит кўчада қизни калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Фарғона ИИБнинг маълум қилишича, йигитнинг шахси аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Янги нафас» ёшлар марафони сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
25 июнь 2022, 12:10

«Янги нафас» ёшлар марафони сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

25−26 июнь кунлари «Янги нафас» ёшлар марафони ўтказилиши муносабати билан пойтахт марказидаги айрим кўчалар соат 18:00 дан эртаси куни 10:00 гача ёпилади.

Жума куни 119 киши коронавирус юқтирди
25 июнь 2022, 11:22

Жума куни 119 киши коронавирус юқтирди

24 июнь куни республикада 119 кишининг коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Уларнинг деярли ярми Тошкент шаҳрида аниқланган.

$1 млнни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
25 июнь 2022, 10:22

$1 млнни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

ДХХ Чегара қўшинлари 1 млн АҚШ долларининг ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда
24 июнь 2022, 23:39

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Туркманистондан Ўзбекистонга жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади. Ўзгидромет 25 июндан мамлакатда чилла бошланиши ва у 3 августгача давом этишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг