Жамият

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади
17 декабрь 2021, 19:38

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади

18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди
17 декабрь 2021, 16:20

Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди

Тошкент вилоятида экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли равишда камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят Экология бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қолаверса, мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйгани учун 14 нафар масъулга «хайфсан» берилди.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
17 декабрь 2021, 14:38

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни кундузги ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди, якшанба куни эса Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳудудларда ёмғир ёғади ва ҳаво бироз совийди.

Мактаб ўқувчилари 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
17 декабрь 2021, 12:36

Мактаб ўқувчилари 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (сешанба) 10 январга (душанба) қадар давом этишини маълум қилди.

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
17 декабрь 2021, 11:50 1

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Монополияга қарши курашиш қўмитаси норасмий валюта операцияларининг олдини олиш учун хусусий валюта шохобчаларининг ишлашига рухсат бериш таклифини илгари сурди.

АҚШда Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи вафот этди
17 декабрь 2021, 11:12

АҚШда Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи вафот этди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи 70 ёшида вафот этди.

Қибрайда беш кишини ўлдирган 24 ёшли қотил бир умрга қамалди
17 декабрь 2021, 09:33

Қибрайда беш кишини ўлдирган 24 ёшли қотил бир умрга қамалди

Июль ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси (ота, икки қизи ва ўғил) ҳамда уйда ишлаган қурувчини ўлдирган қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. У махсус тартибли колонияда жазо ўтайди.

Бош прокуратура 1,89 млрд сўмлик жарима Экоқўм ҳисобига ўтказилмаётганига изоҳ берди
17 декабрь 2021, 09:01

Бош прокуратура 1,89 млрд сўмлик жарима Экоқўм ҳисобига ўтказилмаётганига изоҳ берди

Бош прокуратура Тошкентда кесиб ташланган дарахтлар учун тўланган 1,8 млрд сўм миқдоридаги жарима пули Экология қўмитасига ўтказиб берилмаётгани бўйича изоҳ берди. Бунга дастлабки тергов тўхтатиб қўйилгани сабаб қилиб кўрсатди. Айни дамда тергов жараёни қайта тикланган.

16 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 декабрь 2021, 22:00

16 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор ҳибсга олингани, TikTok узилишлар билан ишлай бошлагани, «Қўйлиқ» бозорининг босқичма-босқич кўчирилиши, Ғафур Ғулом боғини ижарага олган инвестор мажбуриятларини бажармагани, тупроқшунос Галина Стулинанинг Орол денгизи ҳақидаги интервьюси ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 16 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Бахшичилик санъати ЮНЕСКО Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
16 декабрь 2021, 19:18

Бахшичилик санъати ЮНЕСКО Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.

Когонда яшовчи фуқаро ўз дўконини хокимиятга совға қилди
16 декабрь 2021, 18:27

Когонда яшовчи фуқаро ўз дўконини хокимиятга совға қилди

Когон ҳокимияти шаҳарда яшовчи фуқарога тегишли бўлган бош бекат ҳудудида жойлашган дўконни беғараз қабул қилиб олди. Ҳокимлик келгусида уни муҳтож оилага яшаш шароитини яхшилаш мақсадида берилишини маълум қилди.

Тошкентда мактабларда жой етишмаслигини биноларни ижарага бериш орқали ҳал қилиш режалаштирилмоқда
16 декабрь 2021, 16:24

Тошкентда мактабларда жой етишмаслигини биноларни ижарага бериш орқали ҳал қилиш режалаштирилмоқда

Прогнозларга кўра, 2025 йилда Тошкент мактабларида 550 минг ўқувчи таҳсил олади. Беш йил ичида шаҳарда 30 та мактаб қуриш режалаштирилмоқда, бироқ бу синфларда жой етишмаслиги муаммосини ҳал учун етарли эмас. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат ҳар йили 20−30 тадан мактаб қура оладиган даражага етгунича вақтинчалик ечим сифатида бўш биноларни ишбилармонлардан ижарага олиш кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор қамоққа олинди
16 декабрь 2021, 13:43

Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор қамоққа олинди

Деновдаги савдо марказида юзага келган портлашда шаҳар газ бўлими бошлиғи ҳамда Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинди. Улар ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва моддий қимматликлар олганликда айбланмоқда.

Россияда жиноят олами рамзи туширилган бош кийим кийган ўзбекистонлик огоҳлантирилди
16 декабрь 2021, 13:41

Россияда жиноят олами рамзи туширилган бош кийим кийган ўзбекистонлик огоҳлантирилди

Россияда А. У. Е. (маҳбус бандитлар бирлиги) рамзи туширилган бош кийимдаги Ўзбекистон фуқароси сўроқ қилинди. Унинг жиноятчилик оламига алоқаси йўқлиги ҳамда русчани ва РФ қонунларини яхши билмаслиги маълум бўлди.

Урганч марказида янги туннель фойдаланишга топширилди
16 декабрь 2021, 12:59

Урганч марказида янги туннель фойдаланишга топширилди

Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.

Оролбўйи ҳақида қисқасини айтганда — Умид бор!
16 декабрь 2021, 12:30

Оролбўйи ҳақида қисқасини айтганда — Умид бор!

Орол денгизининг қуриган тубида қандай жараёнлар содир бўлмоқда? Ушбу ҳудудларга экилган саксовуллар униб-ўсдими? Улар теварак-муҳитга қандай таъсир кўрсатмоқда? Бугунги Оролбўйи ҳақида умидли қарашлар борми? Тупроқшунос, биология фанлари доктори Галина Стулина тупроқшунослик касбини танлаш сабаблари, Оролбўйи деганда қайси ҳудудлар тушунилиши, Оролқум чўлига уюштирилган экспедициялар ва ушбу ҳудудларнинг истиқболлари, аёлларнинг фандаги муваффақиятлари асослари ҳақида.

Ўзбекистонда 15 декабргача 125 киши ис газидан вафот этган
16 декабрь 2021, 12:20

Ўзбекистонда 15 декабргача 125 киши ис газидан вафот этган

Йил бошидан бери Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида 115 нафар инсон жароҳатланди, 125 киши эса ҳалок бўлди. Айнан қиш мавсумида ҳар учта нохуш ҳолатдан биттаси иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланишдан келиб чиқмоқда.

«Нархлар ўйнаб туради — бу ҳаёт». Бектемир ҳокими «Қўйлиқ» кўчирилиши ҳақида
16 декабрь 2021, 12:09

«Нархлар ўйнаб туради — бу ҳаёт». Бектемир ҳокими «Қўйлиқ» кўчирилиши ҳақида

Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев «Қўйлиқ» улгуржи бозори Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчишини тасдиқлади. «Food City`да шундоқ шароитлар яратилганки, бунақа шароит Ecobozor`да ҳам йўқ. «Қўйлиқ»да асфалтда ўтириб сотгандан кўра, ўша ерга обориб сотган маъқул», — деди у.

TikTok тармоғига ўзбек тили қўшилиши мумкин
16 декабрь 2021, 10:29 1

TikTok тармоғига ўзбек тили қўшилиши мумкин

Комил Алламжонов ТikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрамга тармоқни Ўзбекистон қадриятлари ва минталитетига мослаш таклифини билдирди. Компания масъуллари эса унинг таклифларини инобатга олиниши қаторида, TikTok`га ўзбек тилини ҳам киритишга тайёрлигини маълум қилган. Тармоқ ҳануз узилишлар билан ишлаяпти.

15 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 декабрь 2021, 22:00

15 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қашқадарёда ер тагидан чиқаётган тутун, «Қизил китоб» га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаганлар, Нурафшондаги ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмагани, ноябрда инфляцион кутилмалар ошгани сабаблари, Ўзбекистонда йиғилиб қолган 4 млн тонна радиоактив чиқинди, тез фурсатларда умра сафарига рухсат берилиши ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 15 декабрдаги энг муҳим хабарлар дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг