Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналар, Google ва Microsoft Store операторининг Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши, МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида — «Газета.uz»нинг 13 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида
Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилишга доир қонун лойиҳаси қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.
Президент сайловини онлайн кузатиш мақсадида 207 та туман ва шаҳарлардаги сайлов участкаларида жами 414 та кузатув камералари ўрнатилади. Ушбу участкалардаги овоз бериш жараёни saylov21.uz портали, МСК биноси ва матбуот марказида, шунингдек «Ўзбекистон24» телеканалида онлайн трансляция қилинади.
Андижон вилояти Булоқбоши туманида ёғочдан кўприк ясаб, одамларни сойдан пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди. Кўприк июль ойида табиий офат сабаб авария ҳолатига келган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Architects Engineers Planners Advisors компанияси билан пойтахт ва Тошкент денгизи ўртасида 6,9 млрд сўмлик тезюрар автобус транзити қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома имзолади.
Корея Республикаси ҳукумати 2021 йилда Ўзбекистонда COVID-19 билан курашиш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш учун 5 млн доллар ажратди. Дастур KOICA агентлиги томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари академик эркинликка эришдими, улар халқаро агентликларнинг рейтингига кира олдими, Ўзбекистоннинг Болонья жараёнига қўшилиш режалари ҳақида нималар маълум? Колумнистимиз Комил Жалилов олий таълим бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларнинг баъзи натижаларини таҳлил қилади.
Андижон тиббиёт институти ходимлари шанбалик учун маошидан пул ушлаб қолинишига ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги хабарлар институт томонидан «фейк хабар» дея айтилган эди. Вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳолат ўрганиш натижасида 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилди.
Onix савдолари 2022 йил якунидан бошланиши, Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган «Спутник V» вакцинаси СЭСга топширилиши, ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши — «Газета.uz»нинг 12 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида
Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб кетган спорт залида шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалгандан бир неча кун ўтиб туман ҳокимлиги спорт залини таъмирлаб берди.
Россия ҳукумати 150 минг Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш бўйича тақиқни олиб ташлади.
Green Card дастурига онлайн анкета қандай тўлдирилади? Грин Кард анкетаси учун фотосуратлар бўйича талаблар қандай? Грин Кард натижаларини қаерда ва қандай текширса бўлади? «Газета.uz» ўқувчилар талабига биноан Грин Кард дастурига онлайн ариза топшириш ва ариза натижаларини текшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Ҳукумат 2022 йил охиригача Ўзбекистон ҳудудларида 310 та янги автобус автобус йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли параметрларини тасдиқлади. Ташувчиларнинг зарар миқдори 30% гача бўлса субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилиши мумкин.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами аҳоли умумий сонининг 57,8 фоизини, яъни 20 млн кишидан кўпроқни ташкил этмоқда. Меҳнатга ёшигача бўлганлар 31,1 фоиз, меҳнат ёшидан катталар эса 11,1 фоизга етган.
Тошкентда ҳаракатдаги автомобиль эшигига осилиб ва автомашина салонидан чиқиб операторлик қилган фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанбани ҳам дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф этилиши, аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган 9 та вазирлик ва идора раҳбар ходимлари жавобгарликка тортилиши — «Газета.uz»нинг 11 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова 9 ой ичида қамоқхоналарга 120 та мониторинг ташрифлари амалга оширилганини маълум қилди. Унинг айтишича, мониторинг давомида қамоқхоналарда «қийноқ ҳолатлари деярли учрамаган». «Шу пайтгача уларнинг ҳеч қайсисидан „мени бу қийнаяпти“, „урди“ ёки қанақадир „руҳий тазйиқ, босим, қийноқлар ўтказаяпти“ деган мурожаат бўлмади», — дейди омбудсман.
Депутатлар байрам муносабати билан дам олиш ишланмайдиган кунга тўғри келса, дам олиш кунини байрамдан кейинги кунга кўчиришни таклиф қилишди. Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, қонунчиликда белгиланган байрам кунлари агар якшанба кунига тўғри келса, унда душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.
Суд апрель ойида 400 доллар олаётганда ушланган Гулистон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарини фирибгарликка суиқасдда айбдор деб топди. У 73,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёликлар ҳалигача пахтани қўл меҳнати билан теришига эътибор қаратди. Номзод ўз дастурида кейинги беш йилда 40% қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаб, механизация даражасини 90%га етказиш режалаштирилганини таъкидлади. Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун субсидиялар кўламини ҳам кўпайтиришни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг