Жамият

Нима тайёрлаймиз: «дангаса» таомлар
2 ноябрь 2024, 08:50

Нима тайёрлаймиз: «дангаса» таомлар

Дангаса «Наполеон», лавашли тезпишар пицца, «жуда дангаса» дўлмалар ва «дангаса» таомларнинг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

1 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
1 ноябрь 2024, 21:48

1 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар рўйхати, депутатлик мандатидан воз кечган вазирлар, фермерни ҳақоратлаган Боёвут ҳокими, илк бор Суперлига чемпиони бўлган «Насаф» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Салонни эркак ва аёллар учун иккига ажратган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди
1 ноябрь 2024, 19:58

Салонни эркак ва аёллар учун иккига ажратган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди

Самарқандда автобусга «Аёллар олдинда, эркаклар орқада» плакатини осиб қўйган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди. Йўналишга хизмат кўрсатувчи корхона ҳайдовчилари билан бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида суҳбат ўтказилди.

Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади
1 ноябрь 2024, 18:18

Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади

Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади. Ёзиб олинган аудиога кўра, Уралова ИИБга ҳокимни қамаб қўйишни буюрганини ҳам эшитиш мумкин. Унга интизомий жазо кўриш бўйича вилоят ҳокимига тақдимнома киритилди.

Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машинаси остига ташлаб, вафот этди
1 ноябрь 2024, 17:51

Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машинаси остига ташлаб, вафот этди

Самарқанднинг Пахтачи туманида руҳий касал эркак ўзини юк машинасига остига ташлаб, жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Камерадаларда қайд этилган йўл қоидаси бузилгани видеоси 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши керак
1 ноябрь 2024, 17:31

Камерадаларда қайд этилган йўл қоидаси бузилгани видеоси 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши керак

Фото ва видеокузатув воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши керак, акс ҳолда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмайди. ИИВ маълумотлар бир неча кундан кейин, ҳатто бир неча ойдан кейин ҳам келиши мумкинлигини таъкидлаганди эди.

Самарқандда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
1 ноябрь 2024, 17:00

Самарқандда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди

Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди. Газ ва электр таъминоти корхоналарига қозонхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади
1 ноябрь 2024, 15:51

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

2−3 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Шанба куни баъзи ҳудудларда қисқа ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Якшанба куни ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди
1 ноябрь 2024, 15:49

Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида маст ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti каналга тушиб кетди. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этди.

Ўзбекистон орқали тамаки транзити учун талаблар белгиланди
1 ноябрь 2024, 15:09

Ўзбекистон орқали тамаки транзити учун талаблар белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистон орқали транзитини амалга ошириш учун янги талаблар жорий этилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 ноябрь)
1 ноябрь 2024, 15:07

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 ноябрь)

Тўққизта кинопремьера, Америка цирки томошаси, кўргазма ва ярмаркалар, болалар ҳамда катталар учун ижодий маҳорат дарслари, шунингдек, келаётган дам олиш кунларида ўтказиладиган бошқа тадбирлар.

Зарафшон аэропорти қайта ишга туширилиши мумкин
1 ноябрь 2024, 14:30

Зарафшон аэропорти қайта ишга туширилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев масъулларга Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан вафот этди
1 ноябрь 2024, 12:41

Тошкент вилоятида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Бекобод туманида ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди
1 ноябрь 2024, 12:06

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилни Навоий вилоятида «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Бу йил доирасида «Ҳазрат Навоийни англаш — ўзлигимизни англаш» мавзусида президент совғаси учун танлов ташкил этилади. Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей очилади.

Андижонда 24 ёшли йигит устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди
1 ноябрь 2024, 12:01

Андижонда 24 ёшли йигит устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди

Андижон шаҳрида 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юбориб, жонига қасд қилишга уринди. У куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли қизча қутқарилди
1 ноябрь 2024, 11:30

Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли қизча қутқарилди

Андижоннинг Асака туманида 1 ёшли қизалоқ ҳожатхонага тушиб кетди. ФВБ қутқарувчилари қизни чуқурдан олиб чиқди.

1 ноябрдан «Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
1 ноябрь 2024, 11:25

1 ноябрдан «Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади

«Пахтакор» метро бекатидаги эскирган эскалатор янгиланиши сабабли 1 ноябрдан бекатнинг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади. Жараён қачон тугаши маълум эмас. Метрополитен ундан сўнг Чилонзор йўналишидаги «Мустақиллик майдони» ва «Ҳамид Олимжон» бекатларидаги эскалаторларни ҳам янгилайди.

Такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
1 ноябрь 2024, 10:50

Такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тошкент яқинидаги далада Yandex Go ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда улардан бири қарзлари туфайли жиноятни режалаштирганларини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда иккита корхона 1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
1 ноябрь 2024, 09:54

Қорақалпоғистонда иккита корхона 1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Қорақалпоғистонда иккита корхона умумфойдаланишдаги тармоққа ноқонуний уланиш орқали 1,5 млрд сўмлик электрни ўғирлагани аниқланди. Тошкентда ишлаб чиқариш цехи 578 млн сўм зарар етказди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари очилди.

Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиган ташкилот 274 млрд сўм тўлайдиган бўлди
1 ноябрь 2024, 09:37

Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиган ташкилот 274 млрд сўм тўлайдиган бўлди

Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси бўйида қум-шағал аралашмаси қазиб олган хусусий ташкилот табиатга 273 млрд 802 млн сўм зарар етказгани аниқланди. У аввал ҳам шу қонунбузарлиги учун жавобгарликка тортилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг