Жамият

«Ўзбекконцерт» ташкилотни огоҳлантирмай хорижда концерт берадиган санъаткорларнинг лицензиясини тўхтатишини маълум қилди
29 октябр 2024, 16:56

«Ўзбекконцерт» ташкилотни огоҳлантирмай хорижда концерт берадиган санъаткорларнинг лицензиясини тўхтатишини маълум қилди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси санъаткорларга Ўзбекистондан ташқарида концертлар ўтказишдан аввал ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиш шартлигини эслатди. Талабларни бузганларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.

Жиззахда метан «заправка» 8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди
29 октябр 2024, 16:23

Жиззахда метан «заправка» 8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди

Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

«Маҳалла еттилиги» тизимида 51 минг нафар ходим фаолият юритмоқда — Қаҳрамон Қуронбоев
29 октябр 2024, 16:18

«Маҳалла еттилиги» тизимида 51 минг нафар ходим фаолият юритмоқда — Қаҳрамон Қуронбоев

Ҳозир Ўзбекистонда жами 9452 та маҳалла мавжуд. Қаҳрамон Қуронбоевга кўра, аҳолини бошқариш учун яратилган «маҳалла еттилиги» тизими дунёнинг бирорта давлатида йўқ. «Бугунги кунда 51 137 нафар ходим еттиликда фаолият юритяпти», — деди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси.

Электроскутер ва самокатларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этилди
29 октябр 2024, 12:19

Электроскутер ва самокатларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этилди

Электроскутерлар, шунингдек, электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар кучга кирди. Бу воситалар ёруғлик қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Уларда йўловчи ташиш тақиқланди.

Сирдарёда 13 ёшли бола қариндошини пичоқлаб ўлдириб қўйди
29 октябр 2024, 09:13

Сирдарёда 13 ёшли бола қариндошини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 13 ёшли бола руҳий носоғлом қариндошини ўлдириб қўйди. Бош прокуратурага кўра, марҳум боланинг қўлига пичоқ бериб, уни ўлдиришини сўраб қўрқитган. Жиноят иши қўзғатилди.

Uzum IT Community of Uzbekistan’нинг стратегик ҳамкорига айланди
29 октябр 2024, 09:00

Uzum IT Community of Uzbekistan’нинг стратегик ҳамкорига айланди

IT Community of Uzbekistan ва Uzum IT соҳасида ёш мутахассисларни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.

28 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 октябр 2024, 23:47

28 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги янги ўринлари, МДҲ миссиясининг депутатлик сайловига баҳоси, ўқувчилар учун кузги таътил муддатлари, Марказий банк номидан қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ангренда метан «заправка» 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
28 октябр 2024, 22:41

Ангренда метан «заправка» 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
28 октябр 2024, 22:18

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Янги қонун билан фойдали қазилмаларни такроран рухсатномасиз қазиб олганларга нисбатан жиноят иши очилади. Амалдаги қонунчиликда бу учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
28 октябр 2024, 21:22

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади

МЖТКга индивидуал ҳаракатланиш воситалари (велосипед, скутер, самокат ва ҳоказо) ва уларнинг электрон вариантлари орқали содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
28 октябр 2024, 20:14

Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Талаб этилган тил сертификатига эга бўлиб, аммо квота доирасида магистратурага тавсия этилмаган талабгорлар ОТМлар белгилайдиган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Қўшимча қабул асосида ўқимоқчи бўлганлар тегишли олийгоҳга мурожаат қилади.

1-босқич талабаларига тўлов-контрактни тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди
28 октябр 2024, 17:59

1-босқич талабаларига тўлов-контрактни тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди

ОТМларда контракт ёки «суперконтракт» асосида ўқишга қабул қилинган 1-босқич талабалари учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди. Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддатини узайтириш масаласини ОТМ раҳбари ҳал қилади.

Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар тўхтатилди
28 октябр 2024, 17:21

Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар тўхтатилди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан 6 дона олтин қуймаси, қуйма тилла узук ва 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар олиб ўтаётган шахс ушланди. Буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилди.

Мактаб ўқувчилари кузги таътилда кетма-кет 8 кун дам олади
28 октябр 2024, 17:05

Мактаб ўқувчилари кузги таътилда кетма-кет 8 кун дам олади

Мактаб ўқувчилари учун 2 ноябрь сўнгги ўқиш куни бўлади. Улар 4 ноябрдан кузги таътилга чиқиб, 10 ноябргача дам олади.

Комил Алламжоновга қуролли ҳужумда гумонланган яна уч киши ушланди
28 октябр 2024, 16:29

Комил Алламжоновга қуролли ҳужумда гумонланган яна уч киши ушланди

Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган яна уч шахс ҳибсга олинганини маълум қилди. Аввалроқ бир гумонланувчи ҳибсга олинганди.

«Депутатда сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт» — Озодбек Назарбеков
28 октябр 2024, 14:40

«Депутатда сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков пойтахтдаги 531-сонли сайлов участкасида овоз берди. Парламент депутатлигига номзоди кўрсатилган вазирга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мавқеини жамият олдида юксалтириш зарур. «Депутатда айнан сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт, деб ўйлайман», — деди у.

Вазирлар депутатга айланадими? Марказий сайлов комиссияси раиси жавоб берди
28 октябр 2024, 14:09

Вазирлар депутатга айланадими? Марказий сайлов комиссияси раиси жавоб берди

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев пропорционал сайлов тизими бўйича партиялар рўйхатида номзоди илгари сурилган вазирлар депутатга айланиши ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг айтишича, бу номзодларнинг ўз ихтиёрида бўлиб, улар 5 кун ичида МСКга ўз қарори тўғрисида ариза бериши керак.

«Умумэътироф этилган мосламалар ишлаб чиқилса, кейинги сайловларда қўллаш режамиз йўқ эмас». МСК раиси онлайн овоз бериш тизими ҳақида
28 октябр 2024, 13:27

«Умумэътироф этилган мосламалар ишлаб чиқилса, кейинги сайловларда қўллаш режамиз йўқ эмас». МСК раиси онлайн овоз бериш тизими ҳақида

МСК раиси дунё бўйлаб онлайн овоз бериш тизимида унинг хавфсизлиги, шахсий маълумотларни очиқламасдан овоз бериш дастурлари ҳали етарли даражада ишлаб чиқилмаганини маълум қилди. «Агар умумэътироф этилган мосламалар бўлса, кейинги сайлов жараёнларида қўллаш режамиз ҳам йўқ эмас», — деди у.

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди
28 октябр 2024, 13:08

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк фуқароларнинг онлайн фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди. Одамларга регуляторнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юборилмоқда.

Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг меҳмони ис газидан заҳарланиб вафот этди
28 октябр 2024, 11:45

Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг меҳмони ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида эр-хотин ва уларнинг уйига меҳмонга келган йигит қозонхона мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг