Жамият

Тошкентдаги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдон қайта ташкил этилади
14 февраль 2022, 18:23 1

Тошкентдаги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдон қайта ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдонлар жойига қайтариб қўйилишини маълум қилди. Ушбу яшил майдон 2016 йилда йўқ қилиниб, унинг ўрнига бетондан йўл ажратмаси бунёд этилганди.

Сурхондарёда интернат директори лавозимини 13 минг долларга пуллаётган фуқаролар қўлга олинди
14 февраль 2022, 17:09

Сурхондарёда интернат директори лавозимини 13 минг долларга пуллаётган фуқаролар қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида мактаб интернати директорининг ўринбосари ва вилоят ХТБ кадрлар бўлими раҳбари фуқарога 13 минг доллар эвазига интернат директори лавозимини олиб беришни ваъда қилганлиги аниқланди. Уларнинг иккиси ҳам сўралган маблағдан 5 минг доллардан олаётган вақтда қўлган олинган, ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Андижондаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан бўшатилди, ҳоким эса ҳайфсан олди
14 февраль 2022, 16:51

Андижондаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан бўшатилди, ҳоким эса ҳайфсан олди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 72-мактабда ўқитувчилар узр сўрашга мажбурлангани ортидан туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов ишдан бўшатилди, ҳоким Бобур Йўлдошевга эса ҳайфсан берилди. Қолаверса, мактаб директори Муқаддамхон Ҳасанова ва туман халқ таълими бўлими мудири Алияхон Абдувоҳидова лавозимларидан озод қилинди.

Чирчиқда тадбиркор сохта ҳужжатлар ёрдамида 4 млрд сўм кредит олгани аниқланди
14 февраль 2022, 16:12

Чирчиқда тадбиркор сохта ҳужжатлар ёрдамида 4 млрд сўм кредит олгани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида ҳужжатлари сохталаштирилган объектни гаровга қўйиб, банкдан 4 млрд сўм кредит олган тадбиркор аниқланди. У барча маблағларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳайвонларнинг пневматик қуролдан отилиши бўйича суриштирув ишлари бошланди
14 февраль 2022, 15:31

Тошкентда ҳайвонларнинг пневматик қуролдан отилиши бўйича суриштирув ишлари бошланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум эркак ит ва мушукларни пневматик қурол ёрдамида отганлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан терговгача суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинланди
14 февраль 2022, 14:59

Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинланди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Адил Атаходжаевнинг ўрнини эгаллади.

Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ
14 февраль 2022, 13:42

Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ

Халқ таълими вазирлиги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқлангани ҳақида ҳудудий бошқармаларни огоҳлантирди. Таъкидланишича, ушбу тунги тадбирлар уюшмаган ва 18−30 ёш орасидаги фуқароларга мўлжалланган. Аввалроқ, Андижон вилоятидаги мактабларда кечаси соат 22:00 га қадар тадбирлар ўтказилаётгани хабар қилинганди.

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади
14 февраль 2022, 12:45

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта мобайнида Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бир неча кун давомида тунги совуқлар ҳам сақланиб қолади. Душанба кунги ёмғир ва қордан кейин бошқа ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирида эса ҳаво бироз исиши мумкин.

Андижондаги портлашда Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди
14 февраль 2022, 12:39

Андижондаги портлашда Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди

Андижондаги портлашда ҳалок бўлган қурбон Қирғизистон фуқароси эканлиги аниқланди. ФВВ портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди. Воқеа гувоҳлари ҳалок бўлганлар сони бир кишидан кўпроқ бўлганлигини таъкидлаган эди.

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди
14 февраль 2022, 12:31 1

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди

Адлия вазирлиги мактаблардаги кадр хизмати ходимининг лавозим разрядларини пасайтириб кўрсатиш оқибатида ойлик маош 16 млрд сўмга камроқ тўлаб берилганини аниқлади. Ҳозирга қадар кўрилган таъсир чоралари натижасида эса фақатгина 3 млрд сўм маош тўланишига эришилган.

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди
14 февраль 2022, 11:25 1

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида «Malibu» ҳайдовчиси 45 ёшли фуқарони уриб юборди. Бунинг оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди
14 февраль 2022, 10:23

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди

Якшанба куни 322 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу шанба кунги кўрсаткичга (439 та) қараганда 117 тага кам. Қолаверса, шу куни ковиддан 3 киши вафот этди, 61 кишида эса пневмония аниқланди.

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
14 февраль 2022, 10:03

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди
13 февраль 2022, 21:53

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов «Авиасозлар» саройини тўлиқ реконструкция қилиш бошланганини маълум қилди. Сарой атрофида маданий-истироҳат боғи барпо этилади. Президент икки йил аввал саройни реконструкция қилишни буюрган эди.

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади
13 февраль 2022, 15:10

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади

Ўзгидромет хабарига кўра, 13−14 февраль кунлари республикада баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши, 15−17 февралда кечаси ҳаво ҳарорати -4− -7 даражагача совуққа тушиши кутилмоқда. 14 февраль куни республика бўйлаб жойларда шамол 17−22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим туманларида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди
13 февраль 2022, 12:42

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди

ФВВ хабарига кўра, 13 февраль куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида бозор ҳудудидаги расталарнинг 120 квадрат метрига зарар етган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланаётгани айтилди.

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди
12 февраль 2022, 20:16

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди. У мазкур ҳолатни «устоз шаънини ерга уриш» деб баҳолаб, бунга йўл қўйган мутасаддиларга чора кўрилишини маълум қилди. Аввалроқ, ХТВ узр сўраш тадбири туман ҳокимлиги ташаббуси эканлигини тасдиқлаганди.

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди
12 февраль 2022, 19:44

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди

Жума куни Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи процессуал тартибда ҳибсга олинди. У 50 минг доллар пора билан ушлангани айтилган Миришкор тумани ҳокими ўринбосарига шерикликда гумонланмоқда. Бундан ташқари, Муборак туман ИИБ ходимлари 3та ўғрилик, 3та безорилик, биттадан талончилик ва фирибгарлик жиноятини яширгани ҳамда ОАВда ёлғон ахборот тарқатгани аниқланди.

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди
12 февраль 2022, 16:19

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди

Жума куни Ўзбекистонда 504 киши топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 121 тага кам. COVID-19 асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди. Қолаверса, шу куни 89 кишида пневмония аниқланди.

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
12 февраль 2022, 16:16

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

2020 йилдан бери маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири сифатида фаолият юритган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ИИБ тизимида турли лавозимларда, шунингдек ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг