Жамият

Польша Кобулдан 50 кишини Навоий орқали эвакуация қилди
19 август 2021, 20:32

Польша Кобулдан 50 кишини Навоий орқали эвакуация қилди

Польша ҳарбий самолёти Афғонистондан 50 кишини Навоий аэропортига эвакуация қилди. Улар шу ердан Польшага жўнатилди.

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди
19 август 2021, 17:31

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўқон ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосарини пора билан қўлга олишди, деб хабар берди «Xabar.uz». Айтилишича, мансабдорлар аукционда ғолиб бўлиши эвазига тадбиркордан 180 минг доллар талаб қилишган.

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади
19 август 2021, 17:10

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади

Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.

Банк назоратчи-кассири қарийб 33 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда
19 август 2021, 16:18

Банк назоратчи-кассири қарийб 33 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ назоратчи-кассири 32,5 минг долларни ўзлаштириб, Lacetti автомобилини харид қилиш ва уйини таъмирлашга сарфлаб юборилгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имконияти яратилади
19 август 2021, 15:02

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имконияти яратилади

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имкониятини яратишга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, апостиль қўйишнинг ягона тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Янги тартиб билан хизматдан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади, ортиқча вақт ва маблағ тежалади. Қолаверса, апостилнинг ҳақиқийлигини онлайн текшириб олиш мумкин бўлади.

Uzbekistan Airways Афғонистондан эвакуация қилинганларни Германияга етказди
19 август 2021, 14:19

Uzbekistan Airways Афғонистондан эвакуация қилинганларни Германияга етказди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти аввалроқ Афғонистондан эвакуация қилинган кишиларни Тошкентдан Франкфурт-Майнга етказиб қўйди. Самолёт Ўзбекистон ҳукумати томонидан Германиянинг мамлакатдаги элчихонаси сўровига кўра тақдим этилди.

Ўзбекистон доимий аҳолисининг этник таркиби эълон қилинди
19 август 2021, 14:03

Ўзбекистон доимий аҳолисининг этник таркиби эълон қилинди

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолиси таркибида ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва руслар энг йирик этник гуруҳларни ташкил қилади. 1989 йилдан 2021 йилга қадар ўзбек миллатига мансуб аҳоли сони икки баравардан зиёдга кўпайиб, 29,2 млндан ошган.

Спортчи Элбек Раҳимовни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор
19 август 2021, 13:26

Спортчи Элбек Раҳимовни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор

Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлими юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида спортчи қотилликда гумонланувчилардан бири билан ўзаро низода бўлгани айтилди. Гумонланувчиларнинг энг каттаси 29 ёшда, энг кичиги — 16−17 ёшли мактаб ўқувчилари. Мазкур иш бўйича суд иши барча учун очиқ тарзда ўтказилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда мудофаа саноати лойиҳаларини амалга оширмоқчи
19 август 2021, 13:23

Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда мудофаа саноати лойиҳаларини амалга оширмоқчи

Ўзбекистон Хитой билан биргаликда қурол, ҳарбий техникалар ва технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Сиёсий партияларга сайловчилар билан оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берилди
19 август 2021, 10:08

Сиёсий партияларга сайловчилар билан оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берилди

Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия партияларга карантин талабларига асосан сайловолди йиғилишлари ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берди. Уларга эмланганларни таклиф қилиш тавсия этилди.

Нима учун Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб хитой-ўзбек вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди?
19 август 2021, 10:01

Нима учун Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб хитой-ўзбек вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди?

Хитой-ўзбек вакцинаси каби рекомбинант вакциналар қанчалик самарали? Коронавирусга қарши вакциналар қанчалик яхши ўрганилган? Нима учун Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб ZF2001 вакцинасидан оммавий фойдаланишни жорий қилди? «Газета.uz»нинг бу ва бошқа саволларига биотехнолог, молекуляр генетик, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 август 2021, 21:03

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилиши, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига пул мукофоти топширилиши, ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш бошлангани — «Газета.uz»нинг 18 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Crafers фабрикаси сотувга қўйилди
18 август 2021, 21:00

Crafers фабрикаси сотувга қўйилди

Фабрикада Австрия, Германия, Дания, Италия ва Швейцариянинг ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган. Фабрика 256 хил қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади
18 август 2021, 20:13

1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади. Жумладан, ҳужжатсиз юриш 270 минг сўм, «қизил»дан ўтиш 540 минг сўм, телефонда гаплашиш 810 минг сўм ҳамда маст ҳолда ҳайдаш 6 млн 750 минг сўм этиб белгиланади.

21 август — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади
18 август 2021, 18:52

21 август — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

Келаётган шанба, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

Террорчи ташкилотлар билан алоқада бўлган 7 нафар шахс қидирилмоқда
18 август 2021, 18:27

Террорчи ташкилотлар билан алоқада бўлган 7 нафар шахс қидирилмоқда

Террорчилик ташкилотлари билан алоқада бўлган 7 нафар шахсни қидириш жараёнида улар билан алоқада бўлган 100 нафарга яқин киши сўроқ қилинган. Улардан бир нечтасида тақиқланган материаллар аниқланган. Улардан бирига нисбатан жиноий иш очилиб, яна 10 нафарига маъмурий жазо чораси тайинланган.

Қаршида спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди
18 август 2021, 18:12

Қаршида спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди

Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимовни ўлдириб кетганликда гумонланган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон афғон қочқинларини қабул қилиб, уларни чодирлар шаҳарчасига жойлаштирди
18 август 2021, 18:08 1

Ўзбекистон афғон қочқинларини қабул қилиб, уларни чодирлар шаҳарчасига жойлаштирди

Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарёда чодирлар шаҳарчасини ташкил этди, у ерда Афғонистондан келган 100 дан ортиқ қочқинлар жойлаштирилди. Sputnik Uzbekistan 650 нафар афғон аскари чегарадаги ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига жойлаштирилгани ҳақида хабар бермоқда.

Фарғонада ўтган 7 ойда велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар оқибатида 29 киши вафот этган
18 август 2021, 17:09

Фарғонада ўтган 7 ойда велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар оқибатида 29 киши вафот этган

Ўтган 7 ой давомида Фарғона вилоятида велосипедчилар иштирокида 168 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатида 29 нафар фуқаро вафот этган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилади
18 август 2021, 16:34

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилади

19 августдан бошлаб Тошкент-3 аэропорти номаълум муддатга ёпилади. Бу хориж фуқароларининг Афғонистондан эвакуация қилиниши билан боғлиқ. Маҳаллий авиарейслар Тошкент халқаро аэрпортидан амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг