Наманган вилоятида бир кишига чет эл банкларидан кредит олишга ёрдамлашишга ваъда берган ва унга қиймати 1 млн доллар бўлган банкнотани сотишга уринган шахс қўлга олинди.
Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев сўнгги икки йилда 56 минг гектар ер майдони ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилганини маълум қилди. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 40 фоизи — ер кадастри ходимлари.
Бекободда 20 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобусининг олд ғилдираги ўз-ўзидан тормозланиб қолиши натижасида ағдарилиб кетди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди.
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси парвоз бекор қилинганлиги сабабли Пекин аэропортида қолиб кетган уч нафар ўзбекистонлик талаба билан боғланди.
Жамшид Каримов ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари — Йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Uzbekistan Airways 4 февралдан Пекин ва Урумчига доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган 138 та автомобиль топширилди.
Метронинг Юнусобод йўналишида содир бўлган фожиа бўйича махсус комиссиянинг қисман хулосаси эълон қилинди. Вафот этганларнинг оилаларига қарийб 262 млн сўм бир марталик нафақа белгиланган.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги автойўлда Cobalt Damas билан тўқнашди. Беш киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.
Болалар боғчаси олдида самосвал ташиб келтирган тупроқ уюмидан суяклар чиқди. Тупроқ «Лафарга» қабристонига яқин жойдан олиб келинган эди. Суяк парчаси экспертизага топширилди. Қабристондаги эски масжид ўрнига янгиси қурилаётгани, бу ишлар қабристонга таъсир қилмаслиги маълум қилинди.
Комил Aлламжонов Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосари этиб сайланди.
Ўртачирчиқ туманидаги 6 та умумтаълим мактабларида дарс машғулотига халал берган ҳолда текширув ўтказган тумани ҳокими ўринбосари Фарҳод Султоновга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.
Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ баҳорий об-ҳаво ҳукмронлик қилади, кундузги ҳарорат +10…+15 даражани ташкил этади.
Ўзбекистонликлардан фуқаролик жамиятини ривожлантиришни кутишмоқда, аммо воситаларни берганлари йўқ. Нотижорат ташкилотлар ҳақиқий фаолият эркинлигига эга бўлишлари керак, деб ҳисоблайди Никита Макаренко.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус сабабли Хитой ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан кириб келишини вақтинчалик чеклашни таклиф қилди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Чироқчи ИИБда бир кишини калтаклаганидан кейин истеъфога чиқди.
Чироқчи ИИБ ходимларининг гумондорни ўлгунича калтакланиши ва жиноятни ёпишга уриниши тўғрисидаги иш бўйича тергов ҳаракатлари бош прокурор назоратига олинди, дея хабар қилди Сенат.
Журналист ва ОАВни ривожлантириш жамғармасининг собиқ раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов қамалгандан кейинги кечинмалари тўғрисида мақола ёзди. Мақола ЖИЭББ муассислигидаги газетада эълон қилинди.
Хўжайли туман маъмурий суди пахта терими вақтида мажбурий меҳнатга йўл қўйганликда айбланиб жаримага тортилган тўртта мактаб директорларига тайинланган жазони бекор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг