Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда 6 соат ичида сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади.
ФВВ қутқарувчилари пойтахт метрополитенидан 415 нафар йўловчини эвакуация қилди. Поп туманидаги темирйўлда юк поезди тўхтаб қолганлиги қолганлиги учун ундан 40 км узоқликда йўловчи поезд ҳам тўхтаб қолган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Энергетика вазирлиги бошқа ҳудудларда электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.
Президент матбуот котиби Ўзбекистонда электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди. «Барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ», — дея таъкидлади у.
Ўзбекистонда электр энегрияси ўчиши ортидан «Ўзбекнефтгаз» тизимидаги 64 та конлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 3 та газни қайта ишловчи завод (Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва «Uzbekistan GTL») ҳам ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар мавжуд эмас.
Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган йирик узилишлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.
Олий суд ижтимоий тармоқлардаги 19 та канал (гуруҳ, материал)ларни экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар рўйхатига қўшди.
«Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам «блэкаут» вақтида пойтахтни тасвирга олди. Ҳозирда Тошкентда электр энергиясини етказиб бериш қисман тикланган.
Қутқарувчилар Чимён ва Билдирсойда электр энергияси узилган вақтда осма йўлларда қолиб кетган 80 кишини эвакуация қилди. Amirsoy курортида эса электр тезда қайта тиклангани учун ФВВ ёрдамига эҳтиёж қолмаган.
«Газета.uz» мухбири электрсиз қолган шаҳар бўйлаб сайр қилиб, йўл назоратчиларининг тирбандликларни қандай бошқараётгани, шаҳарликларнинг эса ишлаётган банкоматларни қидираётганию қоронғуда харидларни қандай амалга ошираётганини суратга олди.
ССВ Ўзбекистонда электр энергиясидаги узилишлар пойтахтдаги йирик тиббий марказлар фаолияти ва узлуксиз операциялар ўтказилишига хавф туғдирмаслигини билдирди. Барча операция блоклари қўшимча генераторларга улангани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва минтақанинг энерготизимидаги йирик авария туфайли, Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Кўчаларда ҳаракатни ЙПХ инспекторлари бошқармоқда.
Тахминан соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудуларида, шу жумладан Тошкент шаҳри электр энергиясида узилиш содир бўлди. Ҳозирча мобил алоқа ишламоқда. «Газета.uz» манбалари Ўзбекистон энерготизимида йирик авария содир бўлганини маълум қилди.
Президент Ўзбекистоннинг 16 та туман ва шаҳрида чарм-пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилишини маълум қилди. Шунингдек, тадбиркорларга ускуналар харид қилиш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилга кредитлар ажратилади, қолаверса, аввал берилган солиқ ва божхона имтиёзлари муддати 2026 йилгача узайтирилади.
Таълимни юқори босқичга кўтариш ва малакали кадрлар тайёрлаш учун мамлакатда таълимни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг ўзи етарли эмас. Юқори академик кўрсаткичларга эришишда институционал омиллардан ташқари, ота-онанинг маълумоти ва даромад даражаси, улар томонидан болаларга ажратилган вақт, оилавий муҳит ҳамда боладаги таълим олишга бўлган рағбат ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Иқтисодчи Муқаддамхон Саидрасулова — таълимдаги тенгсизликка таъсир қилувчи омиллар ҳақида.
Душанба куни 1123 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, шу билан кетма-кет иккинчи кун вируснинг кунлик ҳолати камаймоқда. 3 бемор эса вафот этди. Қолаверса, 98 кишида пневмония қайд этилди.
Меҳнат вазирлиги 2021 йилда 52,5 минг ҳолатда меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганини маълум қилди. Уларнинг энг кўпи иш ҳақини тўламаслик, бўш иш ўринларни яшириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш билан боғлиқ. Натижада 11 мингдан ортиқ мансабдорга нисбатан 20 млрд сўмдан ортиқ жарималар қўлланилган.
Ўзбекистонга киришда топширилаётган экспресс тест бекор қилиниши, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани тасдиқланган Кинематография агентлиги ва Sevimli TV раҳбарлари, ҳудудида 40 га яқин дарахт кесиб ташланган Қарши давлат университети, янги тайинланган ҳокимлар, трансафғон темир йўлини тасдиқлаган «Толибон» ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 24 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонда «Ипак йўли маданий меросини рақамли архивлар орқали сақлаш» лойиҳасига 490 минг доллар ажратади, деб хабар қилди Маданий мерос агентлиги.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани «Камолот» маҳалласидаги бешта уйда яшовчи аҳоли дарахтлар ўсиб турган ҳовлида кўп қаватли уй қурилишига қарши чиқди. Улар митинг ўтказишга рухсат олиш учун мурожаат қилишга мажбур бўлганларини айтишди. Туман ҳокимлиги бундай ҳолат бўлмаганига қарамасдан, митингга чақириқ учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг