Жамият

2021 йилда 2804 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган
20 январь 2022, 18:42

2021 йилда 2804 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган

Бош прокуратура 2021 йилда 2804 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилганини, уларнинг жинояти оқибатида эса давлатга 913,7 млрд сўмлик моддий зарар етганини маълум қилди. Мансабдорларнинг 1741 нафари растрата, 269 нафари фирибгарлик, 165 нафари пора олиш ва бериш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги каби жиноятни содир этган.

5 ёшдан катта бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди
20 январь 2022, 17:23

5 ёшдан катта бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланган ва болалар 0,1 мл доза «Pfizer» вакцинаси билан эмланади.

3 ярим ойда вакцина олмагани учун жами 41 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилган
20 январь 2022, 17:16

3 ярим ойда вакцина олмагани учун жами 41 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилган

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати 2021 йилнинг 1 октябридан бери республика бўйича 56 мингдан кўпроқ бюджет ва хўжалик юритувчи ташкилотларда текширувлар ўтказган. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 41 179 нафар ишчи-ходимлар вақтинча ишдан четлатилган, 4 139 та ҳолатда эса иш берувчи жаримага тортилган.

«Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади
20 январь 2022, 16:56

«Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Президент қарори билан «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади. Шунингдек, «Янги Ўзбекистон боғи»га туташ ҳудудда «Заковат интеллектуал ўйинлари клуби» учун алоҳида бино ҳамда «Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси» барпо этилади. Қолаверса, «Заковат» стипендияси жорий этилади.

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади
20 январь 2022, 15:36

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади

Ҳукумат қарори билан ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади, унинг ўрнига топилмаларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш бўйича хизматлар ДХМ томонидан кўрсатилади. Топилмалар 6 ойгача сақланади, агар бу вақт ичида эгаси аниқланмаса, ашё давлат мулкига ўтади ва аукционда сотиб юборилади.

МБ 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқаришни режалаштирмоқда
20 январь 2022, 14:58 1

МБ 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқаришни режалаштирмоқда

Пайшанба куни Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик банкноталарни ишлаб чиқариш режа қилинаётганини маълум қилди. Янги купюралар 2024 йилдан муомалага киритилиши кутилмоқда.

«Ëвузликни кўрсатмай яшайдиган замонда эмасмиз». «Sevimli» TV раҳбари — «Сабрия» сериали ҳақида
20 январь 2022, 14:41

«Ëвузликни кўрсатмай яшайдиган замонда эмасмиз». «Sevimli» TV раҳбари — «Сабрия» сериали ҳақида

«Sevimli» телеканалида эфирга узатилган «Сабрия» сериалидаги беҳаё эпизодларга нисбатан билдирилган танқидлардан сўнг, телеканал раҳбари Амира Рашидова муносабат билдирди. «Ëвузликни кўрсатмай, ёмон одамларнинг борлигини беркитиб яшайдиган замонда эмасмиз», — деди у. Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов эса сериал «ҳақиқатдан ҳам бадиий ва мазмунан саёз» эканлигини тан олди.

Бир йил ичида 518 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинди
20 январь 2022, 12:40

Бир йил ичида 518 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинди

Ўтган йили Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида хорижда вафот этган 518 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Шунингдек, агентлик оғир аҳволга тушиб қолган 321 нафар фуқаронинг ватанга қайтишига ҳам ёрдам берган.

Бунёд Абдуллаев Экология қўмитаси матбуот хизмати раҳбарлигига қайтди
20 январь 2022, 12:25

Бунёд Абдуллаев Экология қўмитаси матбуот хизмати раҳбарлигига қайтди

Бунёд Абдуллаев орадан қарийб 1 йил ўтиб, Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари лавозимига қайта тайинланди. У 2021 йилнинг февралида ишдан бўшатилганди.

Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди
20 январь 2022, 11:54 1

Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

Президент қарорига асосан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, унинг ўрнига республикадаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Уларга маҳалладаги хонадонлар сонига қараб, 4 млн сўмдан 5 млн сўмгача маош тўланади. Ҳар чоракда энг илғор 100 нафар етакчи эса бир ойлик маошга тенг пул мукофоти ҳамда «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.

«Вақф» фонди 2021 йилда қарийб 70 млрд сўмни хайрия қилди
20 январь 2022, 11:18 2

«Вақф» фонди 2021 йилда қарийб 70 млрд сўмни хайрия қилди

«Вақф» хайрия жамоат фонди ўтган йили хайрия, закот, диний ташкилотлар, акциялар, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлардан келиб тушган 69 млрд сўмдан ортиқ маблағни хайрияга йўналтирди. Шундан 36 млрд сўмдан кўпроғи масжидлар ва зиёратгоҳ ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга, қарийб 7 млрд сўми ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам беришга, яна 10 млрд сўми пандемия даврида диний соҳа вакилларини моддий қўллаб-қувватлашга сарфланган.

Чоршанба куни 1307 кишида коронавирус аниқланди
20 январь 2022, 10:27

Чоршанба куни 1307 кишида коронавирус аниқланди

Кетма-кет иккинчи кун антирекорд янгиланди, чоршанба куни яна 1307 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тести мусбат натижани қайд этди. Яна 4 нафар бемор вирус асоратлари оқибатида вафот этди.

Абатбай Данияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди
20 январь 2022, 09:59

Абатбай Данияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди

Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абатбай Данияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

19 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 январь 2022, 22:31

19 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Сиёсий буюртма» га учраган пойтахтлик депутат, қайта кўриб чиқиладиган Тошкент жамоат транспорти концепцияси, танқидлар остида қолган «Сабрия» сериали, Ўзбекистон ва Тожикистон авиатехникаларни Афғонистонга қайтармаслигини айтган Пентагон, мижозларга магнитоласиз етказиб бериладиган Lacetti ва Cobalt, ишдан четлатилаётган эмланмаган ишчилар, Миразиз Бозоров иши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 19 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди
19 январь 2022, 21:54 1

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди

Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси бор-йўғи — 21 фоизни ташкил қилади, тизимда қарийб 400 та автобус етишмайди. Йўллар пиёда ва велосипедда юриш учун қулай эмас, бунинг оқибатида ЙТҲлар кўп содир бўлмоқда, дея таъкидланди президент иштирокидаги тақдимотда. Шавкат Мирзиёев янги автобус ҳамда электробуслар харид қилиш ва умуман, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш бўйича кўрсатма берди.

Блогер Миразиз Бозоров иши бўйича суд куни аниқ бўлди
19 январь 2022, 18:44

Блогер Миразиз Бозоров иши бўйича суд куни аниқ бўлди

Суд 20 январь куни тошкентлик блогер Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят ишини кўришни бошлайди. Жабрланувчилар 4 кишидан иборат бўлиб, улар орасида блогер Шухрат Мусаев ҳамда Аброр Мухтор Алий ҳам бор.

Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ
19 январь 2022, 18:05

Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 45−50 минг нафар фуқаро коронавирусни аниқлаш мақсадида ПЗР-тест топширмоқда. Декабрнинг сўнгги ҳафтасида ушбу кўрсаткич 15−20 мингтани ташкил қилганди. Қолаверса, пойтахтнинг 12 та туманида 24 соат давомида ковидга бепул тест топшириш мумкин бўлган манзиллар рўйхати эълон қилинди.

Қорақалпоғистонда икки йилга қирғовулларни овлаш тақиқланди
19 январь 2022, 17:08

Қорақалпоғистонда икки йилга қирғовулларни овлаш тақиқланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қирғовуллар сонини кўпайтириш мақсадида ҳудудда 2 йил давомида уларни овлашга тақиқ эълон қилди. Экоқўмита ва ИИВга қирғовулларни ноқонуний овланишнинг олдини олиш ва қойидабузарларга нисбатан чоралар кўриш вазифаси юклатилди.

Асилбек Ашуров Пахтакор туманига ҳоким бўлди
19 январь 2022, 16:41

Асилбек Ашуров Пахтакор туманига ҳоким бўлди

Жиззах вилояти прокурори ўринбосари Асилбек Ашуров Пахтакор тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 2018 йилдан бери ишлаб келаётган Шукрулло Бобоевнинг ўрнини эгаллади.

«90−95% беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — Зангиота 1-сон шифохонаси директори
19 январь 2022, 15:28

«90−95% беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — Зангиота 1-сон шифохонаси директори

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, «5 январдан кейин мурожаат қилган беморларнинг 90−95 фоизида ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти». У даволаниш муддати ўртача 5 кунни ташкил қилаётгани ва касаллик беморларда енгил кечаётганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг