USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси ҳунарманд аёллар (5−50 млн сўм миқдорида қўшма молиялаштириш) ва аёллар ҳунармандчилиги корхоналарининг (50−200 млн сўм) лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.
«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилотига аъзоликда ҳамда 1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда бўлган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этганликда гумон қилинган шахс қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. У 23 йил давомида қидирувда бўлган.
Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар кетма-кет олтинчи кун ўсишда давом этаяпти — пайшанба куни яна 824 кишида вирус аниқланди. Биргина пойтахтнинг ўзида 434 та ҳолат қайд этилди. 3 киши эса COVID-19 оқибатида вафот этди.
15, 16 ва 18 январь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол кучайиши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бугун 03:00 ларда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясига бориб, «тез ёрдам» ҳолатини текширди. Унинг топшириғи билан қўшимча 40 та тез тиббий ёрдам машинаси хизматга бириктириладиган бўлди. Вазир шунингдек, Тошкентнинг 12 та туманида касаллик клиник белгиларсиз ва енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш учун COVID-поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш топшириғини берди.
Пойтахтдаги Халқлар дўстлиги майдонида бўлиб ўтаётган ҳарбий техникалар кўргазмасида ҳарбий машиналардан бири ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ.
Тошкентда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали ҳарбий юриш бўлиб ўтди. Ҳарбий хизматчилардан иборат бўлинмалар «Туркистон» санъат саройидан — ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтаётган Халқлар дўстлиги майдонига қадар ҳаракатланди.
Александр Лукашенконинг сўзларига жавоб қайтарган Шавкат Мирзиёев, Мудофаани бошқариш миллий маркази очилгани, қурол ёрдамида тўхтатилган Malibu бўйича қўшимча маълумот, пойтахтда портлатилган «ўт ўчиргич» бўйича 13 кишига қўйилган айблов, Марокаш шартномасига қўшилган Ўзбекистон, ҳокимларнинг кенгаш раиси мақоми бекор қилинмаганига изоҳ берган Сенат ва бошқа хабарлар «Газета.uz» нинг 13 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон «омикрон» тарқалаётгани муносабати билан 15 январдан Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишга вақтинчалик чеклов жорий этмоқда. Чекловлар авиалоқаларга ҳамда ватанга қайтаётган фуқароларга тааллуқли эмас.
13−14 январь кунлари Чимён ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. ФВВ шу кунларда фуқаролардан «Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси бўлган жойларга кирмасликни сўради.
Ўртачирчиқ туманида «Тўйтепа-Озодлик» йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк поезди уриб кетиши оқибатида 26 ёшли фуқаро вафот этди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қулоқчин тақиб, мол боқаётган бўлган.
АҚШга кириш учун янги қоидалар эълон қилинди. Унга кўра, йўловчилар парвоздан камида 24 соат олдин ПЗР-тест ҳамда камида 15 кун олдин COVID-19га қарши тўлиқ эмланганликларини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлишлари керак. Бошқа талаблар ҳам бор.
Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди. Ҳозирда мамлакатда 72 мингдан ортиқ кўзи ожиз инсонлар истиқомат қилади.
«Самарқанд дарвоза»да «ўт ўчиргич» портлатилиши бўйича тергов доирасида 13 кишига айблов эълон қилинди. 5 нафари 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шунингдек, терговда мазкур воситани ясашни ёшларга янгийўллик тракторчи ўргатгани аниқланган.
Шавкат Мирзиёев ҳудуд ва тармоқларни стратегик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун эса хориждан малакали мутахассис ва маслаҳатчиларни ҳам жалб қилиниши таъкидланди.
Юнусободда ЙПХ инспектори талабини бажармагач, ўқотар қурол билан тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилганини айтди. «Айб менда, бўйнимга оламан. Ароқ, пиво ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман», — деди у. Қолаверса, бу унинг транспортдан фойдаланиш қоидасини биринчи марта бузиши эмаслиги маълум қилинди.
Назарбекда мактаб ва болалар боғчасини қуришга мўлжалланган ер участкаси ноқонуний равишда тадбиркорга бериб юборилган. Сенаторлар аралашувидан сўнг у бошлаган қурилиш ишлари тўхтатилди.
Янгийўлда фуқарони Қирғизистоннинг Ўш давлат университетига киритиб қўйиш учун 10 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
1 февралдан бошлаб 26 та давлат ташкилот ва органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг жорий қилинади. Рўйхатдан 11 та вазирлик, 4 та давлат қўмитаси, 7 та агентлик ва 4 та ҳокимият ўрин олган ва уларнинг фаолияти 5 та индикатор асосида баҳоланади. 1 июлдан эса рейтинг барча давлат ташкилотларида жорий қилинади.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти йиллик 262 фоизли депозитларни таклиф қилган Golden Cash Store молиявий пирамидаси бўйича жиноят иши тафсилотларини ошкор қилди. Компания фаолиятидан бир неча минг фуқаро жабр кўрди, улар 100 дан 10 минг долларгача қийматдаги олтин ва кумуш буюмларни топширган. Текширувлар давомида корхонанинг банк ҳисобварағидан 1,1 млрд сўм, таъсисчилардан бирининг пластик картасидан эса 2,4 млрд сўм пул топилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг