Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Sevimli телеканалидаги «Сабрия» сериали юзасидан муносабат билдириб, «ҳеч қайси фильмда аёлларга нисбатан бу қадар нафрат кўрмаганман», — дея таъкидлади. Қолаверса, у сериалдаги аёлларга нисбатан зўравонлик саҳналари ва исноддан қутулишнинг ягона «тўғри» йўли сифатида ўз жонига қасд қилиш кўрсатилган эпизодлар учун ижодкорларни танқид қилди.
Россияга ишлаш учун борган қашқадарёлик фуқаро интернет орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб қолиб, Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштиргани айтилмоқда. У Ўзбекистон ДХХ ҳамда Россия ФХХ томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан лимон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотларига харид қилган табиий газга нисбатан муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Қолаверса, янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилишга ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия берилади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинди. Болалар ушбу дафтарга туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида киритилади ва ундан 25 ёшга тўлганда чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.
UzAuto Motors компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли мижозларга Lacetti ва Cobalt автомобилларини магнитоласиз етказиб беради.
Душанба куни Тошкент шаҳридаги 508 та бюджет ташкилоти ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди, 200 нафари эса жаримага тортилди. Яна бир ташкилот фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Ғиждувон туманида гиёҳвандлик моддаси сотганликда гумон қилиниб, ички ишлар бошқармасига олиб борилган фуқаро соғлиги ёмонлашиб, вафот этди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Газета.uz» га маълум қилишича, «мурдада тан жароҳати ёки унинг излари аниқланмаган». Тиббий экспертиза ўлимга ўткир юрак қон томир етишмовчилиги сабаб бўлганини айтмоқда.
Сешанба куни коронавируснинг кунлик ҳолати 1214 тага етиб, антирекорд яна янгиланди. 3 нафар бемор эса вафот этди. Бунга қадар, энг кўп ҳолат 16 январь куни — 1037 кишида вирус қайд этилганди.
Тошкентдаги Давлат санъат музейи ва Самарқанддаги «Ипак йўли» музейининг янги бинолари лойиҳалари тақдим этилди. Биринчиси 2022−2023-йилларда Алишер Навоий ҳайкали ва Халқлар дўстлиги саройи ўртасида, иккинчиси Университет хиёбони ва Бобур Мирзо кўчаси оралиғида қурилиши режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда Sevimli телеканали орқали эфирга узатилаётган «Сабрия» миллий сериалидаги беҳаё саҳна кўринишлари жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганидан сўнг, АОКА сериал экспертизадан ўтказилишини маълум қилди.
Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси доирасида қарийб 10 фоиз фермер хўжаликлари билан ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилмаганини аниқланди. Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон адлия вазири ҳамда вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқларига фермерлар ва туман ҳокимлари ўртасида ижара шартномасини тузилишини таъминлаш вазифаси топширилди.
Андижонда 12 нафар аёл ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини ўрганишда гумон қилинмоқда. Уларнинг Туркияда бўлиб турган аёлнинг кўрсатмалари асосида тез-тез йиғилиб туришгани айтилди.
Қорақалпоқ тилидаги ўқитувчилар учун «Alipbe» методик қўлланмалари муқовадаги хатолик сабабли қайтариб олинмоқда. Аниқланишича, қўлланманинг муқоваси тегишли комиссияга кўриб чиқиш учун топширилмасдан, тўғридан-тўғри нашриётга юборилган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган LOCHIN дрони, Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қўлга олинганини рад этган ТИВ, география фанига ажратилган соатлар қисқарганмаганини таъкидлаган ХТВ, Фарғонада ис газидан вафот этган 3 киши, 100 ёшдан ошган 570 нафар нафақахўрга тўланадиган қўшимча тўлов, Дўстлик боғи учун кураш ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 18 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижон перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп қимматбаҳо дарахт кесилгани юзасидан шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди. Дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Бир неча йиллик қаровсизликдан сўнг октябрь ойида Дўстлик боғи қайтадан очилди, бироқ унда кўплаб камчиликлар мавжудлиги кўриниб қолди. Кўнгиллилар боғда шикастланган дарахтлар борлигидан шикоят қилмоқда ва боғни ривожлантириш учун инвестор топишмоқчи. Ҳокимлик боғни халққа қолдириш ваъдасини бажаришга интилмоқда. Кўнгиллилар қандай боғни кўришни хоҳлайдилар, туман ҳокими бу ҳақда қандай фикрда ва пудратчилар қандай хатоларга йўл қўйганлигига «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева аниқлик киритди.
Фарғона шаҳрида икки нафар ҳарбий хизматчи ва 17 ёшли қиз ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, бу 2021−2022 йилги иситиш мавсуми бошидан бери 40-бахтсиз ҳодиса. Мавсум давомида ис газидан жами 54 киши вафот этган.
Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан бошлаб Тошкент вилоятидаги «Чинор» ва Наманган вилоятидаги «Наманган» ЙПХ стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлаклар жорий қилиш таклифи билдирилди. Яшил йўлакдан қидирувда бўлмаган, қарздорлиги йўқ ҳамда техник соз машиналар ўтади. Қизил йўлак эса қоидабузар ва қарздорлиги мавжуд ҳайдовчиларга мўлжалланган. Постлардаги монитор ёрдамида ҳайдовчиларга қайси йўлакдан ҳаракатланиши кераклиги кўрсатиб турилади.
Халқ таълими вазирлиги мактабларда юқори синфлар учун география фани соатлари қисқариши ортидан ижтимоий тармоқларда тарқалган фан ўқитувчиларининг эътирозларига муносабат билдирди. 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона 3 соатлик «Табиий фанлар» фани киритилган. Қисқараётган 3 соат эса «Табиий фанлар» доирасида 2-, 3-, 4-синфларга қўшиб берилган. Вазирлик географияга оид мавзулар 96 тага кўпайганини ҳам қўшимча қилди.
Давлат божхона қўмитаси Тошкент туманида 77 кг гиёҳвандлик воситасини қопларда картошка кўринишида яшириб, хорижий давлат фуқаросига етказиб бермоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг