Жамият

Кекса фуқарога тан жароҳати етказган ИИБ собиқ ходимларига суд ҳукми ўқилди
10 июль 2021, 11:57 1

Кекса фуқарога тан жароҳати етказган ИИБ собиқ ходимларига суд ҳукми ўқилди

73 ёшли кишига қарши куч ишлатганликда айбланган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ собиқ ходимларига суд ҳукмк ўқилди. Улар 2 йил муддатга Ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва беш йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида зилзила сезилди
10 июль 2021, 11:11

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида зилзила сезилди

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Тожикистонда бўлган.

Нонуштага тайёрласа бўладиган пишириқлар
10 июль 2021, 10:30

Нонуштага тайёрласа бўладиган пишириқлар

Пишлоқ ва кўкатли пирожкалар, помидорли тост ва товуқли слойкалар, лавашли найчалар — Zira.uz нонушта учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Наманганда топилган авиабомбалар ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди
9 июль 2021, 23:51

Наманганда топилган авиабомбалар ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди

Наманган вилоятида топилган 6 дона эски авиабомба Попдаги ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди. Улар топилган ҳудудда ўтган асрнинг 50-йилларигача ҳарбий полигон бўлгани айтилмоқда.

9 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 июль 2021, 21:12

9 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжумани, янги тайинловлар, Намангандан топилган «авиацион» бомбалар — «Газета.uz»нинг 9 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистоннинг жаҳон хайрия индекси бўйича рейтинги деярли икки бараварга ошди
9 июль 2021, 14:11

Ўзбекистоннинг жаҳон хайрия индекси бўйича рейтинги деярли икки бараварга ошди

2020 йилда Ўзбекистон хайрия индекси (World Giving Index) жаҳон рейтингида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди. Пандемия шароитида одатда биринчи ўнталикка кирадиган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўрнига Индонезия, Кения ва Нигерия юқори ўринларни эгаллади. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳлашмоқда.

Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда
9 июль 2021, 11:56

Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

Жума куни Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунларида салқин ҳаво оқимлари барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати +39 даражадан юқори бўлмайди.

Наманганда 6 дона «авиацион» бомба топилди
9 июль 2021, 11:46

Наманганда 6 дона «авиацион» бомба топилди

Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди
8 июль 2021, 20:27 1

Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди

Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳаётдан кўз юмди.

Қонунчилик палатаси депутати 47 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди
8 июль 2021, 19:58 1

Қонунчилик палатаси депутати 47 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.

Суриядаги жангарилар сафига қўшилишга уринганликда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
8 июль 2021, 18:22

Суриядаги жангарилар сафига қўшилишга уринганликда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида Суриядаги террористик ташкилотлар жангариларига қўшилишга уринганликда гумон қилинаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

Юнусободда 1000 дан ортиқ пешлавҳа ва эълонлар давлат тилига таржима қилинди
8 июль 2021, 17:55

Юнусободда 1000 дан ортиқ пешлавҳа ва эълонлар давлат тилига таржима қилинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида беш ой ичида 1000 дан ортиқ пешлавҳа, реклама ва эълонлар давлат тилига таржима қилинди. Бу «Реклама тўғрисида"ги қонун талабларини бузиши мумкин.

Тошкентда ИИБ ходими ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди — видео
8 июль 2021, 17:43

Тошкентда ИИБ ходими ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди — видео

Тошкент шаҳрида уйида маст ҳолатда жанжал қилаётган фуқарони ИИБга олиб бормоқчи бўлган инспектор ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди. Пойтахт ИИББнинг таъкидлашича, «вазиятдан тўлиқ хабардор бўлмаган қўшнилар нотўғри хулоса чиқариб, инпсекторнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилишган».

Ўзбекистонда деярли 2,5% аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
8 июль 2021, 17:09

Ўзбекистонда деярли 2,5% аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Уч ойдан кўпроқ вақт ичида Ўзбекистонда 850 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлиги маълум қилинди. Бу доимий аҳолининг (34,8 миллион) 2,44 фоизини ёки 19 ёшдан катта бўлганларнинг деярли 4 фоизини ташкил этади. Аввалроқ июнга қадар аҳолининг 60 фоизи эмланиши кутилган эди.

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат
8 июль 2021, 16:01

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади. «Электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса, таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ», — деди у.

Иштихонда 8 туп дарахтларни ўзбошимчалик билан кесган фуқароларга 63,7 млн сўм компенсация белгиланди
8 июль 2021, 14:25 1

Иштихонда 8 туп дарахтларни ўзбошимчалик билан кесган фуқароларга 63,7 млн сўм компенсация белгиланди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида 3 нафар томонидан 6 туп заранг ва 2 туп шумтол дарахтлари ўзбошимчалик билан кесиб ташланди. Фуқароларнинг ҳар бирига 1 млн 225 минг сўмдан жарима ва 63 млн 700 млн сўм табиатга етказилган зарарни қоплаш учун компенсация ҳисобланди.

Самарқандда тотализаторда катта миқдорда пул ютқазган 18 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди
8 июль 2021, 11:19

Самарқандда тотализаторда катта миқдорда пул ютқазган 18 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Самарқандлик 18 ёшли бола тотализаторда катта миқдорда пул ютқазиб, қарз бўлиб қолганлиги учун ўз жонига қасд қилганлиги айтилмоқда. Ушбу ҳолат Daryo мухбирининг Бош прокуратурага мурожаатидан кейин аниқланиб, терговга қадар текшириш ишлари бошланди.

Ўзбекистонда 6 ой ичида қарийб 19,5 мингта ажрим қайд этилган
8 июль 2021, 10:15

Ўзбекистонда 6 ой ичида қарийб 19,5 мингта ажрим қайд этилган

Январь-июнь ойларида республика бўйлаб 19 минг 406 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳри, Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятларида қайд этилган.

7 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 июль 2021, 21:56

7 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бир қатор давлат идораларининг раҳбариятидаги ўзгаришлар, янги телеканалнинг иш бошлаши, метро бекатларида свет ўчиши, Комил Алламжоновнинг Саида Мирзиёева ва Гулнора Каримовани таққослаш ҳақидаги фикри — «Газета.uz»нинг 7 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
7 июль 2021, 21:22

Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди

Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг