«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси санъаткорларга Ўзбекистондан ташқарида концертлар ўтказишдан аввал ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиш шартлигини эслатди. Талабларни бузганларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Ҳозир Ўзбекистонда жами 9452 та маҳалла мавжуд. Қаҳрамон Қуронбоевга кўра, аҳолини бошқариш учун яратилган «маҳалла еттилиги» тизими дунёнинг бирорта давлатида йўқ. «Бугунги кунда 51 137 нафар ходим еттиликда фаолият юритяпти», — деди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси.
Электроскутерлар, шунингдек, электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар кучга кирди. Бу воситалар ёруғлик қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Уларда йўловчи ташиш тақиқланди.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 13 ёшли бола руҳий носоғлом қариндошини ўлдириб қўйди. Бош прокуратурага кўра, марҳум боланинг қўлига пичоқ бериб, уни ўлдиришини сўраб қўрқитган. Жиноят иши қўзғатилди.
IT Community of Uzbekistan ва Uzum IT соҳасида ёш мутахассисларни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.
Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги янги ўринлари, МДҲ миссиясининг депутатлик сайловига баҳоси, ўқувчилар учун кузги таътил муддатлари, Марказий банк номидан қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Янги қонун билан фойдали қазилмаларни такроран рухсатномасиз қазиб олганларга нисбатан жиноят иши очилади. Амалдаги қонунчиликда бу учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
МЖТКга индивидуал ҳаракатланиш воситалари (велосипед, скутер, самокат ва ҳоказо) ва уларнинг электрон вариантлари орқали содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Талаб этилган тил сертификатига эга бўлиб, аммо квота доирасида магистратурага тавсия этилмаган талабгорлар ОТМлар белгилайдиган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Қўшимча қабул асосида ўқимоқчи бўлганлар тегишли олийгоҳга мурожаат қилади.
ОТМларда контракт ёки «суперконтракт» асосида ўқишга қабул қилинган 1-босқич талабалари учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди. Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддатини узайтириш масаласини ОТМ раҳбари ҳал қилади.
Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан 6 дона олтин қуймаси, қуйма тилла узук ва 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар олиб ўтаётган шахс ушланди. Буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилди.
Мактаб ўқувчилари учун 2 ноябрь сўнгги ўқиш куни бўлади. Улар 4 ноябрдан кузги таътилга чиқиб, 10 ноябргача дам олади.
Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган яна уч шахс ҳибсга олинганини маълум қилди. Аввалроқ бир гумонланувчи ҳибсга олинганди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков пойтахтдаги 531-сонли сайлов участкасида овоз берди. Парламент депутатлигига номзоди кўрсатилган вазирга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мавқеини жамият олдида юксалтириш зарур. «Депутатда айнан сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт, деб ўйлайман», — деди у.
МСК раиси Зайниддин Низамходжаев пропорционал сайлов тизими бўйича партиялар рўйхатида номзоди илгари сурилган вазирлар депутатга айланиши ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг айтишича, бу номзодларнинг ўз ихтиёрида бўлиб, улар 5 кун ичида МСКга ўз қарори тўғрисида ариза бериши керак.
МСК раиси дунё бўйлаб онлайн овоз бериш тизимида унинг хавфсизлиги, шахсий маълумотларни очиқламасдан овоз бериш дастурлари ҳали етарли даражада ишлаб чиқилмаганини маълум қилди. «Агар умумэътироф этилган мосламалар бўлса, кейинги сайлов жараёнларида қўллаш режамиз ҳам йўқ эмас», — деди у.
Марказий банк фуқароларнинг онлайн фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди. Одамларга регуляторнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юборилмоқда.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида эр-хотин ва уларнинг уйига меҳмонга келган йигит қозонхона мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг