Фарғона вилояти Риштон туманида бир кун ичида 2 маротаба ер қимирлади, ҳар икки ҳолатда магнитуда 3 баллдан юқорироқни ташкил қилган. Эпицентр пойтахтдан 196 км узоқликда жойлашган.
Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган қонун лойиҳасига кўра, қарз суммаси чет эл валютасида белгиланганда шартнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши шарт бўлади. Вазирлик бу фуқаролар «ўзининг қонуний манфаатларини судда тўлиқ ҳимоя қилишига ҳуқуқий асос бўлади» деб ҳисобламоқда.
20 йилдан ортиқ вақт давомида ақл жанглари майдони бўлиб келаётган «Заковат» кўплаб билимдонларни халққа танитди. «Газета.uz» «Заковат» юлдузлари билан суҳбат уюштириб, улар клубга қандай кириб келганлиги, асосий рақиб сифатида кимни кўришлари, нега ўйинни тарк этмасликлари ва янги авлодни қандай қилиб жалб қилиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларини ўрганди. Материалнинг иккинчи қисмида билимдонлар Умид Валиев ва Жобир Аҳмедов билан суҳбатларни тақдим этамиз.
Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекатида поезд вагонида «носозлик сабабли тутун чиқди», дея хабар қилди ФВВ. Йўловчилар вагондан туширилган, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Поезд таъмирлашга жўнатилди.
Япония ҳукумати Термиз туманидаги бирламчи тиббиёт муассасаларининг сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини модернизация қилиш учун грант ажратди. Лойиҳа ЮНИCЕФ томонидан амалга оширилмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё MMA Конфедерацияси раҳбари, Осиё олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаровни фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.
Пайшанба куни Ўзбекистондан Афғонистонга гуманитар ёрдам юкланган поезд жўнаб кетди. 63 вагонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўмир ортилган.
Ўзбекистон халқ артисти, болалар хори санъатининг фаол тарғиботчиси, композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди.
Захираси 5 минг тоннадан ортиқ Олмалиқдаги олтин кони, Ховосда 7 млн доллари талон-торож қилинган ОТБ, 540 млн сўмгача имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлган ёш тадбиркорлар, сотувга қўйилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси, ҳокимлари алмашган туманлар, йўл-транспорт инфратузилмаси ишлаб чиқилаётган Тошкент ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 22 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Транспорт вазирлиги ҳозирда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тиклангани, ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвоз амалга оширилаётгганини маълум қилди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев Осиё тараққиёт банкининг Ховос туманининг 126 минг аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ажратилган 7 млн доллардан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинганини маълум қилди.
Транспорт вазирлиги Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Концепция биринчи ўринда пиёдалар, кейинги ўринларда велотранспорт, шаҳар жамоат транспорти ва шахсий автотранспорт учун қулай инфратузилмани яратишни кўзда тутади.
Шоколад пастасини ишлаб чиқарувчи Ramella компаниясига истеъмолчиларни чалғитиш билан боғлиқ қонун бузилишини бартараф этиш ҳақида мажбурият юклатилди. Италиянинг «FERRERO S.p.A.» компанияси томонидан тарқалган Nutella шоколадининг машҳур бренди дизайни Ramella маҳсулотининг қадоқларида ҳам акс эттирилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «Тошкент ёшлар форуми — 2021» доирасидаги ёшлар билан учрашувда Меҳнат вазирлигида иш бошлаган йилларда пул етишмаслиги сабабли киракашлик қилганини эсга олди.
Қашқадарёнинг Ғузор туманида чанг бўрони сабабли учта юк машинаси ва учта енгил автомобиль тўқнашиб кетди.
Орол денгизининг куни кутаётган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Шовотландия» кафесини ёқиб юборгани учун бутун умрга қамалган шахслар, чангли бўрон кузатилаётган Қарши, автомобилларни чақириб олаётган UzAuto Motors, Қибрайда қарийб 14 гектар ерни 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлганлар, тотализаторлар фаолиятига қарши Русланбек Давлетов, блокланган Twitter пост эълон қилаётган Танзила Нарбаева, Ўзбекистонлаги раҳбарларнинг мутахассислиги ва карьера йўли — «Газета.uz» нинг 21 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Paymart ҳамкорлик тармоғида 500 дан ортиқ маиший техника, офис ва уй учун, текстиль ва бошқа маҳсулотларни сотадиган дўконлар мавжуд.
Қибрай туманидан 8 та маҳалла, 3 та мактаб ва 5 мингдан ортиқ турар жойлар Тошкентнинг Яшнобод тумани таркибига ўтди.
Февраль охирида Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқиб, бунинг оқибатида 5 киши вафот этганди. ЖИБ Олмазор туман суди ушбу жиноятни содир этган 36 ва 26 ёшли шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. «Газета.uz» жиноят нима сабабдан ва қандай содир этилганини ҳам аниқлаштирди.
Миллий гвардиянинг ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари шартнома асосида қўриқлаш хизматларини кўрсатади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг