Асаджон Ходжаевга кўра, матбуот эркинлигини баҳолайдиган халқаро ташкилотлар ва экспертлар ташқаридан туриб, чоп этилган турли материаллар орқали ўз фикрини шакллантиради. Улар сўровнома ва ўрганишларини Ўзбекистон ичида татбиқ этиш учун мамлакатга таклиф этилган, аммо улар розилик билдирмаган.
Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг ўғли ҳамда қизи вафот этди. Портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қарши шаҳрида «102»га телефон қилган аёл у билан 3 йилдан бери бирга яшаётган эркак унинг 7 ёшли қизига жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани ҳақида шикоят қилган. Ижтимоий тармоқда қизалоқнинг ҳолат ҳақида кимгадир айтса, эркак уни ўлдираман, дея қўрқитганини йиғлаб айтиб берган видеоси тарқалди.
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши, жумладан, икки нафар Россия фуқароси — журналист Инесса Паперная ва унинг дўсти ҳамда Ўзбекистон фуқароси ўлик ҳолда топилган. Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, улар номаълум этиологияли заҳарланишдан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтганди. Фарзанди «Док-1 Макс»дан заҳарланган фуқаронинг айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti йўлни белгиланмаган қисмдан кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчи ва пиёдалар вафот этди. Видео.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга журналист фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Асаджон Ходжаевга кўра, дастлабки тергов ва суриштирув ишларини бажариш каби қатор ваколатларни АОКАга бериш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинди.
Uzbekistan Airways 17 ноябрдан Тошкент−Ханчжоу йўналишида қатновларни йўлга қўяди. Бир томонлама авиачипта нархи 4 млн сўмдан бошланади.
Россияда ўзбекистонлик мигрантларга виза режими жорий этиш таклифи, 4 та вазирликнинг тадбиркор ходимлари, саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш режаси, кафе ва ошхоналарда ўрганиш ўтказган Рақобат қўмитаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Наманган вилоятида тадбиркор қувур орқали газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3,22 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Шу каби ҳолат Сирдарё вилоятида ҳам кузатилди. Ҳужжатлар тегишли ташкилотларга юборилди.
Humans мобил алоқаси хизматларига тўлов қилиш янада осонлашди — энди буни Alif орқали бир нечта тугмани босган ҳолда амалга ошириш мумкин.
Яқинда юз берган ёмғирлар Тошкент дренаж тизимининг ҳақиқий аҳволини кўрсатди, деди президент. У сувни сув ҳавзаларида тўплаш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини яратишни таклиф қилди. Расмийлар камида 2015 йилдан бери дренаж тизимини таъмирлаш ҳақида гапирмоқда.
Click кенг кўламли Click Marafon акциясини бошлади, унда KIA К5 автомобиллари, шунингдек, iPhone 16 Pro, PS5, Dyson ва бошқа кўплаб қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш мумкин.
Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлиши муносабати билан Фотосуратлар уйида «Тарих объективда» номли кўргазма уюштирилди. Намойишга қўйилган 100 дан ортиқ суратлар орқали пойтахт зоопаркининг кўриниши ва унинг «аҳолиси» таркиби бир аср ичида қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин бўлди.
Ўзбекистонда яшиллик даражаси 12 фоизга етди. 2024 йил баҳор мавсумида 138 млн дона кўчат экилди. Президент унда 28 та туман дарахт экишда режани бажармаганини танқид қилди. «Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб дарахт кўкармаган», деди у. Бош прокуратурага назоратни кучайтириш топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтди. Айни вақтда, у журналистлардан боласини даволашда ёрдам ололмаётган ота-оналарнинг эътирозларига доир маълумотларни шахсан тақдим этишни сўради.
Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt`да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашди. Бунинг оқибатида Damas`да кетаётган эр-хотин вафот этди. Cobalt ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрам билан Ўзбекистон халқини табриклади. «Юксак тараққий этган демократик давлатларда бўлгани каби давлат тили бутун жамиятни, тили ва миллатидан қатъи назар, барча фуқароларни ягона халқ сифатида бирлаштиришга хизмат қилиши зарур», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига ташриф буюрди. Давлат раҳбари нутқи давомида келажакда барча соҳалар экология билан ҳамоҳангликда ривожланишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг