Ўзбекистон бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газдан фойдаланганлик учун 501,6 млрд сўм миқдоридаги дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинди.
ЙТҲ оқибатида кимдир ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар кунда чиқиб турибди. Кўплаб болалар ҳам йўллардаги ҳалокатлар қурбони бўлишмоқда. Шунга қарамасдан, депутатлар тезликни оширганлик учун жарима миқдорини пасайтиришни таклиф қилишди. Оғабек Самисов ЙТҲларнинг сабаб ва оқибатларига эътибор қаратди.
Лахмажун, ясмиқли крем-шўрва, ревани ва симитлар, бурек ёки ёнғоқли пирог — Zira.uz турк ошхонасининг таомлари рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Германия Ўзбекистонга коронавирусга ПЦР текширувини ўтказиш учун мобил лаборатория етказиб берди. Лаборатория қуввати бир кунда 1500 та таҳлил ўтказишга мўлжалланган. Ушбу лабораторияда коронавирусга бепул тест топшириш мумкин.
Рустам Азимовнинг ОАВда чиқиш қилиши, Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғонага кўтарилиши, Safia асосчисининг президентга мурожаат қилиши — «Газета.uz»нинг 15 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ҳукумат қарорига мувофиқ ҳайдовчининг ЙПХ инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаса улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади. Шунингдек, 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.
World Justice Project ташкилоти 2021 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индекси натижаларини эълон қилди. Тадқиқотлар COVID-19 пандемияси сабаб 74,2 фоиз мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги кўрсаткичлари пасайганини кўрсатмоқда. Ўзбекистонга берилган баҳолар эса 4,1 фоизга ошди, натижада 139 та давлат орасида 85 ўринни эгаллади.
2022 йилдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади. Беморларга Тошкентга темир йўл ва авиатранспорт келиш ҳаражатлари қоплаб берилади. Бунинг учун уларга имтиёзли йўлланма ёки ваучерлар берилади.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги боғчаларда 6,6 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан 2,4 млрд сўм маблағ ташкилотларда аслида ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақи бўлиб чиққан.
Дам олиш кунлари республика бўйича кучсиз шамоллар билан булутсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +22…+25 даража атрофида бўлади.
Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонун президент томонидан имзоланди. Унга мувофиқ, энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Қолаверса, ОТМлар қаторида касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумларда таълим олиш учун йўналтирилган даромадлар солиққа тортилмайди.
Черногория ҳукумати инвестиция киритганлиги учун мамлакат фуқаролигини берган хорижликлар орасида Самарқандда туғилган аёл ҳам борлиги маълум бўлди. «Олтин паспортлар» 250 мингдан 450 минг еврогача Черногориядаги лойиҳага сармоя киритган ва ҳукумат жамғармасига 100 минг евро тўлаган инвесторларга берилади.
Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда «Газ-24» автомашинасига ўрнатилган газ баллони ёрилиши натижасида икки нафар йўловчи вафот этди.
Ўзбекистонда диний ва сиёсий сабабларга кўра судланган 2000 нафардан зиёд маҳбус бор. АҚШнинг Диний эркинликлар бўйича халқаро комиссияси маълумотларига кўра, бу собиқ иттифоқ республикаларидаги барча диний маҳбуслар йиғиндисидан кўра кўпроқ ва дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Комиссия Ўзбекистон ютуқларини қайд этди, лекин ушбу соҳа жиддий ислоҳотга муҳтож деб ҳисоблайди.
Янгиҳаёт тумани судида уч кунлик чақалоғини сотишга уринган аёлга 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Алишер Қодировнинг мигрантлардан ҳам солиқ ундириш ҳақида таклифи, Tashkent City боғига кириш бепул бўлиши, Абдулазиз Камиловнинг Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш муҳокама қилинмаётганини маълум қилиши — «Газета.uz»нинг 14 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистоннинг 10 минга яқин мактабларида ўтказилган икки кунлик рейдларда 2832 нафар ўқувчи дарсларни сабабсиз қолдиргани маълум бўлди. ХТВ хабарига кўра, уларнинг 507 нафари интернет клубларда вақт ўтказаётгани, 338 нафари эса бозорда савдо-сотиқ, аравакашлик билан шуғулланаётгани аниқланган.
Россияда қолиб кетган фуқароларни қайтариш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 4 та махсус рейс йўлга қўйилади. Поездлар 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловчилар билан мулоқотда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдирди. «Газета.uz» Twitter ва Telegram фойдаланувчиларининг ҳамда мигрантларнинг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.
Самарқанд вилоятидаги қишлоқлардан бирида ҳайвонлар орасида Сибир яраси (куйдирги) касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади. Давлат ветеринария қўмитаси лаборатория текширувлари натижаларига таяниб бу ҳақда маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг