АОКА ва Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар рекламаси ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг учта туманида «бу каби рекламалар кўпайиб кетгани» ҳақида хабар тарқалган эди.
Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олганларда иситма, аллергик реакциялар ва укол қилинган жойда қизариш кузатилиши мумкин, дея маълум қилди инновацион ривожланиш вазири ўринбосари.
Тошкент вилоятида ҳайдовчи қизил чироққа ўтиб кетганлиги учун уни тўхтатган ЙПХ ҳодимига ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортган. Маъмурий баённома расмийлаштирилганда, ҳайдовчи инспекторга тош билан ҳужум қилмоқчи бўлади. Фуқарога нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.
Юнусобод туманида Spark ҳамда Lacetti тўқнашди. Spark ағдарилиши оқибатида ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Паста фақатгина макарон ва гўштдан иборат бўлади деб ўйлайдиганлар учун Zira.uz 6 хил мазали паста рецептларини тақдим этади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
1 апрелдан Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари бошланди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир қанча эмлаш пунктларига ташриф буюриб, аҳолининг вакцина бўйича фикрларини ўрганди. Кимдир хитой-ўзбек вакцинаси ишончлироқ деса, бошқа бировга AstraZeneca маъқул, яна кимдир эса «Sputnik V элита қатлами учун», деган фикрда.
2021 йилнинг январь-март ойлари ҳолатига республика бўйича 59 754 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд (6 723 та), Фарғона (5 900 та) ва Тошкент вилоятлари (5 459 та) етакчи бўлди.
2 апрель куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иккита ёнғин содир бўлди. Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги пойабзал ишлаб чиқариш цехи ҳамда Зангиота туманидаги дераза ва эшикларни ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди.
Пойтахтнинг 4 та нуқтасида велосипедларни ижарага берадиган bike sharing тизими синов тариқасида йўлга қўйилади. Бундан ташқари, умумий узунлиги 606 км бўлган велосипед йўлакларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Нарпай туманида Cobalt «КАМАЗ» нинг орқасидан келиб уриши натижасида 2 киши вафот этди. 3 нафари тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд 2021 йил охирига қадар аҳолиси бир миллиондан ошадиган шаҳарга айланишини маълум қилди. Ҳоким «миллионер шаҳар"ларнинг ўз статуси борлигини, бунинг аҳамиятига ҳам тўхталиб, Ўзбекистондан аҳолиси икки баробар кам бўлган Қозоғистонда учта «миллионли» шаҳар борлигини мисол қилиб келтирди.
Шанба куни республика ҳудудларида ҳаво илиқ бўлади. Якшанба куни эса барча ҳудудларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8−13 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11−16° илиқдан юқори бўлмайди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи суратларини тақдим қилди. Маскан оммавий савдолар орқали сотувга қўйилган.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаётган бўлса ҳам Ўзбекистонда жойлар ёпилиши режада йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳеч нарсани ёпмаймиз, лекин тартиб ва тартибни кучайтирамиз», деди. Коронавирусга қарши кураш бўйича ҳудудий штаблар ишини кучайтириш, call-марказ ва кўчма бригадалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.
Агробанк филиалларидан бирида 5 млн сўм миқдорда омонат очинг ва турли хил ютуқларга эга бўлиш имкониятига эга бўлинг.
Коронавирусга қарши вакцинация жараёнларининг илк кунида республика бўйлаб 5 018 нафар фуқаро аҳоли эмланди. Улардан асосий қисмни 65 ёшдан юқори фуқаролар ва тиббиёт ходимлари ташкил этди.
«Менинг фикрим» порталида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёнида бўлмай транспорт бошқарган ҳайдовчиларга жарима қўллаш тартибини бекор қилиш таклиф этилди. Унинг ўрнига, ҳужжатларни планшет орқали текшириш мумкинлиги айтилмоқда. Таклиф Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиши учун керакли 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қаршида қурилган арзон уйларнинг катта қисмини ҳокимият ишчилари олганини маълум қилди. «Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг