Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди. Икки автомашина ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.
Тошкентда Қибрай туманида жойлашган 7 гектар ер майдонини 23,5 минг доллар эвазига тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Қаймоқли, йогуртли, шоколадли ва мевали — Zira.uz уйда тайёрласа бўладиган музқаймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшда вафот этди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланди. «Ҳамшаҳарлар ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичини қабул қилиб олдим. Ўйлайманки, бу коронавируснинг олдини олишга жуда катта ёрдам беради», — деди ҳоким.
Республика махсус комиссияси қарорига асосан аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, кафе, ресторан ва чойхоналар, спорт мактаблари, маданий ва кўнгилочар масканлар, давлат ва нодавлат таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, қолаверса, давлат ҳокимияти, бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 1 ноябргача тўлиқ эмланиши шарт этиб белгиланмоқда. Тўлиқ рўйхат.
Республика махсус комиссияси ОТМларга кириш учун тест синовларини очиқ майдонларда, хусусан, стадионлар ва хиёбонларда ўтказиш бўйича қарор қабул қилди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга бориб, бемор ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказда даволанаётганларнинг 65 фоизи аёллар экани, қолаверса, беморлар орасида вакцина олганлар ҳам борлиги айтилди. Таъкидланишича, вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда, улар 3 кунда даволаниб чиқаяпти. «Тезда фуқароларга вакцина қилиш керак. Бўлмаса эртага одамларни жойлаштира олмаймиз», — дейди ҳоким.
Президент қарорига асосан Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясини тарғиб қилувчи, мамлакатнинг янги юксалиш давридаги ютуқларни илмий асосда ўрганувчи ва кенг жамоатчиликка етказувчи марказга айлантирилади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.
Ўзбекистондаги академик лицейларда дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонлар сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Косонсой туманига сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди. Эндиликда ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 9 кишига етди.
Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ҳокимлик захирасида турган 20 сотих бўш ер майдонини 8000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси эмланиш ва вакциналар ҳақида тарқалаётган гапларга изоҳ берди. «Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас», — дея таъкидланди фатвода. Аввалроқ, идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқлиги ҳақида маълум қилган эди.
Жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошди. 4 киши вафот этди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози пандемия муносабати билан адо этилмайдиган бўлди. Ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди. Шунингдек, жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди.
Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилиши, автокредитларнинг 40 фоизга ошиши, Ғиждувонда бир гуруҳ аёллар кредит сабабли йўлни тўсиб қўйиши, Озарбайжоннинг Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юбориши — «Газета.uz»нинг 16 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкентнинг Миробод туманида 56 ёшли пиёдани Tracker автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этди.
Бухоронинг Ғиждувон туманида 15 нафардан зиёдроқ аёллар автотрассани тўсиб қўйди. Бухоро вилоят МТБ раҳбарининг сўзларига кўра, улар болалар боғчаси қуриши керак бўлган маҳаллий тадбиркор билан келишиб иш қилишган. Йўлни тўсиб қўйиш акцияси натижасида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди вилоят ИИБ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг