Эмлашдан олдин ПЗР тест топшириш ва антитаначаларга таҳлил топшириш керакми, эмланганларда антитаначалар даражаси қандай бўлиши керак, ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг «дельта» штаммига қарши самара берадими — шу ва бошқа саволларга Вирусология ИТИ директори Эркин Мусабоев «Газета.uz»га берган интервьюсида жавоб берди.
Яшнобод туманида 6000 доллар эвазига фуқарога Ўш давлат университетини 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари +35…+38 даражагача исийди. Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу эса сел тошқинлари шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.
13 июль куни Tenge Bank Ўзбекистон TUNE Consulting IT-компанияси билан юридик ва жисмоний шахсларга масофали хизмат кўрсатиш бўйича омниканал платформасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича шартнома имзолади.
Тошкентдаги масжидлардан бирида жанжал кўтариб, жамоат тартибини бузган фуқаро 15 суткага қамалди. Шунингдек, унинг Facebook`даги саҳифасида диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар борлиги гумон қилиниб, унга нисбатдан жиноят иши қўзғатилди.
Наманган вилоятида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Озарбайжондан Ўзбекистонга 50 минг дозадаги СOVID-19`га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу Англия-Швеция компаниясининг вакцинаси эканлиги маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг бошқа мамлакатлар етакчилар билан учрашуви, блогер Отабек Сатторий иши, Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилиши — «Газета.uz»нинг 15 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Иқтисодчи Отабек Бакиров Грузия жамоат транспорти, экологияси ҳамда свет ва газ тизими ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 5−6 йил давомида Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидаги асосий икки муаммо жамоатчилик макони йўқлиги ва жамоатчилик транспортидаги инқироз. Бакиров Грузиядаги ислоҳотларнинг Ўзбекистондаги билан фарқини иккала мамлакатдаги электр энергиясидаги ҳолат билан қиёслади.
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилган эди. «Адолат» СДП Чироқчи туман Кенгаши раиси Собир Ахмедов ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фельдшер ишга қайта тикланди.
Тошкентнинг марказий кўчалари халқаро конференцияга ташриф буюрган делегациялар сабабли вақти-вақти билан ёпилмоқда. Уларга туташ кўчаларда катта тирбандликлар юзага келмоқда. Ҳайдовчиларга навигаторларга қараб ҳаракатланиш, жамоат транспорти йўловчиларига эса манзилга бориш учун одатдагидан узоқроқ вақт кетишини инобатга олиш тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Азизов Ўзбекистон энди оёққа тураётганини, шунинг учун давлат хизматчилари дам олиш кунлари ҳам ишлашга мажбурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битта одамга боғланиб қолган бошқарув тизимдан босқичма-босқич воз кечиш керак.
Апелляция суди аввалроқ 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий учун жазо муддатини ўз кучида қолдирди. Блогерга иккита уйи қайтарилади.
Жиззахда 2 нафар фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Амир Темур хиёбонида 150−200 га яқин фуқаролар тўпланишига сабабчи бўлган россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) маъмурий жавобгарликка тортилди. Унга 1 млн 225 минг миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Тошкентга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компонентини етказиб берилди.
Амир Темур хиёбонидаги оммавий тўпланиш, Буюк Британиянинг «олтин визаси»ни олган ўзбекистонликлар, ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар, Янги Ўзбекистон университетининг контракт нархи, Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилиши — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берди. Бош прокуратура Андижон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби эса фуқарога ИИБ ходимлари томонидан жароҳат етказилганини рад этди. Хабар берилишича, фуқаро эрталаб тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказганлиги бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олганлиги бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди. У 2021 йил февралдан ҳозирга қадар «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар, хусусан, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида 150−200 нафарга яқин ёшлар йиғилган ҳолати эпидемиологик вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келиши мумкин, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. «Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда», — дея қўшимча қилинади хабарда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг