Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шухрати» орденлари соҳиби, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев 76 ёшида вафот этди.
Янги Ўзбекистон университетида маҳаллий талабалар учун бир йиллик контракт нархи 49 млн 700 минг сўм эканлигини маълум қилинди. Хорижий талабалар учун эса 10 минг доллар этиб белгиланди.
Фарғона вилоятида қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Шунингдек, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
ЎзХДП депутати Шерзод Раҳмонов айрим йўл ҳаракати қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, партия ҳаракатланаётган транспорт воситаларида радарлардан фойдаланишни бекор қилишни ва барча турдаги радарларнинг жойлашуви онлайн режимда кўрсатилишини таклиф қилмоқда.
СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков таъкидлашига кўра, ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб эмлаш тадбирлари учун яратилган имкониятларнинг тенг ярмидан фойдаланилмоқда. Ҳар бир эмлаш пунктида кунига 36 нафар фуқаро эмланмоқда, режада эса 70 киши бўлган. «Вакцинадан бошқа биз эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган бир таклифни ёки қандайдир ташаббусни кўрмаяпмиз», — деди у. Шунингдек, вакцинация жараёнларида фаол иштирок этаётган тиббиёт ходимларига рағбат сифатида моддий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзгидромет кеча Наманган вилоятининг Косонсой туманида содир бўлган, саккиз киши ҳалок бўлган сел келиши ҳолати бўйича маълумот берди. Шунингдек, 15−16 июль кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида хабар берилди.
Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторовнинг фикрича, ўқув дастурлари ва дарсликларда асосий эътибор ўқувчиларга қоидалар ва маълумотларни ёдлатишга эмас, мустақил ҳаётда керак бўладиган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилиши керак. Бироқ бундай ёндашув асосида дарсликлар яратиш жараёни ҳар доим ҳам силлиқ кечаётгани йўқ. Бу ҳақида у «Газета.uz»га берган интервьюсида гапириб берди.
Ўзбекистонда қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтди. Шунингдек, ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 минг 892 нафардан 46 минг 214 нафарга (30%га) камайган.
13 июль куни Амир хиёбонида 150−200га яқин фуқаролар тўпланган. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, бунга россиялик блогер, «Субо»нинг обуначиларига пул тарқатиш ҳақидаги эълони сабаб бўлган. Ички ишлар органлари томонидан тўпланган фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш ва оммавий тўпланмаслик кераклиги тушунтирилган ҳамда улар тарқатилган, дейилади бошқарма баёнотида.
Тошкентнинг 11 туманида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ташкил этилган махсус поликлиникалар, Ўзбекистоннинг Лондон фонд биржасига $635 млн ва 2,5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштириш, Косонсой туманида сел келиши — «Газета.uz»нинг 13 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 20 июль куни нишонланади. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар 21−22 июль кунлари ҳам дам олишади.
Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа вакцинация бўйича Ўзбекистон яхши кўрсаткичда кетаётганлигини таъкидлади. 12 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар мамлакат аҳолисининг 2,64 фоизини ташкил қилмоқда.
Ислом динида коронавирусга қарши вакцина олиш бўйича тақиқ йўқлиги айтилди. Таъкидланишича, динда харом дейилган нарсалар инсоннинг соғлигини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат берилади. «Мутахассис шуни даво деб тайинладими, демак, бу ҳалол томонга ўтди», — деди Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида куч ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой туманига сел келган. Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Халқаро стандартлар бўйича TEXNOPARK`да ишлаб чиқариладиган Frigo Cool Shivaki музлатиш ускуналари маҳсулотларни -12°С'дан -24°С'гача ҳароратда сақлаши мумкин.
Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари фермерлари сув масаласида жанжаллажиб қолган. Улардан бири бошқасининг бошига уриб, тан жароҳати етказган. Фуқаро бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан касалхонада вафот этган.
Дастлабки тўловсиз авктокредитларни «Ипак Йўли» банкининг барча филиалларида расмийлаштириш мумкин.
Ҳар йили 12 июлда бутун дунё бўйлаб фотосурачилар куни нишонланади. Бу кун фотосуратлардан фойдаланиш имкониятини ҳамма учун очиб берган, Kodak асосчиси — Жорж Истманнинг туғилган куни билан боғлиқ. «Газета.uz» халқаро 35 Awards 2020 танловида ўзбекистонлик фотосуратчилар томонидан тақдим этилган энг яхши ишларни тўплади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган карантин чекловлари бекор қилингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. ССВ маълумотларига кўра, чекловлар маълум муддатга эмас, балки эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий этилган.
Тез тиббий ёрдам учун сотиб олинаётган Damas`лар, президентнинг жорий ҳафтадаги иш графики, Жаҳонгир Отажоновнинг сиёсатдан кетиши — «Газета.uz»нинг 12 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг