Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни тасдиқлади. Байрамлар вақтида энг камида уч кун дам олинади.
«Сардоба иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинди. «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директори ўринбосари 10 йил, яна 4 судланувчи 5 йил, бир нафари 4 йилга қамалди. 3 кишига озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинланди.
«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар ўнталигида 8-ўринни эгаллади. Ижтимоий тармоқларда жамоанинг давлат бюджетидан пул олиши сўралди. Клуб берган баёнотда буни рад этиб, «SFI Management Group» томонидан молийлаштирилишини қайд этди. 30 апрелдаги ҳукумат қарорига асосан жамоанинг улушлари тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли. Бу ҳақида батафсил Оғабек Самисов мақоласида.
«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида» ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу вақт давомида масъуллар томонидан қонун лойиҳаси бўйича семинар ва анжуманлар ўтказилиб, алифбога шаклий ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этиладиган харажатлар миқдори ўрганилади.
13 май — пайшанба куни Рамазон Ҳайити сифатида нишонланиши белгиланди. 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Адлия вазирлиги ва тизим ҳосил қилувчи ННТ вакиллари фуқаролик жамиятининг ривожланишидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришмоқда. Аммо ҳақиқатан ҳам ҳаммаси яхшими ва уларнинг фаолиятини тартибга солишда сифатли ўзгаришлар борми? Колумнист Дилмурод Юсупов ушбу масалани ёритишда давом этади.
Тошкентда оғир касал болаларни даволаш учун деб ёлғон хайрияга пул йиғган аёл ушланди. Фуқаро болаларнинг фотосуратларини интернетдан кўчириб олиб фойдаланган. Уларлан бири февраль ойида вафот этган.
Ҳафта давомида Ўзбекистонда ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати эса кечалари 13−18 даража, кундуз кунлари 23−28 даража атрофида бўлади
Фарғона шаҳридаги «Ватанпарварлар боғи»да фашистлар армияси аскарлари акс этган плакат ўрнатилди. Вилоят ҳокимлиги бу «қўпол техник хато» ва «билимсизлик» натижасида бўлганлигини айтди.
Зангиота туманида болалар боғчаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.
Иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга 1,5 миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинди. Улардан 250 минг нафари болалар эди. Тошкентдаги Шон-Шараф музейининг Иккинчи жаҳон уруши бўлими ва Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар Миллий архиви «Газета.uz» сўровига биноан уруш йилларида болаларнинг эвакуацияси акс этган фотосуратларни тақдим этишди.
Бу аёллардан ҳар бири 100 ёшдан ошган. Улар ЎзССР ташкил топишидан олдин туғилган, уруш, очарчилик ва «қайта қуриш» даврини бошидан кечирган. «Газета.uz» улардан нима ҳақида афсусланиши ва орзулари, 100 ёшгача яшаш қандай бўлиши ҳақида сўради.
10 майдан бошлаб Ўзбекистондан Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун чекловлар жорий этилди. Ушбу мамлакатларга фақат иш, ўқиш ёки даволаниш юзасидан кетаётганлар, шунингдек дипломатлар ва чет эллик мутахассислар учишлари мумкин. Авиачипталар фақат махсус комиссиянинг рухсати билан ёки кетиш учун тасдиқланган сабаб бўлса сотилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди.
Тошкентда 11 май куни Христиан дини «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади
Zira.uz байрамларга олдиндан тайёрланишни таклиф қилади ва Ҳайит байрами учун мазали ва ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилди. Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.
Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.
Сурхондарё вилоятида Damas русумли автомашина 3 нафар фуқарони уриб юбориши натижасида улардан 2 нафари шифохонада вафот этди.
Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда уйнинг уйнинг 10 кв.м майдони зарарланди. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг