Жамият

Тошкент вилоятида 41 ёшли эркак 4 ёшли қизчага зўрлик ишлатганликда гумонланмоқда
3 октябр 2024, 17:16

Тошкент вилоятида 41 ёшли эркак 4 ёшли қизчага зўрлик ишлатганликда гумонланмоқда

Янгийўлда 4 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этишда гумонланаётган 41 ёшли эркак ушланди. Ўрганишлар давомида унинг ёнида гиёҳвандлик моддаси топилди. Шунингдек, у руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Тошкент вилоятида 30 дан ортиқ кобра илонлар очиқликка қўйиб юборилди (видео)
3 октябр 2024, 15:33

Тошкент вилоятида 30 дан ортиқ кобра илонлар очиқликка қўйиб юборилди (видео)

Янгийўл туманининг Туябўғиз қишлоғида фуқаро уйида ноқонуний сақланувчи 30 дан ортиқ кобра илон қочиб кетди (Экология бошқармасига кўра, қўйиб юборилган). Ҳозирда ишчи гуруҳ хонадонларда дорилаш ишларини олиб бормоқда, фуқароларга уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш тавсия қилинди.

Les Ailes’нинг янги реклама кампанияси: ёш авлод учун илҳомлантирувчи ҳикоялар
3 октябр 2024, 15:00

Les Ailes’нинг янги реклама кампанияси: ёш авлод учун илҳомлантирувчи ҳикоялар

Les Ailes Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги лойиҳага қўл урди. Кампания қаҳрамонлари ўзларининг ўсиш тарихларини айтиб беради.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов машинасида 195 км/соат тезликкача чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузди
3 октябр 2024, 14:45

Хонанда Жаҳонгир Отажонов машинасида 195 км/соат тезликкача чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов Zeekr автомобилида аҳоли пунктидан ташқарида 195 км/соат тезликкача чиқди (рухсат этилган тезлик 100 км/соат). У видеони Instagram’га жойлади. Бу сўнгги кунларда йўл ҳаракати қоидалари намойишкорона бузилган биринчи ҳолат эмас. ЙҲХХ тегишли чора кўрилишини маълум қилди.

Yandex Maps навигациясига ўзбекча овоз қўшилди
3 октябр 2024, 14:24

Yandex Maps навигациясига ўзбекча овоз қўшилди

Yandex Maps иловасида энди ўзбек тилида овозли навигация мавжуд. У автомобилда йўналиш бўйлаб юришга ёрдам беради.

Тошкентда Америка технологиялар университети фаолиятини бошлади
3 октябр 2024, 11:11

Тошкентда Америка технологиялар университети фаолиятини бошлади

Пойтахтда Америка технологиялар университети очилди. Унда муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари ўқитилади. 2024/2025 ўқув йилида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналишида ўқиш бошланади.

Бухорода Lacetti 2 нафар ўқувчини уриб юборди, улардан бири вафот этди
3 октябр 2024, 10:48

Бухорода Lacetti 2 нафар ўқувчини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Қоракўл туманида Lacetti тунда пиёдалар ўтиш жойида қизил чироқда ўтаётган 3 нафар ўқувчи қизнинг 2 нафарини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида улардан бири вафот этди, бошқаси шифохонада даволанмоқда.

Пискентда кўприк юк машинаси ўтаётган вақтда қулади
3 октябр 2024, 09:47

Пискентда кўприк юк машинаси ўтаётган вақтда қулади

Пискент туманидаги кўприк устидан юк машинаси ўтаётган вақтда қулаб тушди. Ҳодиса вақтида кўприкда одамлар бўлмаган. Юк машина ҳайдовчиси соғлиғига зиён етмаган.

Uzbekistan Airways вақтинча Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтади
3 октябр 2024, 01:48

Uzbekistan Airways вақтинча Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтади

Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабаб «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширади.

2 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
2 октябр 2024, 22:59

2 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Кетма-кет иккинчи ой қадрсизланган доллар, Транспорт вазирлиги сотиб оладиган Stadler поездлари, Ўзбекистонда PayPal’ни ишга тушириш режалари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисидаги қонунни маъқуллаган Сенат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент ва Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Англияга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди
2 октябр 2024, 21:43

Тошкент ва Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Англияга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида АҚШга, Самарқанднинг Қўшработ туманида эса Англияга ишга юбориш учун фуқаролардан жами 16 500 доллар олган шахслар қўлга тушди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
2 октябр 2024, 21:40

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда 3−4 октябрда қулай об-ҳаво муҳити ҳукмронлик қилади — шаҳарларда кечки вақт енгилроқ кийиниш ҳам мумкин ҳатто. Ҳафта охирида эса ҳаво ҳарорати пасаяди, магнит бўронлари, чўл ва жанубий ҳудудларда чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. «Газета.uz»дан об-ҳаво шарҳи ва тавсиялар.

Сенат «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Асосий маълумотлар
2 октябр 2024, 19:45

Сенат «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Асосий маълумотлар

Сенаторлар бозор моделига асосланган тизимли темирйўл транспортига оид янги қонунни маъқуллади. Давлат тезюрар поездларда тарифларни тартибга солмайди, аммо оддий поездлар нархи устидан назоратни сақлаб қолади. 2025 йилда давлат компаниялари йўқотишларни қоплаш учун 1,7 трлн сўм ажратади.

Яқин Шарқдаги вазият сабаб икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
2 октябр 2024, 17:54

Яқин Шарқдаги вазият сабаб икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди

Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Хусусан, чоршанба кунидаги Жидда — Тошкент — Жидда ва Теҳрон — Тошкент — Теҳрон парвозлари бекор қилинди.

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?
2 октябр 2024, 17:37

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда октябрь ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади, 5 октябрдан эса ҳарорат фони пасая бошлайди, ёмғир ёғади. Ой давомида ҳарорат кечалари +8…+15, кундуз кунлари +15…+28 даража атрофида бўлади. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий, геология ва саноат туризми. Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади
2 октябр 2024, 16:28

Давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий, геология ва саноат туризми. Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий ва саноат туризми каби туризмнинг янги турлари жорий қилинади. Шунингдек, Tourist map интерактив портали ишга туширилади. Paypal, Apple Pay, Google Pay каби тўлов компаниялари Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига уланади.

Ўзбекистонда прокурорлар давлат манфаатлари ҳимоя қилинадиган суд жараёнларида иштирок этиш ҳуқуқини олди
2 октябр 2024, 16:00

Ўзбекистонда прокурорлар давлат манфаатлари ҳимоя қилинадиган суд жараёнларида иштирок этиш ҳуқуқини олди

Прокурорлар ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарни қоплаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик билан боғлиқ ишлар бўйича суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Самарқандда тормози ишламай қолган «КамАЗ» 7 та автомобилга зарар етказди
2 октябр 2024, 15:21

Самарқандда тормози ишламай қолган «КамАЗ» 7 та автомобилга зарар етказди

Самарқанд шаҳрида тормози ишламай қолган «КамАЗ» олдиндаги 7 та енгил автомашинага урилиб, уларни суриб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар бўлмаган, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол дарвозаси тўсини қулаши оқибатида вафот этди
2 октябр 2024, 14:55

Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол дарвозаси тўсини қулаши оқибатида вафот этди

Олмазор туманидаги мактабда тунда футбол ўйнагани борган болалардан бири дарвоза тўсинига осилиб, ундан йиқилиб тушди. 17 ёшли йигит йиқилганидан сўнг унинг устига дарвоза тўсини қулаши ортидан вафот этди. Олмазор тумани прокуратураси ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Фоторепортаж: Аграр университетидаги ёнғин оқибатлари
2 октябр 2024, 14:31

Фоторепортаж: Аграр университетидаги ёнғин оқибатлари

Аграр университети ҳудудидаги биноларда душанба куни ёнғин юз берганди. Ҳодиса сабаблари маълум қилинмади. Университетда таҳсил давом этяпти — талабалар яқин-атрофдаги бошқа таълим муассасаларига кўчирилган. «Газета.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров ҳодиса жойида бўлиб, ёнғин оқибатларини суратга туширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг