Жамият

Баскетбол федерацияси масъуллари салкам 500 млн сўмни талон-торож қилди
27 сентябрь 2024, 12:22

Баскетбол федерацияси масъуллари салкам 500 млн сўмни талон-торож қилди

Бош прокуратура Баскетбол федерациясида 489 млн сўм маблағ талон-торож қилинганини аниқлади. Ташкилот ижрочи директори, ишлар бошқарувчиси ва биринчи вице-президенти жазога тортилди. Аввалроқ Сузиш федерациясида ҳам ўғриликлар ҳақида хабар берилган эди.

Жиззахда Yandex Go хизмати ишга тушди
27 сентябрь 2024, 10:15

Жиззахда Yandex Go хизмати ишга тушди

Жиззах шаҳрида Yandex Go хизмати иш бошлади. Дастлабки босқичда сафарнинг минимал нархи 2500 сўмдан бошланади.

Сурхондарёда Lacetti газ қувурига урилиши сабаб 915 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилиб қолди
27 сентябрь 2024, 09:43

Сурхондарёда Lacetti газ қувурига урилиши сабаб 915 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилиб қолди

Музработ туманида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган ва газ қувурига келиб урилган. Оқибатда газ сизиб чиққан ва 915 та хонадон таъминотдан вақтинча узиб қўйилган. Воқеадан бир кун ўтиб газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланган.

Тошкент вилоятида 2 та қўшни ҳовли ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 7 та техника жалб этилди
27 сентябрь 2024, 01:02

Тошкент вилоятида 2 та қўшни ҳовли ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 7 та техника жалб этилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир-бирига туташ иккита ҳовли уй ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 4 та экипаж ва 3 та сув ташувчи транспорт жалб этилди. Жароҳатланганлар йўқ, ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Камола Махмудова вафот этди. У хорижда яшаб, Ўзбекистонда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширган
27 сентябрь 2024, 00:43

Камола Махмудова вафот этди. У хорижда яшаб, Ўзбекистонда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширган

Лондонда ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва ўз ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган ўзбекистонлик Камола Махмудова вафот этди. «Газета.uz» 2022 йилда ундан интервью олганди.

Тошкентда пойга вақтида пиёдани уриб юборган ҳайдовчининг жазоси енгиллаштирилиб, қўйиб юборилди
26 сентябрь 2024, 23:58

Тошкентда пойга вақтида пиёдани уриб юборган ҳайдовчининг жазоси енгиллаштирилиб, қўйиб юборилди

Май ойида Kia Stinger ҳайдовчиси Тошкентдаги автотюнинг устахонаси ҳудудидаги пойга вақтида avtotuning_uz Instagram саҳифаси асосчисини уриб юборган, у шифохонага олиб кетилаётганда ҳалок бўлганди. Августда у 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинганди, аммо апелляция суди жазони енгиллаштириб, уни озод қилди.

Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги маданий объектлар мажмуасини лойиҳалаштирди
26 сентябрь 2024, 23:23

Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги маданий объектлар мажмуасини лойиҳалаштирди

Жаҳонга машҳур Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олган мажмуа лойиҳасини яратди. Чирчиқ дарёси соҳилида дам олиш зонаси ташкил этилади. Лойиҳалар президентга тақдим этилди.

26 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
26 сентябрь 2024, 22:55

26 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

БМТда нутқ сўзлаган ташқи ишлар вазири, Тошкент мактабларидан биридаги ҳолатга «расмий тушунтириш» сўраган Россия, пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция, Нью-Йорк мэрининг Ўзбекистон билан эҳтимолий алоқалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади
26 сентябрь 2024, 21:13

Президент қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади

Академик Воҳидов номидаги тиббиёт маркази 50 йиллиги муносабати билан президент соғлиқни сақлаш тизимидаги самарали меҳнати учун қатор тиббиёт ходимларини фахрий унвон ва орденлар билан мукофотлади.

Тошкентда Maff полусти қопламаларининг йирик шоуруми очилиши бўлди
26 сентябрь 2024, 19:00

Тошкентда Maff полусти қопламаларининг йирик шоуруми очилиши бўлди

Maff компанияси Тошкентда янги катта шоурум очди. Майдони 1200 кв. м. бўлган янги шоурумда ташриф буюрувчилар 17 та жаҳон брендлар маҳсулотлари билан танишиши мумкин.

«Газета.uz» журналисти «Энг яхши миллий контент» республика танловида ғолиб чиқди
26 сентябрь 2024, 18:21

«Газета.uz» журналисти «Энг яхши миллий контент» республика танловида ғолиб чиқди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси «Энг яхши миллий контент» танлови ғолибларини эълон қилди. Танловнинг интернет-журналистика йўналишидаги «Энг яхши миллий контент учун» номинациясида «Газета.uz» журналисти Гулираъно Мусаева ғолиб деб топилди.

Колонка: Қонунчиликдан амалиётга. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун самарали чоралар кўришга чақириқ
26 сентябрь 2024, 18:12

Колонка: Қонунчиликдан амалиётга. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун самарали чоралар кўришга чақириқ

Бўлажак Болаларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш бўйича глобал конференцияси Ўзбекистоннинг садоқатини таъкидлаш ва илғор қонунларни ҳақиқатга айлантириш учун идеал имкониятдир. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси болаларни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Антония Людекенинг колонкаси.

Тошкентда автобусда соғлиғи ёмонлашган фуқаро вафот этди
26 сентябрь 2024, 18:00

Тошкентда автобусда соғлиғи ёмонлашган фуқаро вафот этди

Беруний метро бекати яқинида жамоат автобуси ичида йўловчининг соғлиғи ёмонлашиб, ташқарига олиб чиқилди. Фуқаро тез ёрдам етиб келгунга қадар вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Қатор қўриқхона раҳбарлари ишидаги камчиликлари учун ишдан олинди
26 сентябрь 2024, 15:50

Қатор қўриқхона раҳбарлари ишидаги камчиликлари учун ишдан олинди

Нурота давлат қўриқхонаси, «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи, «Судочье-Акпетки» буюртма қўриқхонаси ва Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги раҳбарлари лавозимидан озод этилди. Улар фаолиятида сусткашликка йўл қўйган ва ишни лозим даражада ташкил этмаган.

Ўзбекистонда қарийб 6 ойда 19 минг фуқаро учун 32,5 млрд сўмлик протез ва реабилитация воситалари берилди
26 сентябрь 2024, 15:31

Ўзбекистонда қарийб 6 ойда 19 минг фуқаро учун 32,5 млрд сўмлик протез ва реабилитация воситалари берилди

Салкам ярим йилда 19 минг ногиронлиги бўлган ва ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез ва реабилитация воситалари учун 32,5 млрд сўм субсидия ажратилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига кўра, фуқароларга 30 турдаги маҳсулот электрон ваучер шакллантириш орқали берилмоқда.

Тошкентни «пиёдалар шаҳри»га айлантириш, яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларини кўпайтириш режа қилинмоқда
26 сентябрь 2024, 14:43

Тошкентни «пиёдалар шаҳри»га айлантириш, яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларини кўпайтириш режа қилинмоқда

Президент Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Унда «Шаҳар — пиёдалар учун» тамойилини жорий этиш, сунъий сув ҳавзалари ва яшил зоналар барпо этиш, корхоналарда тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва бошқа тадбирлар кўзда тутилмоқда.

Чилонзорда ўқувчини урган ўқитувчи 7 суткага қамалди. Жазо унинг бошқа ҳуқуқбузарлиги учун берилди
26 сентябрь 2024, 13:41

Чилонзорда ўқувчини урган ўқитувчи 7 суткага қамалди. Жазо унинг бошқа ҳуқуқбузарлиги учун берилди

Тошкентдаги 188-мактабда ўқувчини урган синов муддатидаги ўқитувчи воқеанинг эртаси куни қизи ўқиётган бошқа мактабда директор ўринбосари билан тортишиб, унга куч ишлатди. Аёл Миллий гвардия ва ИИО ходимлари талабларига ҳам бўйсунмаган. Бунинг ортидан унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.

Самарқандда тиркамага бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
26 сентябрь 2024, 01:20

Самарқандда тиркамага бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги тиркамага бориб урилди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

25 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 сентябрь 2024, 23:33

25 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Самарқандда бошланган ОИИБ йиғилиши, тезюрар поездлар учун янги темирйўл, чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур, иқлим ўзгаришидан хавотир билдирган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Адолат» партияси коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф этмоқда
25 сентябрь 2024, 21:00

«Адолат» партияси коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф этмоқда

«Адолат» социал-демократик партияси коррупцион суриштирув институтини жорий этиш ташаббусини илгари сурмоқда. Бу коррупциявий ҳолатларни илк босқичларда аниқлаш, фактларни тўплаш ва таҳлил қилиш имкониятини беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг