Жамият

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
5 февраль 2021, 22:53

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан адлия вазирига ўринбосар этиб Алишер Каримов тайинланди. У бунга қадар вазирлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

«Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн шаклда ўтказилади
5 февраль 2021, 18:49

«Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн шаклда ўтказилади

2021 йилги давлат дастурига мувофиқ, «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн тарзда ўтказилади. Унинг муддати 1 апрель этиб белгиланган, бироқ ташкилий жиҳатдан форум санаси ўзгариши ҳам мумкин. Ўтган йилги форум пандемия сабаб қолдирилган эди.

Собиқ Жиззах шаҳар ҳокими Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари бўлди
5 февраль 2021, 16:16

Собиқ Жиззах шаҳар ҳокими Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Акбар Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари бўлди. У бундан аввал Жиззаҳ шаҳри хокими вазифасида фаолият юритиб, январь ойида лавозимдан озод этилган.

«Баҳоналар кетмайди бу ерда» — Сенат раиси давлат дастури ижроси ҳақида
5 февраль 2021, 15:38

«Баҳоналар кетмайди бу ерда» — Сенат раиси давлат дастури ижроси ҳақида

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича танқидий фикрлар билдирилди. «Кечириб бўлмайдиган ҳар хил баҳоналар қилгансизлар. Баҳоналар кетмайди бу ерда» — деди Танзила Нарбаева.

Навоийда «Matiz» ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
5 февраль 2021, 15:26

Навоийда «Matiz» ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Навоий вилоятида «GAZ» русумли юк машинаси «Matiz» га урилиб, ЙТҲга содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳатларидан вафот этди.

Россиядаги ўзбекистонликлар намойишларда иштирок этмасликка чақирилди
5 февраль 2021, 14:19

Россиядаги ўзбекистонликлар намойишларда иштирок этмасликка чақирилди

Ташқи меҳнат миграцияси Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини ушбу мамлакатдаги оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди.

Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди
5 февраль 2021, 13:12

Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди

Сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлган Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокими лавозимига тайинланди. «Жуда тажрибали, ҳозирги замонга муносиб, халқпарвар, камтар инсон», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида.

Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди
5 февраль 2021, 12:41

Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди

Президент фармони билан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Бундан ташқари, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Қува тумани раҳбарияти ишдан олинди
5 февраль 2021, 12:39

Қува тумани раҳбарияти ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қува туманининг ҳокими, прокурори, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиқларини ишдан олди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларининг сектор раҳбарлари ҳам вазифасидан четлатилди.

Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил этиб сайланди
5 февраль 2021, 12:11

Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил этиб сайланди

Сенаторлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Феруза Эшматова номзодини тасдиқлашди. У мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади. Бундан ташқари, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раислигига эса Малика Кадирханова сайланди.

«Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, аччиқроқ талаб қилиш керак» — Шавкат Мирзиёев
5 февраль 2021, 12:01

«Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, аччиқроқ талаб қилиш керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида депутатлар ижро ҳокимиятидан етарлича талаб қилмаётганлигини таъкидлади. «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», деди давлат раҳбари.

Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчиларга жиноят иши қўзғатилди
5 февраль 2021, 11:52

Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчиларга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида бир неча фуқаролар АЖ раҳбари ва бош ҳисобчининг турли видео ёзувларини интернетга жойлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. Ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суд раиси ўринбосарлигига тасдиқлади
5 февраль 2021, 11:29

Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суд раиси ўринбосарлигига тасдиқлади

Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тасдиқлади. У бунга қадар Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси бўлди
5 февраль 2021, 11:24

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси бўлди

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссияни бошқарган.

Алишер Навоий халқаро жамоат фонди ташкил этилди
5 февраль 2021, 11:05

Алишер Навоий халқаро жамоат фонди ташкил этилди

Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Жамғарма Алишер Навоий ҳаёти, ғоялари ва илмий-адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш каби ишлар билан шуғулланади.

Фуқароларни Европага ишга юбориш билан алдаб юрган тўдага жиноят иши қўзғатилди
5 февраль 2021, 10:47

Фуқароларни Европага ишга юбориш билан алдаб юрган тўдага жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 14 кишини Европага ишга жўнатишга ишонтириб, уларни Россия, Украина ва Белоруссияда қийинчиликларга дучор қилган шахсларга фирибгарлик ва одам савдоси айблови билан жиноят иши қўзғатилди.

Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади
5 февраль 2021, 10:24

Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади

6−8 февраль кунлари Кавказдан нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши, шунингдек, республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Туристларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга туширилди
5 февраль 2021, 09:47

Туристларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга туширилди

Сайёҳларга 24 соат ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ўз фаолиятини бошлади. Хизматлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида кўрсатилади. Call-марказ республиканинг барча ҳудудларидаги ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари билан боғланган.

Бухородаги портлашда 12 киши жароҳатланган
4 февраль 2021, 22:50

Бухородаги портлашда 12 киши жароҳатланган

Бухородаги кўп қаватли уйнинг 3-қаватида юз берган газ портлаши оқибатида жароҳатланганлар сони 12 кишига етди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Транспорт прокуратураси: 2020 йилда йўл қурилишида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинди
4 февраль 2021, 20:40

Транспорт прокуратураси: 2020 йилда йўл қурилишида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинди

2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40га яқин жиноят иши очилгани ва уларда 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож қилингани фош этилди. Шунингдек, йўл қурилишлари ҳалигача СССР стандартлари асосида олиб борилаётгани маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг