Май ойида Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар юзасидан суд жараёни бошланди. Айбланувчилар сони 22 нафарга етди, августда улар сонининг олти нафар экани хабар қилинганди. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор.
ХМТ ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Унга кўра, жумладан, Тошкентда ташкилотнинг тўлақонли ваколатхонаси очилади.
Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Техникумда кундузги, кечки ва сиртқи таълим босқичларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган дастурлар асосида кадрлар тайёрланади.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов жорий йилда «103» тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушганини маълум қилди. «Бу йил шошилинч тиббий ёрдам ходимлари учун анча серташвиш йил келди, десак, адашмаймиз», — дея таъкидлади.
Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Мамлакат шаҳарларида силкинишларнинг кучи 2 баллни ташкил этди.
Шерзод Шерматов 10 мингдан ортиқ қадам босиб, раҳбар сифатида шахсий намуна кўрсатиш осон эмаслигини айтди. У тахминан 2 соатларда 9 километрни бемалол юриб борса бўлишини таъкидлаган.
Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши таклиф қилинмоқда. Таклифга биноан, Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг ушбу тадбирларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.
Сирдарё вилоятида турмуш қуришганига бир ой ҳам бўлмаган ёш келин-куёв қўлбола печдан ис гази сизиб чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот етди.
Тажриба сифатида мактаблар хусусий бошқарувга ўтказилади. Уларда таълим бепул қолиши ва мактаб бошқарувчиси ўқув муассасасини таъмирлаш ишларини амалга ошириши керак бўлади. Давлат бюджетидан таълим муассасаларини таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар камайтирилмайди.
Президент туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотларни белгилаш таклифини маъқуллади. Белгилаш икки босқичда амалга оширилади — биринчисида ихтиёрий, иккинчисида мажбурий бўлади.
2021 йил 1 апрелдан бойитилмаган олий навли ун сотуви чекланиб, фақат микронутриентлар билан бойитилган ун сотувига рухсат берилади. Шу мақсадда хориждан олиб келинадиган микронутриентлар учун ноль божхона ставкаси белгиланди.
Россиялик рэпер Моргенштерн танловда ғолиб бўлган бухоролик йигитга Mercedes-Benz машинасини совға қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган эди. Мусиқачи қиммат «растаможка»дан шикоят қилган эди. Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, Моргенштерн камида 353,8 млн сўм ($34 минг) бож тўлашига тўғри келади.
Самарқанд вилоятида «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказиш режалаштирилмоқда. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов таклифига биноан 11 ноябрдан 21 ноябргача ҳокимлардан тортиб, бюджет ташкилотлари раҳбар ва ходимлари ишга пиёда бориб келади. Велосипед ёки жамоат транспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Маст фуқаро темир йўлда ухлаб ётгани сабабли «Хива-Урганч-Тошкент» поезди 16 дақиқага тўхтаб қолди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
«Бирор вазирлик ёки ҳокимият давлат молиявий назоратидан устун бўмаслиги керак, унгача фойдаси йўқ», — деди молия вазири Тимур Ишметов. Маълум бўлишича сўнгги икки йилда 2477 нафар шахс 371 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. Ҳозирда улар қонун олдида жавоб бермоқда.
Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, қонунчиликка кўра шартнома шартлари кучга кириши учун 15% олдиндан тўлов кифоя бўлганлиги сабабли, харидорлар UzAuto Motors билан шартномалар тузишда олдиндан 85 фоиздан камроқ миқдорида тўлов қилишлари мумкин. «Қонун бўйича бунга ҳақли бўлсангиз ҳам асло бунинг иложи йўқ, чунки улар монополист диктовкаси билан тузилган шартноманинг битта ҳарфини ҳам ўзгартиришмайди», — дея таъкидлади депутат.
Россиянинг Самара шаҳрида уй ёниб кетиши оқибатида 4 киши вафот этди, 5 нафар одам жароҳат олди. Жароҳат олганлар ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Ҳукумат қарори билан илмий нашрлар бўйича миллий базанинг электрон платформаси яратилиши белгиланмоқда. Унга республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шакли киритилади.
2021 йилдан республикада ўтказиладиган халқаро мусиқа фестиваллари ва анжуманлари доирасида «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади. Унда асосий эътибор маҳаллий ва хорижий санъатшуносларнинг ўзаро ҳамкорлигига қаратилади.
Бухоро вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора олаётганида ушланган. У карантин қоидаларини бузган корхонага жарима тайинламаслик эвазига 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пора талаб қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг