Зироат Мирзиёева раислигидаги «Замин» фондининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторингини автоматлаштириш лойиҳасининг биринчи босқичи якунига етди. Яна икки босқич амалга оширилгач, ҳар соатда ҳаво сифатини назорат қилиш мумкин бўлади.
Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов вафот этди.
Ҳукумат қарори билан Ёнғин хавфсизлик қоидалари тасдиқланди. Давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун амал қилиш мажбурий бўлган қоидалар 7 бўлим, 41 боб ва 846 бандни ўз ичига олади.
UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини мақолаларни ўчиртириш ва ўзгартириш орқали ОАВга босим ўтказаётганликда айблади. Қўмита эса ушбу айбловларни рад этиб, ўз «позицияси»да қатъий қолиши ва барча низоларни фақат суд орқали ҳал қилишини таъкидлади.
Қашқадарёдаги GTL заводи қурилаётган жойда ENTER Engineering ишчилари норозилик билдиришди. Деразаларга тош отилиб, бинолардан бирида «погром» уюштирилди. Компания оммавий норозилик ошхонага кириш жойида техник носозликлар туфайли келиб чиққанини маълум қилди. Аввалроқ ходимлар иш ҳақининг ўз вақтида берилмаслигидан шикоят қилишган эди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, собиқ меҳнат вазири ўринбосари, профессор Рустам Шодиев ҳаётдан кўз юмди.
Қамчиқ довонида Тошкентга қараб ҳаракатланаётган Damas ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тан жароҳати олган икки ҳайдовчи ҳам шифохонага етказилган.
Президент фармони билан 2020−2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.
Ғаллаоролда 21 ёшли йигит ярим тунда банкоматни тунамоқчи бўлди. У банкомат хонасидан чиқмай туриб Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.
Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.
Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари, 20 га яқин вазирлик ва идоралар иштирокида Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди. Қабуллар давомида ички ишлар фаолиятига оид, суд қарорлари юзасидан ва прокуратура органларига энг кўп мурожаат келиб тушди.
Қиш мавсуми яқинлашгани сари юртимизнинг турли ҳудудларида ис газидан заҳарланиш, ҳаттоки ўлим ҳолатлари кўпаяди. Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, қиш арафасида хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши керак — «Газета.uz» юртдошларимизни огоҳлантиради.
Жомбой туманида Lacetti йўлдан бурилиб олмоқчи бўлган юк машинасига бориб урилди. Енгил машина ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, уч киши шифохонага тушди.
Туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими чегара олди ҳудудида ноқонуний ов қилиб, ёввойи тўнғизни отиб ўлдиришган. Уларнинг ёнидан 6 дона ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва қармоқлар чиққан. Улар экология инспекторларига босим ўтказишгани айтилмоқда.
Италия бренди GEOX ўзининг куз-қиш 2020−2021 янги мавсуми тўпламида классик моделлар ва замонавий трендлардан иборат пойафзал ва устки кийимларини таклиф этади.
2019 йил июнь ойида саёҳатчи Шароф Эгамбердиев жамоаси сирли Пўлатхон платосига ўқув машғулотлари учун йўл олишди. Ирода ва сабот синовлари қандай ўтди ва бу жой нима учун кишини ўзига тортади — «Газета.uz» мақоласида.
Бош прокуратура томонидан куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари захирасини яратиш, уларни сақлаш ва аҳолига етказиш бериш ҳамда молиялаштиришда бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 5 та жиноят фош этилиб, 684 тонна кўмир маҳсулотлари талон-торож қилинишининг олди олинди.
2021 йилда Ўзбекистонда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади. Барча таълим муассасаларида шоир асарларини узлуксиз ўрганишни жорий этиш режалаштирилган.
Zira ошпазлик лойиҳаси томошабинларнинг иштаҳасини очишга қодир, уларни харид қилишга ундовчи ва бренд маҳсулотларини харидоргир қила оладиган рекламаларни яратади.
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида иккита Nexia тўқнашуви натижасида икки киши оламдан ўтди, тўрт киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг